Ёзиш малакаси ўрта мактаб давридан шакллана бошлайди.
Бошланғич мактаб ўқувчилари ёзиш қоидасига биноан ҳарф ва
рақамларни ёзишда қалам, ручкани ўнгдан чапга ёки
аксинча
йўналишда бажарадилар. Ёзишни ўрганиш жараёнида хатнинг ёзи-
лишида ҳарфлар шакли секин-аста ўзгаради, умум қоида чегарасидан
чиқа бошлайди. Бу жараёнга инсоннинг физиологик хусусияти таъсир
этади. Машҳур рус физиологи И.П.Павловнинг инсон физиологияси-
да ривожланадиган шартли рефлекслар такрорланиш асосида му-
стаҳкамланади - деган ғояси мазкур хатшунослик илмига ҳам тўлали-
гича асос бўлади. Шартли рефлекслар инсоннинг ҳаёти давомида
ҳосил бўлиб кун сайин такрорланиб ривож топади. Бу жараённи
И.П.Павлов “Динамик стереотип”- деб номлаган. Шартли рефлекслар
асосида амалга ошириладиган фаолият қайта - қайта такрорланади ва
шу билан бирга ҳаракат такомиллашиб, ривож топади. Инсоннинг ҳа-
ёти давридаги баъзи ҳаракатлари шу асосда мустаҳкамланиб қолади.
Дастхатни бажариш жараёни юқорида келтирилган “динамик стерео-
тип”, яъни такрорланиш ҳаракати асосида
шаклланади ва маълум
даврга келиб мустаҳкамланади, шу зайлда ҳар бир шахснинг ўзига
хос ёзиш услуби (дастхати) ҳосил бўлади.
Шу билан бирга дастхат қотиб қолган, ўзгармайдиган қобилият
эмасдир. Физиология дастхатни ўзини-ўзи бошқарувчи мураккаб
функционал қобилият сифатида тасвирловчи. Шунга кўра дастхат
турли ўзгарувчан шароитларда турғунлигини, ўзгартади,
муайян че-
гараларда, турли тусга кириб турли таъсир этувчи кучлар оқибатида
ўзгариши табиий ҳолдир.
Дастхат қуйидаги хусусиятларга эга:
- динамик турғунлик (ёки нисбий мустаҳкамлик);
- турли таъсир этувчи турларга нисбатан ўзига хос ўзгарувчан-
лик.
Хатшунослик текширувини ўтказишда қўлёзма имзони айнан
ким томонидан ёзилганлигини аниқлаш имконини инсоннинг ана шу
ёзиш қобилияти - дастхати беради. Хат ёзиш жараёни, шунингдек,
ёзилган матн; сўз, рақам, имзо криминалистик текширув объекти си-
фатида хат деб тушунилади. Криминалистикада қўлёзма матнлар,
қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, дастхат деб юритилади.
Имзо қўлёзманинг алоҳида бир тури бўлиб, ўзига хос хусусият-
ларга эга. Шунинг учун уни текшириш услубиёти дастхатни текши-
риш услубиётидан бир мунча фарқ қилади.
Дастхат инсоннинг мактабда ўқиб, илм олиш даврида ривожла-
нади ва тахминан ўрта маълумотга эга бўлиш
арафасида му-
стаҳкамланади. Шу вақтдан бошлаб дастхат бўйича уни бажарган
шахсни аниқлаш имконияти туғилади.
Дастхатнинг мустаҳкам бўлиб шаклланишига қатор омиллар,
яъни инсоннинг анатомик,
физиологик, психологик хусусиятлари,
ёзиш малакаси, фаолияти таъсир этади. Шу
билан бирга инсоннинг
ўзига хос одат бўлиб қолган ёзиш ҳаракати такрорланган сари му-
стаҳкамланиб, индивидуаллик - айнанлик хусусиятига эга бўлади. Бу
илмий назария кўп йиллар давомида экспериментал тадқиқотлар асо-
сида ва экспертиза амалиётида исбот қилинган.
Дастхатнинг текширув объекти сифатида мустаҳкам бўлиши
нисбийдир. Чунки хат инсоннинг онгли равишдаги фаолиятидан бир
кўриниш бўлиб, унга объектив ва субъектив омиллар таъсир этади.
Объектив омиллар бўлиб ёзиш шароитига тегишли бўлган ҳолатлар,
яъни атроф-муҳит таъсири, ёзиш қуроли, қандай материал - буюмга
ёзилиши кабилар ҳисобланади.
Субъектив омилларга ёзаётган
шахснинг психологик касаллик,
мастлик, эмоционал ва шу каби инсоннинг ўзига хос бўлган бошқа
ҳолатлари киради. Шунингдек, ёзиш жараёнида шахс қасддан ёзуви-
ни - имзосини ўзгартириб ёзишга ҳаракат қилиши мумкин. Мана шу
сабаб омиллар хатнинг нисбий мустаҳкамлиги ва индивидуаллигини
белгилайди.
Кўрсатилган омиллар дастхатнинг айрим умумий хусусиятига
таъсир этиб, асосий индивидуаллик вақти шароитига нисбатан бўлган
мустаҳкамлиги хатни (имзони) бажарган шахснинг айнанлигини бел-
гилаш учун имкон беради.
Экспертиза текшируви натижасида ёзган шахсни аниқлаш билан
бир қаторда, хатнинг ёзилиш шароитини, ёзган шахснинг саломатлик
ҳолатлари ҳам аниқланиши мумкин. Бундай ҳолатлар хатдаги “нутқ”
умумий, хусусий белгилар асосида амалга оширилади. Масалан, ёза-
ётган шахснинг руҳий ҳаяжони ва бошқа ҳолатлари одатланган ёзиш
усулига таъсир этиб, шу боис ёзувнинг бир текислиги бузилади, ёзиш
тезлиги юқори бўлади ёки пастлашади. Натижада хатнинг аниқлиги,
равонлиги ўзгаради, ҳарфлар тузилиши бир мунча соддалашади.
Қўлёзмада айрим бузилишлар кузатилади. Ўзига хос ҳолатлар ёзиш
шароитининг ўзгаришида ҳам юз беради. Масалан, тик туриб ёки ёт-
ган ҳолда ёзиш, қўлнинг жароҳатланиши натижасида чап қўл ёки
бошқа мослама билан ёзиш ва ҳоказо.