- портлатиш қурилмаси ва унинг қисмларини тайёрлаш ва ишла-
тиш услужи;
- портлатиш қурилмасини ўт олдириш усули ва уни амалга оши-
ришнинг олдинма-кетинлиги;
- портлатилган тротилнинг ҳажмига кўра
портлаш кучи;
- портлатиш қурилмаси саноат ишлаб чиқаришида тайёрланган
бўлса, унинг тури, маркаси (артиллерия снаряди, мина, гранат ёки
ясама воситалар);
- портлатиш қурилмаси қўлда ясалган бўлса, уни бажарган шах-
снинг бу соҳадаги мутахассислик малакаси.
Мазкур портлаш моддалари туркумига тутунсиз ёнадиган по-
рохлар (масалан, пераксинил, нитроглицерин) ва
тутунли порохлар
киради. Шуни эслатиб ўтиш жоизки, дутсиз ёнадиган порохларнинг
баъзи турлари унинг детонация кучи (ёниш тезлиги) уларнинг қопла-
мага жойланиш ва бирламчи портловчи модданинг кучига боғлиқ ра-
вишда бир неча км/секни ташкил қилиши мумкин. Дутли порохлар-
нинг ёниш тезлиги ёпиқ қоплама ҳажмига жойлаштирилган бўлса,
максимал даражаси 400 м|с ни ташкил этади.
Пиротехник қўшилма моддалар
таркибини турли механик ара-
лашмалар, ачитқич, ёнилғи, уларни боғловчи моддалар ташкил қила-
ди. Булар асосан ёруғлик товуши ва тутун эффектларини ҳосил
қилишга мўлжалланган воситалардир. Мазкур моддалар ёниш тезли-
ги мм бўлагидан бир неча см|сек.ни ташкил этади, шунинг учун улар-
нинг портлаш кучи минимал даражага эгадир. Лекин баъзи хлорат,
перхлорат, пиротехник бирикмалари ва шунингдек,
бризантли порт-
ловчи моддаларнинг қўшилмалари мавжуд бўлган бирикмалар
маълум шароитларда кучли детонацияга айланиб кетиши мумкин.
Мазкур перотехник бирикмалар берк ва маҳкам бўлган қоплама
ҳажмига жойлаштирилган ҳолларда уларнинг ёниш, ўт олиш тезлиги
бир мунча юқорилаштирилганлиги кузатилган.
Портлаш қурилмаси деганда махсус ишланган ва маълум шаро-
итларда портлаш қобилиятига эга бўлган турли қурилмалар тушу-
нилади.
Булар ишланиши ва тузилиши бўйича саноатда ёки қўлда тайёр-
ланган бўлади. Портлатиш қурилма (мослама)ларнинг бирорта қисми
қўлда ясалган ёки айрим қисмлари саноат нормалари белгиланган
тартибдан ташқари усулда йиғилган бўлса, ясама қурилмалар бўлиб
ҳисобланади.
Пиротехник экспертиза объектларига: детонатор капсуллари,
электр-детонаторлар, олов ўтказувчи шнурлар, қўл гранаталари, шу-
нингдек, тротил шашкалари, аммонит зарядлари, портловчи пакетлар
киради.
Портловчи моддалардан қолган изларни тадқиқ
этишда асосан
аналитик реакция ва юпқа қатламли ёҳуд газ хромотография услубла-
ри қўлланилади.
Пиротехник қўшилмалар таркибига кирувчи моддаларнинг ту-
рини аниқлаш учун элементли спектрал ва микроспектрал услублар-
дан фойдаланилади.
Ҳал этиладиган баъзи масалалар комплекс характерга эга бўлиб,
улардан олинадиган маълумот - натижалар,
мутахассиснинг амалий
тажрибасига, мутахассислик малакасига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: