Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

9-боб ҲУЖЖАТЛАРНИ КРИМИНАЛИСТИК 
ТЕХНИКА УСУЛИДА ТЕКШИРИШ 
 
1-§ Криминалистик техника текшируви тушунчаси, вазифаси ва 
турлари 
Ҳужжатларни техник жиҳатдан текшириш криминалистиканинг 
иккинчи бўлимида мустақил ўрин эгаллайди. Криминалистик техника 
баъзи табиий ва техник билимларнинг айрим тармоқларини ўз вази-
фасига мослаб, улар асосида турли қалбакилаштирилган ҳужжатлар-
ни текшириш учун махсус услубларни ишлаб чиқади. 
Ҳужжатларни криминалистик техника усулида текшириш фақат 
жиноят ишлари бўйича масалаларни ҳал қилиш эмас, балки фуқаро-
лик судлов ишларида ҳам кенг қўлланилади.
Тергов ва суд амалиётида ҳужжатларни криминалистик техника 
усулида текшириш масаласи кўп тарқалган бўлиб, ҳужжатлар ижти-
моий соҳаларнинг барча доираларида алоҳида ўрин тутиши, хилма-
ҳил ва кенг тарқалган материаллардан тайёрланганлиги билан боғлиқ.
Ҳужжатларни техникавий текширув унинг олдига қўйилган ва-
зифалар билан характерланади. Криминалистик техника текшируви-
нинг объектлари:
- турли ҳужжатлардаги тадқиқот қилинувчи реквизитлар (матн, 
имзо, пул-тўлов ҳужжатлари, қимматбаҳо ашёвий бойликларни олиш-
сотиш каби ҳаракатларни ифодаловчи ҳужжатлар, шахсий ҳужжат-
лар, маълумотномалар ва бошқалар); 
- пул-тўлов ҳужжатлари, нақд пул кирими ва тўлови бўйича 
турли операцияларни акс эттирувчи чек дафтарчаси, кирим-чиқим 
ордерлари, касса дафтарчаси, тўлов ҳужжатлари, турли квитанциялар, 
депонент карточкалари. 
Моддий бойликларнинг ҳаракатини акс эттирувчи ҳужжатларга: 
юк хатлари (накладной), кирим-чиқим характеридаги барча ҳужжат-
лар тўплами; шахсий ҳужжатларга шахсни тасдиқловчи ва унинг 
меҳнат фаолиятига хос бўлган ҳужжатлар, паспорт, шахсий гувоҳно-
ма, рухсатнома, ҳарбий билет, касаба уюшмаси билетлари, ҳайдовчи-
лик гувоҳномалари, дипломлар ва ҳоказолар киради. 
Меҳнат фаолиятига хос бўлган ҳужжатларни, меҳнат дафтарча-
лари, меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотномалар, касаллик ва-
рақалари, қабул қилиш ва озод этиш ҳақидаги буйруқлар, шартнома-


лар, таклифномалар, шахсий варақалар, касаллик тарихи ва бошқалар 
ташкил этади. 
Қимматли қоғозлар заём облигациялари, лотерея чипталари, те-
мир йўл ва ҳаво йўл пулли чипталари, томоша ва маиший хизмат чи-
пталари, қоғоз пул банкнотлари ташкил этади.
Текширув объектларига ҳужжатлардан ташқари ёзув восита ва 
ашёлари, ҳужжатнинг реквизитларини ва белгиларини бажаришда 
фойдаланиладиган турли буёқ воситалари, қоғоз, ёзув қуроллари, 
елим ҳамда ёзувни айнитиш моддалари киради. 
Ҳужжатларни техникавий усулда текширув вазифалари 
қуйидагилардир: 
1. Ҳужжатнинг тайёрланиш услубини аниқлаш; 
2. Ҳужжат мазмунини ўзгартириш усулини аниқлаш; 
3. Кўринадиган ва оддий кўз билан кўринмайдиган ёзувларни 
аниқлаш; 
4. Ҳужжатларнинг асил бирламчи кўринишини тиклаш; 
5. Ҳужжатлар бажарилган, қўлланилган ускуналар, воситалар, 
қуроллар ва материалларни идентификация қилиш; 
6. Ҳужжатларни қалбакилаштиришдан муҳофаза қилиш чорала-
рини ишлаб чиқиш. 
Ҳужжат материалларини текширишда ҳал қилиниши лозим 
бўлган вазифалар унинг таркибини, турини, маркасини, ишлаб чиқар-
ган заводини аниқлаш, у ёки бу ҳужжат материалларнинг аниқ 
ҳажмини ва гуруҳ мансублигини аниқлашга оиддир. 
Ҳар бир текширув экспертизанинг мос турини белгиловчи бир 
қатор махсус вазифаларни бирлаштиради. Суд - техник экспертиза-
нинг асосий турларини қуйидагилардан иборат: 
- ҳужжатнинг бирламчи мазмуни ўзгартирилганлигини аниқлов-
чи экспертизалар (ўчириш, қўшимча ёзувлар киритиш, қўшимча бел-
гилар чизиш, ювиш); 
- ҳужжатдаги муҳр ва штамп изларини (аксларини) аниқловчи 
текширув; 
- матннинг машинкада ёзилган шаклини текшириш. Бунга 
бошқа қоғозга нусха кўчириш воситалари, жумладан ЭҲМ, кўпайти-
рувчи мосламаларда тайёрланган матнлар ҳам киради; 
- ҳужжатнинг давлат белгилари ва типографик бланкаларини 
текшириш; 
- қалбакилаштиришдан асровчи махсус воситалар билан 
таъминланган ҳужжатларни текшириш; 


- қайта ёпиштирилган фотосуратларни аниқлаш; 
- объектларнинг айрим қисмлари бўйича бутунни тиклаш; 
- имзоларни техник қалбакилаштирилганлигини текшириш; 
- куйган ҳужжатларнинг матнини тиклаш; 
- ҳужжат устидан бостириб ёзиш оқибатида қолган рангсиз 
чизиқлар бўйича матн мазмунини аниқлаш; 
- устидан чизиб ўчирилган, чаплаштириб юборилган, устига 
модда тўкилган, ёзувлар мазмунини тиклаш; 
- ранги учиб кетган ёзувларни тиклаш; 
- кесиб ўтган чизиқлар бўйича кетма-кетлигини аниқлаш; 
- ёзув материаллари, ёпиштириш воситалари ва қоғозларни тек-
шириш экспертизаларидир. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish