Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Қалбакилаштирилган ҳужжатларни техникавий усулда



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

3-§ Қалбакилаштирилган ҳужжатларни техникавий усулда 
текшириш 
Ҳужжатларни техникавий усулда текшириш қатор оптик ас-
боблар ёрдамида, оддий лупалар, микроскоплар, мосламалар, турли 
нур ҳосил қилувчи манбаларни ишлатиш билан амалга оширилади. 
Экспертиза текширувида фотосуратни тадқиқот- текширув 
услубини қўллаш билан бирга ёруғлик манбаларини турли шароитда 
қўллаш (тўғридан, қия ёритиш, сингиб ўтиш) махсус текширув 
услублари мавжуд: намли нусха кўчирув, диффузия нусха кўчируви, 
кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган бинафша нурида люминессен-
ция ҳосил қилиш, инфрақизил нурларида ёритиш, ультрабинафша ва 
инфрақизил нурларда спектроскопия ҳосил қилиш, хромотография ва 
бошқаларни қўллайдилар. 
Текширилувчи ҳужжатни қия тушган ёруғликда кузатиш, 
ёруғлик нурлари 90 градус берилганда кўринмайдиган ёки қисман 
кўринмайдиган белгилар аниқ бўлишини таъминлайди. Ёруғлик ман-
баи сифатида махсус нур чиқарувчи ёритқич ОН-19 ишлатилади. 
Ёзувлари ўчирилган, зарарланган ҳужжатларни ёруғлик манбаи-
га тўғри ўрнатиб кузатилса., ёруғлик нурларининг қоғоз қатламидан 
сингиб ўтиш даражаси ҳар хил бўлади. Бундай шароитда сохта пул, 
қимматбаҳо қоғоз - ҳужжатлар ҳам ўтувчан нурларда кузатилганда 
ҳужжатнинг ички қатлами ҳолатлари тўла ва аниқ кўринади. Бу ҳо-
латни мустаҳкамлаш усули ўтувчан ёруғлик нурларида фотосуратга 
туширишдир. Суратга тушириш учун махсус ёруғлик манбаи ФМН-2, 
МРКА, УЛАРУС мосламаларига ўрнатилади. Текшириш ва суратга 
олиш ишлари эса қоронғилаштирилган бинода амалга оширилади. 
Ёзувлари ўчирилган, рангсизлантирилган ва қисман ёниб, ёзуви 
кўринмай қолган ҳужжатларнинг матнларини тиклаш учун уларга 
ёруғликни тўғри перпендикуляр йўналтирилган ҳолда бериш лозим. 
Текширилувчи объектдаги рангларни ажратиш ва улардаги фарқни 
белгилаш учун светофельтрлар яъни, рангларни ажратиб берувчи мо-
сламалар қўлланилади. Ёруғликдаги нурларни фильтрлайдиган мо-
сламалар ҳозирги кунда саноат ишлаб чиқаришда 80х80, 40х40 ўл-
човдаги турли рангдаги шишалардан ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг 
умумий сони 117 та паспортланган намуналардан иборат. 


Светофильтрларнинг ҳар бири спектрнинг қайси ҳолатида 
ишлатилиши ва имконлари ҳақида маълумотлар билан таъминланган. 
Мазкур фильтрлар текширув вазифасига биноан ўқиб бўлмайдиган, 
бўялган, кўчирилган, рангсизлаштирилган ёзувларни кўринарли 
қилиш ва тиклаш мақсадида ишлатилади. 
Спектрнинг зарур бўлган нурини ажратиб, унда текширув ўтка-
зиш учун ёруғлик манбаи олдига керакли рангдаги фильтр ўрнатила-
ди ва объектив орқали кузатилади. Масалан, қизил нурда текширув 
ўтказиш лозим бўлса “КС” фильтри қўлланилади, фильтр қизил нур-
ларни ўтказиб бошқаларини тўсиб ўтказмай туради. 
Узун тўлқинли инфрақизил нурларнинг акс этувчи электромаг-
нит майдонидаги ёруғлиги деярли барча ёзиш материали (сиёҳ, паста, 
қалам, рангли туш, фломастер, истеъмол бўёқлари)га таъсир этиб 
уларни ранг жиҳатидан ажратади ва кўрсатилган бўёқлар остидаги 
ёзувларни кўринарли қилади. Узун тўлқинли инфрақизил нурларни 
график қалами, қора туш, ёзув машинкасининг қора лентаси, нусха 
кўчирув қоғози, типография бўёқлари, оғир металл тузлари, темир, 
мис, хром каби материаллар таркибидан сингдириб ўтиш қобилияти-
га эгадир. 
Техникавий текшириш учун инфрақизил нурларни ажратиб бе-
рувчи КС-18, КС-19, ИКС-1, ИКС-2, ИКС-3 ёруғлик фильтрлари 
ишлатилади. Кўп ҳолларда экспертиза текшируви ЭОП (электрон оп-
тик) мослашувчи аппарат ёрдамида ўтказилади.
Мазкур асбобнинг қулайлиги шундан иборатки, текширув жара-
ёнида кўзга кўринмайдиган инфрақизил нурланишни кўринарли 
қилиб, текширилаётган объектнинг хусусиятини кузатиб бориш им-
конини беради. 
Рангсизлантирилган, ювилган, кимёвий моддаларни қўллаб, 
йўқотилган ёзувларни кўзга кўринмайдиган моддалар билан ёзилган 
матнларни тиклаш, кўринарли қилиш учун ультрабинафша нурлардан 
фойдаланилади. Қисқа тўлқинли ультрабинафша нурларнинг элек-
тромагнит ёруғлиги текширилувчи объектнинг таркибига сингиб 
ундан ёруғлик аксини ҳосил қилади. Ультрабинафша нурларини 
ҳосил қилувчи манба сифатида юқори босимга ва турли қувватга эга 
бўлган симобли кварц лампалари хизмат қилади. Булар ДРТ (ПРК), 
ДРК, ДРЖ (СВДШ) маркали люминесцент лампаларидир. 
Спектрнинг инфрақизил нурларида люминесценция текшируви 
қалбакилаштирилган ҳужжатлардаги турли ўзгаришларни аниқлашда 
ишлатилади, чунки ёзувларни тиклашда оддий кўзга кўринадиган 


нурларнинг таъсири етмайди. Инфрақизил нурларнинг таъсири 
натижасида текширилувчи объектда акс ёритувчи нур чиқаради, бу 
ҳолат люминесценция деб аталади. Ҳужжатнинг бир хилдаги бир 
вақтда ёритилган матни ва кейинчалик киритилган ўзгаришлар ин-
фрақизил нур таъсири натижасида ўзига хос бўлган акс ёруғлик нур-
ларни чиқаради ва кўзга кўринмайдиган майда заррачаларини ҳам 
кўринарли қилади. 
Намли нусха кўчирув усули паста билан ёзилган матнлардаги 
ўзгаришларни, бўёқнинг ранги, таркибини аниқлашда фотоқоғознинг 
эмулсия (желатин) қатламини намлаб ёзувларни унга кўчиришда 
қўлланилади. Қалбакилаштирилган ҳужжатларни текширишда аб-
сорбцион - люминесцент усули ҳам қўлланилади. Бу усул ёрдамида 
ҳужжатдаги ёзувларнинг бир-бири билан кесишиб ўтган жойларида 
(масалан, имзо билан бошқа ёзув бирининг устидан иккинчиси 
ёзилган ҳолларда) қайсилари аввал ёзилганлигини аниқлаш зарурати-
ни ҳал қилади. 
Ультрабинафша нурларнинг кўринарли спектроскопия усули 
ёзув воситасининг тури, рангсиз моддаларнинг сифати, ёпиштириш 
воситаларининг сифати, турини аниқлашда қўлланилади. Текшири-
лувчи модданинг асосий хусусияти спектрофотометрия таҳлили асо-
сида тузиладиган чизмалардир, яъни ҳар бир модданинг спектр нури-
ни ўзига сингдириш қобилияти ҳар хил бўлганлиги сабабли спектр 
графиги ҳам шунга тегишли равишда акс этади. 
Инфрақизил спектроскопия усули ҳам юқорида кўрсатилган ва-
зифаларни бажариш ва таққослаб текшириш учун қўлланилади. Ёзиш 
воситаларининг хусусиятларини қоғоз, клей ва бошқа материалларни 
текширишда кимёвий томчилар реакциясини таъсир эттириш усули-
ни қўллайди. 
Турли моддалар ва ҳужжатнинг материалини текширишда юпқа 
қатламли хромотография услуби қўлланилади. Шуни таъкидлаб ўтиш 
жоизки, мустақиллик йиллари давомида Адлия вазирлиги қошидаги 
криминалистик тадқиқотлар Марказининг ҳужжатларни текшириш 
бўлими ходимлари илмий тадқиқотларини янги техник жиҳозлар 
қўллаш ва текширув услубларини мукаммаллаштиришга сезиларли 
ҳисса қўшдилар. Шу билан бирга бўлим охирги йилларда бир мунча 
техник жиҳозлар билан янгиланиб, текширувлар ана шу технология 
асосида ўтказилмоқда. 
Экспертиза амалиёти давомида компьютерлаштириш ва илмий 
техник ривожланиш муносабати билан ҳужжатларни техника усулида 


олиб бориладиган текширувлари янги мукаммал асбоб ускуналар ёр-
дамида ўтказилмоқда. Жумладан, ҳужжатларни текширишга мослан-
ган DVS-Portable видеосканери, “VSC-2000” видеоспектрал компора-
тори рангсиз ёзувларнинг ботиқ излари асосида тиклаш учун 
мўлжалланган. “ESDA” аппарати, “Leica DMC” микроскопи, “Foram-
685” Романовский спектрографиги. “CYM-2000” ихчам видомикро-
скопи ва бошқалар ишлатилмоқда. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish