5-§ Ҳужжатларнинг техник экспертизасини ўтказишда ҳал
қилинадиган масалалар
Криминалистик техникани ривожланиши суд ва тергов идорала-
ри махсус техник воситалар билан жиҳозланиши, шубҳали ҳужжат-
ларни бевосита терговчининг ўзи аниқлаш учун имкониятларни сези-
ларли даражада оширди. Жумладан, терговчининг портфелидаги
мавжуд мосламалар (ультрабинафша нурли лампа, лупа ва бошқалар)
ёрдамида ҳужжат қалбакилигидан далолат берувчи белгилар аниқла-
ниши мумкин. Аммо ЖПКнинг 172-моддасига биноан тадқиқот тўлиқ
ва холисона бўлиши учун шубҳали ҳужжатлар юзасидан техник кри-
миналистик экспертиза тайинланиши шарт.
Криминалистик экспертизанинг бу тури кенг доирадаги масала-
ларни ҳал қилади, улардан энг кўп учрайдиганлари қуйидагилар:
- текширилувчи ҳужжат қандай усулда тайёрланган;
- текширилувчи ҳужжат матнига ўзгартиришлар киритилганми;
- ҳужжатнинг аввалги ҳақиқий матни қандай бўлган;
- ҳужжатдаги муҳр (штамп) акси қандай ясама ёкиҳақиқий усу-
лда тайёрланган;
- ҳужжатнинг ёзилган, расмийлаштирилган вақти;
- айрим ёзувлар (асосий матн ва резолюция, тасдиқловчи имзо
кабилар), олдинма кетинлиги, қайси бирлари олдин, қайсилари кейин
ёзилган;
- турли шароитлар таъсирида ёзув ранглари ўчиб, ўқиб бўл-
майдиган даражага келган, ҳужжатларнинг матнларини тиклаш;
- ҳужжатнинг матни, намуналари тақдим этилган ёзув машинка-
сида ёзилганми;
- ҳужжатнинг материали сифатини, қайси гуруҳга мансублигини
аниқлаш ва бошқа масалалар.
Экспертга материал тайёрлашда ва экспертиза имконларидан
тўғри фойдаланиш мақсадида терговчи тегишли мутахассисни
таклиф этиб, унинг маслаҳати ва ёрдамида эксперт текширувига са-
волларни тузиш, солиштириб текшириш учун зарур бўлган намуна-
ларни тайёрлашда фойдаланиши мумкин.
Ашёвий далил бўлган текширилувчи ҳужжатларни экспертизага
юбориш учун уларни криминалистик техниканинг тегишли тактик
услублари асосида олиш, жойлаштириш ва расмийлаштириш лозим-
дир. Жумладан, ҳужжатга қўшимча ёзувлар киритиш, уни буклаш,
бошқа қоғозларга ёпиштириб қўйиш мумкин эмас. Экспертиза тайин-
лаш ҳақидаги қарор (ажрим)да ашёвий далил бўлган ҳужжатларнинг
ҳар бирини алоҳида ўзига хос хусусияти билан қайд этиш, лозим.
Қўшимча ёзувлар киритилган, аввалги матнларни ўзгартириб, ўчи-
риб, ўрнига бошқа ёзувлар киритилган ҳужжатларни криминалистик
экспертизага юборишда бир вақтнинг ўзида хатшунослик экспертиза-
си ҳам тайинлаб, ҳужжатдаги ёзувларни қалбакилаштиришда
шубҳаланган шахсларнинг хат намуналарини юбориш мақсадга
мувофиқдир.
Ёзув машинкасида босилган матнни текширишда шубҳаланган
ёзув машинкасида, компьютернинг ёзув мосламасида, принтерда ва
бошқа воситаларда бажарилган намуналар юборилиши керак. Муҳр,
штамп аксини текширишда расман тегишли муҳри (штампи) бўлган
идора, корхона, муассасанинг муҳри (штампи) аксидан намуналар
юбормоқ лозим. Шу билан бирга қалбаки ёзув муҳрининг акси туши-
рилган ҳужжатларни солиштириб текшириш учун унга ўхшаш гуруҳ
мансублиги бўлган асл-ҳақиқий ҳужжатларни ҳам намуна сифатида
юбориш керак. Муҳр (штамп) намуналарининг ҳар бирини алоҳида
бир неча оқ силлиқ қоғозга тушириб керакли мансабдор шахслардан
тасдиқлаб олиш зарур.
Ҳужжатнинг материалини текшириш, айрим бўлаклар битта
ҳужжатни ташкил қилишини аниқлаш учун юбориладиган ҳужжат-
нинг ҳар бир бўлаги индивидуал хусусиятлари кўрсатилиб юборила-
ди.
Техник усулда қалбакилаштирилган имзони текширишда
ҳақиқий имзони ҳам намуналарини юбориш экспертиза текширувини
бир мунча осонлаштиради ва хулосанинг тўғри бўлишига ёрдам бе-
ради.
Экспертизага юбориладиган намуналар шубҳа туғдирмаслиги ва
терговчи томонидан текширилиб, кўздан кечирилиб ўз тасдиғини
топмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |