Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Портретлар бўйича идентификация



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

3-§ Портретлар бўйича идентификация 
қилиш турлари 
Криминалистик идентификацияга объект бўладиган порт-
ретларнинг тайёрланиши, ишланиши, қандай материалда акс этти-
рилганлиги, қандай модда, ашё ишлатилганлиги бўйича фарқланади. 
Ишланиш усулига асосан портретлар, фотография суратлари, рассом-
чилик, чизмачилик ва алоҳида қисмлардан йиғилган (синтетик) усу-
лда тайёрланган бўлиши мумкин. 
Суд экспертизаси амалиётида асосан кўпроқ учрайдиган турла-
ри фотосуратлар бўлиб, рассомчилик, чизмачилик ва бошқа усулда 
ишланганлари кам учрайди. Охирги бир неча йиллар давомида фото-
тасвирлардан айрим қисмлари (кўз, бурун, оғиз каби) олиниб сунъий 
(синтетик) тайёрлаш кўпроқ тарқалиб кетди. Фотографик объектлар-
ни объектив (тўғри ва ҳақиқатга яқинроқ маънода) рассомчилик, чи-
змачилик ва сунъий тайёрланган портретларни субъектив деб атайди-
лар. Фотопортретнинг тайёрланиши фотоаппарат объективи орқали 
олинадиган оптик тасвир бўлганлиги учун шундай номланган. Порт-
ретларнинг иккинчи гуруҳи эса инсоннинг хотирасида сақланган 


қиёфа тузилиши портрет муаллифи (эксперт, рассом, гувоҳ) томони-
дан тикланиб ясалгани учун субъектив дейилади.
Портрет тайёрлашда фотоқоғозда туширилгани, картон, қалин 
мато, ёғоч, пластмасса, чинни юзасига чизилгани ва расм чизиш во-
ситаси сифатида акварел ёки майда тайёрланган бўёқ ранги ва оддий 
қалам ёки сиёҳ ишлатилади. 
Фотопортретлар. Фотосуратда бошқа портретлардаги каби асо-
сан инсоннинг юзи акс этади. Энг кўп тарқалган фотосурат порт-
ретлари одамнинг кўкраккача бўлган қисми 3х4, 9х12 см ўлчовида 
тайёрланади ва турли ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида бош 
кийимсиз тўғридан, ёруғлик устки ва ёнбоши томонларидан бир 
меъёрда берилиб тайёрланади. Баъзида бундай фотосуратнинг пастки 
ўнг бурчаги бўш қолади. 
Тезкор-қидирув ва тергов ишларида кўкраккача, белгача бўлган 
қисмлари, бўйи бараварида якка ва гуруҳ шахслар қаторида тасвир-
ланган фотосуратлар кенг қўлланилади. Бундай фотосуратларга 
кўпроқ бадиий тус берилиб тайёрланганлиги ва одамнинг ўзига хос 
ташқи қиёфаси юзининг айрим белги аломатлари тўлиқ акс этмаслиги 
идентификациявий текширув учун бир қатор қийинчиликларни 
туғдиради. 
Идентификациявий текширув учун кўп ҳолларда оқ-қора фото-
суратлар ишлатилади, рангли портретлар камроқ учраб туради. Ран-
гли фотопортретнинг оқ-қора турларига қараганда текширув учун бир 
мунча қийинчиликлар, ҳатто иккиланишларга олиб келади, чунки 
одамнинг табиий хос бўлган ранг хусусиятлари суратда бир мунча 
ўзгариши мумкин, шунингдек, рангли фотосуратлар ёруғлик ва қуёш 
нурлари таъсирида ранги ўчиб ўзгаради. 
Фотосуратларда акс этган шахснинг юзи, унинг тузилиши, ай-
рим белгиларини суратга олиш жараёнида ёруғликни қайси томондан 
берилганлигига қараб, бош қисмининг тўғри-қия тутиб туриши ва 
бошқа сабабга кўра у бироз ўзгартириб юбориши мумкин, шунинг 
учун фотопортрет асосида шахсни аниқлаш ишини даставвал фотосу-
ратдаги тасвирланган одамнинг юзини, унинг қараши (нигоҳи)га, 
ёруғлик қайси томондан берилганлиги, бошнинг ҳолати ва ҳоказолар-
га эътибор бериш лозим. Бундан ташқари фотопортретда аёлнинг та-
свири ифодаланган бўлса, унинг сочи, юзидаги косметик моддалар 
(бўялган қош, киприк, лаб) кабилар юз тузилишидаги ҳақиқий белги-
ларни тасвирлаш учун қийинчиликларни келтириб чиқаради. Фотосу-
ратда тасвирланган, умум тузилишни кузатишда юзнинг қайси қисми 


(ўнг, чап, пастки-юқориси) аниқроқ акс этган ёруғлик нурлари бир 
хилда ёки қисман айрим жойларини ёритганлигини ажратиб, шу 
нуқталардаги белги аломатларини тасвирлаш мумкин. Юзнинг тузи-
лиши ундаги белгиларнинг фотосуратда акс этишига бошнинг ҳолати 
(ракурси) таъсир этади. Шунинг учун суратга тушириш вақтида бош 
юқорига ёки пастга, чап ёки ўнгга қаратилганда юз тузилишидаги 
аломатларнинг шу шароитга кўра бироз бўлсада ўзгариши ҳам ино-
батга олиниши лозим. 
Одам мурдасининг фотопортретини кузатиш ва ўрганишда 
унинг ташқи қиёфасидаги (юзи ва кўринарли қисмларида) жароҳат-
лар мурданинг ўзгариш аломатлари (чириши натижасида) ҳаётий 
даврдаги тасвирдан анча фарқ этади. Уларга жиддийроқ эътибор бер-
моқ лозим. Баъзида мурдани юзи фотосуратга туширишдан олдин 
унинг юзидаги қон ва бошқа моддалар ювилиб, жароҳатларни текис-
лаш (туалет) ўтказилади. Бундай ҳолларда мурдани кўздан кечириш 
ва фотосуратга олиш жараёнида қайд этилган баённома билан тани-
шиб чиқмоқ лозим. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish