11-боб КРИМИНАЛИСТИК РЎЙХАТГА ОЛИШ
1-§ Криминалистик рўйхатга олиш тушунчаси
ва унинг аҳамияти
Криминалистик рўйхат (жиноятни қайд қилиш) деб, жиноят со-
дир қилган шахс, шунингдек, жиноий воқеа билан сабабли боғла-
нишда бўлган нарсалар ҳақида маълумотларни қайд қилиш, йиғиш ва
тартибга солишнинг илмий усулига айтилади. Ундан жиноятни тер-
гов қилиш ва олдини олиш мақсадларида фойдаланилади. Жиноят-
ларни очиш ва тергов қилишда терговчи ва тезкор ходим криминали-
стик рўйхатга олиш деб аталувчи турли хилдаги ҳисобга олиш ахбо-
ротларидан мунтазам фойдаланадилар. Рўйхатга олиш ёрдамида шах-
слар, излар, нарсалар ва бошқа турли объектлар ҳақида криминалис-
тик жиҳатдан аҳамиятли ахборот олинади. Бундай ахборот тергов ва
тезкор-қидирув йўли билан тўпланади. Ҳисобга олиш тизими мунта-
зам такомиллашиб бормоқда. Дастлаб у жиноятларни рўйхатга олиш
тариқасида бошланиб, сўнгра жиноий таъқиб қилинган шахсларни
ҳисобга олган. Ҳозирги вақтда бундай шахслардан ташқари бир талай
бошқа объектлар ҳам ҳисобга олинади. Шу сабабли «криминалистик
рўйхатга олиш» атамаси «жиноятларни рўйхатга олиш»дан кўра за-
монавий ҳисобларни тўлароқ акс эттиради. Криминалистика ама-
лиёти бу хил ахборотларни уларнинг яроқлилиги жиҳатидан текши-
рувдан ўтказади, бир хиллари кўп йиллар давомида мавжуд бўлади,
бошқалари ўзгаради ва бекор қилинади.
Жиноят-процессуал қонунида криминалистик рўйхатга олиш
назарда тутилмаган, у қонун ости ҳужжатлари – буйруқлар, йўриқно-
малар, дастур-қўлланмалар билан тартибга солинади. Амалиётда тер-
говчининг, тезкор ходимнинг, прокурорнинг, судьянинг сўрови ҳамда
қизиқтирувчи объект рўйхатга олишдан ўтказилганини кўрсатувчи
ҳолатлар мавжуд. Улар илгариги рўйхат бўйича текширилади.
Текшириш натижалари юзасидан жавоб тайёрланиб, сўровчига юбо-
рилади. Баъзан терговчи ва прокуратура ходимлари ўзлари сўраб ол-
май, бу ишни қонунга мувофиқ суриштирув органларига топширади-
лар.
Криминалистик ҳисобга олишлар ёрдамида қидирилаётган ва
вафот этган фуқаронинг шахсини, аввалги судланганликни, жиноят-
ларни содир этишда илгари қатнашганликни, қурол, рақамланган
ашёлар сингари нарсаларнинг кимга тегишлилигини, бир хил усулда,
бир шахс, шахслар гуруҳи томонидан содир этилган жиноятлар тур-
кумини аниқлаш мумкин бўлади.
Криминалистик рўйхатга олишни криминалистик маълумотлар-
ни тўплаш, тизимлаштириш, сақлаш, излаш ва қиёсий текшириш
бўйича фаолият сифатида таърифлаш мумкин. Рўйхатга олиш жа-
раёнини ҳисобга олиш объектларини аниқлашдан, уларнинг гуруҳ
ҳолидаги ва хусусий аломатларини, шу аломатларни қайд этиш усу-
лини, ҳисобга олиш шаклини, рўйхат ҳужжатларини жойлаштириш,
керакли объектлар тўғрисида ва объектларни ҳисобдан чиқариш қои-
далари ҳақида маълумотлар олиш тартибини белгилаб қўйишдан
иборат.
Ҳисобга олиниши лозим бўлган объектлар жумласига маълум ва
номаълум одамлар, нарсалар излар, ҳужжатлар, ҳайвонлар, очилмаган
жиноятлар киради. Маълум одамлар – булар қидирув эълон қилинган,
ҳибсга олинган, ушлаб турилган, судланган, бедарак йўқолган,
дайдилик ва тиламчилик билан шуғулланувчилар тезкор қизиқиш уй-
ғотувчи шахслардир. Номаълумлар – танилмаган мурдалар, яширин-
ган жиноятчилар, руҳий касаллар ва шахси аниқланмаган болалардир.
Маълум нарсалар – йўқолган ўқотар қурол, ўғирланган ашёлар, олиб
қочилган автомобиллардир. Номаълум ашёлар эса, аниқланган ўқотар
қурол, сохта пул бирликлари ва турли ҳужжатларни ясашда ишла-
тилган босма қолиплар, очилмаган жиноятлар жойидан олинган бу-
зиб кириш қуролларидир.
Очилмаган жиноятлар жойида топиб олинган бармоқ излари,
қалбаки ҳужжатлар, қоғоз пуллар ва қимматли қоғозлар, ўғирланган
ва саёқ юрган чорва моллари ҳисобга олинади.
Гуруҳлари ва хусусий аломатлари бўйича таснифлаш керакли
ахборотни тезда ахтариб топишни таъминлайди. Аломатларни қайд
этиш усулларидан, баён қилишдан ташқари, фотосуратга олиш, схема
тарзида тасвирлаш, босиб туширилган излар ва объектларни асл
ҳолида тўплаш қўлланилади. Ҳисобга олиш шакллари тариқасида
картотекалар, видеотекалар, журналлар, фотоальбомлар, ЭҲМ кол-
лекцияларидан фойдаланилади.
Криминалистик рўйхатга олишнинг аҳамияти аввало моддий
объектларнинг ўзига хос хусусиятга эгалиги, уларнинг барқарор ва
такрорланмас аломатлари, шунингдек, объектлар ўзаро таъсирда
бўлганда ўз хоссаларини бошқа объектларда акс эттириш қобилияти
билан боғлиқдир. Ҳисобга олинадиган объектларнинг таснифи ҳам
илмий асосларга - тур билдирувчи ва хусусий аломатлардан таркиб
топади. Рўйхатга олишнинг илмий асослари кўп ҳолларда текшири-
шларнинг натижаларидан далиллар тариқасида фойдаланиш имкони-
ни беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |