Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Криминалистик рўйхатга олиш тизими



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
2-§ Криминалистик рўйхатга олиш тизими 
 
Маълумотларни жамлаш имкониятлари ва заруриятига, хизмат 
кўрсатиладиган ҳудуднинг катта-кичиклигига қараб барча ҳисобга 
олишларни қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин, булар: марказлашти-
рилган, маҳаллий ва аралаш (марказлаштирилган-маҳаллий).
Марказлаштирилган ҳисобга олишлар ИИВ Ахборот марказида 
ва ИИВ Эксперт-криминалистика марказида олиб борилади. 
Маҳаллий ҳисобга олишлар Қорақалпоғистон республикасида, 
вилоятларда, Тошкент шаҳридаги ички ишлар идораларининг теги-
шли ахборот марказларида, жиноят қидируви ва эксперт-
криминалистика бўлинмаларида олиб борилади. Баъзи ҳисобга оли-
шлар қуйи бўғинларда – ички ишлар органларининг шаҳар, туман, 
йўл бўлимларида олиб борилади.
Марказлаштирилган – маҳаллий ҳисобга олишлар ҳам марказда, 
ҳам жойларда бир хил турдаги объектларни рўйхатга олишни назарда 
тутади. Бу қайдлар кўпроқдир. Улардан фойдаланишда шуни назарда 
тутиш керакки, жойларда ҳисобга олинадиган бир хил номдаги объ-
ектларнинг барчаси ҳам марказий девонларда рўйхатдан ўткази-
лавермайди. Масалан, ҳар қандай жиноят учун ҳукм қилинганлар, 
жазо муддатидан қатъи назар, маҳаллий ҳисобга олишда рўйхатдан 
ўтказилади, ИИВ Ахборот марказида эса фақат хавфли жиноятлар 
учун, шунингдек, бошқа жиноятлари учун озодликдан маҳрум этишга 
ҳукм қилинганлар ҳисобга олинади. Шу сабабли судланганликни 
айбланувчи илгари ҳукм қилиниши мумкин бўлган бошқа минтақала-
рда ҳам текшириш керак бўлади. 
Ҳисобга 
олишлар 
қайдлов-маълумотнома 
(алфавитли-
дактилоскопик), тезкор-қидирув, криминалистик маълумот тариқаси-
даги коллекциялар тарзидаги қайд этишларга бўлинади. 
Алфавитли-дактилоскопик ҳисобга олиш (марказлаштирилган-
маҳаллий) судланганлар, ушлаб турилганлар, ҳибсга олинганлар, 
қидирув эълон қилинган шахслар, дайдилик ёки тиламчилик қилгани 
учун ушлаб турилганлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. 
Ҳисобга олиш иккита ўзаро боғлиқ карточкада амалга оширилади, 


булар: а) фамилиялар бўйича ва б) рўйхатга олишнинг ўн бармоқли 
тизимига асосланган дактилоскопик. 
Алфавитли карточкада демографик маълумотлар ва судланган-
лик, ҳибсга олишлар, ушлаб туришлар тўғрисидаги маълумотлардан 
ташқари дактилоскопик формула кўрсатилади. Унда ҳукмнинг ўзгар-
тирилиши, умумий ёки хусусий афв қўлланилганлиги, жазо ўталган 
вақт ва жой, шахснинг қидирувда бўлиши қайд этилади. Дактилоско-
пик харитада (қуйида унинг намунаси келтирилган) демографик 
маълумотлар, тўлиқ дактилоскопик формула, ўнта бармоқ изи, суд-
ланганлик, ҳибсга олиниш ҳақидаги маълумотлар, алоҳида белгилар 
киритилади.
Дактилоскопик картотека бўйича ушлаб турилганлар, ҳибсга 
олинганлар, вафот этганлар, ҳалок бўлган номаълум фуқаролар (та-
нилмаган мурдалар), ҳужжатсиз, ўзи ҳақида ҳеч қанақа маълумотни 
маълум қила олмайдиган фуқароларнинг шахсини аниқлаш мумкин. 
Шахс ҳақида сўровлар: 1) республика ИИВ Ахборот марказига; 
2) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 
тегишли ИИБ Ахборот марказига ва 3) шахс бошқа ҳудудда ҳам яша-
ганлиги ҳақида маълумотлар бўлса, қўшимча равишда ўша ҳудуддаги 
Ахборот марказларига ҳам сўровлар юборилади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish