2-§ Одамнинг ташқи қиёфа белгилари тизими
Инсоннинг ташқи қиёфа белгилари асосан икки турга мансуб-
дир. Одамнинг ҳомила даврида шаклланган ўзига хос бўлган анато-
мик белгилари криминалистикада статик турғун белгилар деб атала-
ди. Иккинчи тури инсоннинг турли ҳаракати - фаолиятида акс этади-
ган (юриш, қадам ташлаш, нутқ ва бошқалар) динамик белги аломат-
ларидир.
Анатомик белгилар тавсифи инсоннинг умум жисмоний хусуси-
ятларидан бошланади:
- жинси, ёши, антропологик турдошлиги (ташқи кўриниши
бўйича, осиёлик, европалик ва ҳк.);
- умумий гавда тузилиши, боши, юзи, бўйин, елка, кўкрак қафа-
си, қўл ва оёқлар (булар умум ўлчов ва шакллари бўйича ўрганила-
ди);
- соч, қош, мўйлов-соқол ўсимлари (соч толаларининг шакли -
тузилиши-текис, жингалак, ранги бўйича - қора, малла);
- тери қопламасининг ранги (пигментация аломатлари, кўзлари-
нинг шакли, катта-кичиклиги ва ранги).
Умумий гавда тузилиши инсоннинг тўла, қотма ёки озғин
бўлиши, бўйи баланд, ўрта, паст, бошнинг катта, ўрта ва кичик ўл-
човда бўлиши, шакл бўйича геометрик думалоқ, учбурчак, овал каби
атамалар билан тавсифланади.
Одамнинг ташқи тузилиши белгиларининг асосий ўлчов ша-
кллари унинг юзи - бети қисмида акс этади: юзнинг тавсифи тўғридан
ва ёнбош (ўнг ва чап) ва қия (ним ёнбош) томонидан кузатилади; ду-
малоқ, учбурчак, овал шаклида, пешона, қош, кўз, бурун, оғиз, энгак
қисмлари ҳам катта-ўрта-кичик шакллари бўйича жойлашади ва ўза-
ро пропорциялари белгиланади.
Тишларнинг йирик, майда, жойлашуви бўйича, текис-тўғри ва
қийшиқ-сўйлоқ бўлиши инсоннинг нутқи, лаб ҳаракати вақтида куза-
тиш мумкин. Оғиз ва лаб тузилиши ўзаро боғлиқ бўлиб, ўлчови ва
шакллари ҳам умумий тавсифланади, лабнинг қалинлиги, юпқалиги
ва ранги алоҳида кўрсатилиши мумкин.
Энгакнинг ўлчови катта-кичиклиги, шакли бўйича думалоқ,
учбурчак, олдинга ёки орқага қараб йўналганлиги, бўйни қисмига
нисбатан баланд-паст, қаватланган, осилганлиги белгиланади. Бўйин-
нинг узунлиги-калталиги, йўғон-ингичка, (тўла-семиз, ариқ ва ҳ.к.),
елка тузилиши, кенг қисқа, тўғри, тўғри-текис, қиялашган, елка орқа
томондан кўриниши, гавданинг умумий шаклига нисбатан тўғри ёки
букрайган, қўл ва оёқлар ҳам умумий бўйига пропорция меъёри бел-
гиланади (катта-кичик узун, калта, тўла-ориқ ва ҳ.к.).
Функционал белгилар қаторига инсоннинг маълум ҳаракатлари
жараёнида ҳосил бўладиган хусусиятлар киради. Мазкур белги ало-
матлар одамнинг ҳаёти давомида ҳосил бўлиб, кун сайин такрорла-
ниб одат бўлиб қолади ва айрим сабаблар таъсир этсагина ўзгариши
мумкин бўлади.
Бу гуруҳдаги белги аломатлар инсоннинг фаолияти, ҳаракати
натижасида ҳосил бўлади ва тавсифи инсон гавдасининг юриш-
туришидаги умумий ҳолат вазиятидан бошланади: гавданинг тўғри,
чап ёки ўнг томонга, орқага, олдинга оғдирилган ҳолда тутиши; тик
турганда ёки ўтирган ҳолда ҳам юқоридаги аломатларнинг ҳосил
бўлиши.
Қадам ташлаш, юриш хусусиятлари одамнинг ўзига хос бўлган
юриш тезлиги, сустлиги, қадамнинг узунлиги, қисқалиги, оёқ кафти-
нинг йўналиш томони, қадам ташлаш жараёнида бошнинг, умуман
гавданинг, қўлларнинг вазияти, (ҳаракати), чайқалиши ва шу кабилар
билан белгиланади.
Юзнинг юмшоқ мускул тўқималарининг ҳаракатда бўлиб тури-
ши, тебраниши (мимикаси) инсоннинг ички ҳиссиёти (руҳий ҳола-
ти)дан дарак берувчи аломатдир. Бу белги баъзи одамларда сезиларли
даражада бўлади, баъзиларда эса деярли сезилмайди. Мимика инсон-
нинг маълум ҳолатлардаги доимий равишда юзнинг (чеҳранинг)
очиқлиги, хушчақчақлиги ёки жиддийлик, хафалик кўриниши билан
боғлиқдир.
Инсонга хос бўлган сўзлашиш (нутқ) хусусиятлари, функционал
белгилар қаторида бошқаларига нисбатан мустаҳкам бўлиб, овознинг
ўзига хос индивидуаллиги намоён бўлади. Овознинг паст, баланд,
жарангловчи, бўғиқлиги, майинлиги, қалин йўғонлиги, сўзлашиш жа-
раёнида товушларни, сўз туркумларини ифода этишдаги индивидуал
хослик хусусиятларини акс этиши (тилнинг чучуклиги, ҳарфларни
бузиб ифода этиш, айрим шева сўзларни ишлатиш), сўзлашишда
нутқнинг тезлиги, сустлиги, чўзиб тўхтаб ифода этиш ва ҳоказолар
шулар жумласидандир.
Анатомик ва функционал белгиларнинг алоҳида турлари айрим
одамларда учрайдиган, кўзга ташланадиган алоҳида белги-аломатлар
туркуми ҳисобланади. Буларга инсоннинг ўзига хос туғма ёки ҳаёти
давомида ҳосил бўлган жисмоний нуқсонлари, аломатлари мисол
бўла олади. Масалан, оёқ-қўллардаги камчилик-касаллик, тери юза-
сидаги нор, хол, чандиқ, сўгал, чечак касаллиги ва жароҳат излари,
татуировка (баданга игна билан ёзиш, расм чизиш), чўлоқланиш, оёқ
ёки қўл бармоқларининг умум тузилишидан кўпроқ ёки камроқ
бўлишлиги ва ҳоказолар киради.
Юқорида келтирилган белгиларга қўшимча маълумот сифатида,
инсоннинг эгнидаги кийимини ҳам таърифлаш мумкин. Бунда либос-
нинг умумий тури: бош кийим, эгнидаги устки либос (ёзги, қишки)
пойабзал (енгил ёзлик, уйда киядиган, қишлик иссиқ этик, махси ва
ҳ.к.) уларнинг ўлчовлари, модели, бичим тури (миллий, умумий), иш-
лаб чиқаришда хизмат турига кўра махсус кийиладиган уни тузилиш
хусусиятлари таърифланади.
Инсоннинг эгнидаги кийимини тавсифлаганда унинг ишла-
тилганлик даражаси (янги, бироз кийилган, анчагина тўзиган каби)
ҳам ифодаланиши лозим. Кийим ва пойабзал юзаларидаги турли мод-
далардан ҳосил бўлган доғлар, таъмирлаш аломатлари ҳам кўрсати-
лиши мумкин.
Одамнинг функционал белгилари турли ашёларда, фотосурат,
расм, чизмаларда акс этмаганлиги учун улар асосан тезкор-қидирув
ва баъзи тергов ҳаракатларини ўтказишда қўлланилади.
Турғунликка хос бўлган анатомик белгилар инсоннинг турли
портретларида (расмларида) акс этади. Шунинг учун экспертиза тек-
ширувида кўп ҳолларда инсоннинг у ёки бу портрети идентификация
объекти бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |