МАВЗУ: ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА ТАРИХИЙ БИЛИМЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
РЕЖА:
Араблар истилоси даври тарихи тарихшунослиги.
Ўрта Осиё халқларининг араб истилосига қарши кураши тарихининг тарихшунослиги.
Мусулмон Уйғониш даври тарихий адабиётлари ва уларнинг Ўрта Осиё халқлари тарихини ўрганишдаги аҳамияти.
Таянч иборалар:
Араб халифалиги,Табарий, Наршахий, Беруний, Қуръон, Хадис, Тафсир, Ренессанс, Ҳудуд-ал-олам, Ранке, ренессанизм, Наршахий, Бухоро тарихи, Беруний.
Моддий маданият қуролларининг пайдо бўлиши инсонлар ҳаётига қанчалик катта таъсир кўрсатган бўлса, қўлёзма ва босма китобларнинг пайдо бўлиши ҳам инсоният маданияти тараққиётига шунчалар катта таъсир кўрсатди. Турли тарихий даврларда, асрлар давомида вужудга келган қўлёзма китоблар инсон билимларининг асосий манбаи бўлиб келди, бу билимларнинг келгуси ривожини таъминлади. Барча маданий жамиятларда китобларнинг қадри бебаҳо, айниқса Шарқ қўлёзмаларининг барча Шарқ халқларини ўзаро боғлаб, улар тилининг ривожига қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Шарққўлёзма китоблари бир нечта оламшумул динларнинг авлоддан-авлодга ўтишига хизмат қилди, кўплаб диний ва этник силсилалар (системалар) нинг қонун-қоидаларини жаҳонга тарқатди, хуллас, жаҳон маданияти хазиналарининг умри боқийлиги, давомийлигини таъминлади. Шарққўлёзмаларини ўрганиш ҳозирги олимларга Шарқ халқларининг ўтмишдаги ҳаётининг тарихий манзараларини тиклашга, ўша халқларнинг жаҳон маданиятига қандай ҳисса қўшганлигини аниқлашга ёрдам беради. қўлёзма китобларнинг тадқиқотчиларидан бири бундай ёзади: «қўлёзма китобларни билим манбаи ва эстетик лаззат манбаи сифатида кўраётган одамнинг завқини кашф этувчи одамнинг завқига тенглаштириш мумкин. қўлёзмалар ўтмишни тушунишга, келажак ҳақида ўйлашга даъват этади.
Ўрта Осиё халқларининг Араб халифалиги таркибига кириши арафасидаги ва ундан кейинги аҳволи ҳақида гап борганида сўзсиз арабча, форсча ва қадимги туркий-руний ёзувларга мурожаат қиламиз. Тарихда уч жойдан Ўрта Осиё халқлари тарихига доир ҳужжатлар архиви топилган: ҳозирги Туркманистоннинг Нисо шаҳрида - Парфия давлати (милоддан аввалги I аср) ҳужжатлари, Тупроққалъада (III аср) Хоразм давлати ҳужжатлари, Муғ тоғида (Самарқанд) Сўғдиёна ҳужжатлари (VII аср) топилган. Бундан ташқари, ерлардан жуда кўплаб эпиграфик ёдгорликлар тошдаги битиклар, рўзғор буюмлари ва санъат асарлари топилган. Ўрта Осиё тарихидан далилий ашёларга бой маълумотларни ўрта асрда яшаган муаррих Табарий асарларидан, шу асарнинг Балъамий тузган форсча-тожикча нусхасидан, жаҳоншумул қомусий олим Беруний асарларидан топишимиз мумкин. Шу маънода ўрта асрнинг буюк шоири Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» достони ҳам ибратлидир.
Бинобарин, Шарқ халқлари маданияти муаммоларига оид ҳозирги тарихий-монографик тадқиқотларнинг қўлёзма манбаларга бевосита алоқадорлиги табиийдир.
Араб тарихшунослиги тўғридан-тўғри фольклор (халқ ижоди) ва адабий анъаналар билан, шунингдек, илоҳиёт қуръон анъаналари билан узвий боғлиқдир.
Арабча тарихий асарларнинг мазмуни ислом жамоалари тарихи, бу жамоаларнинг сиёсат ва ақл-идрокда фаол тоифалари вакилларининг ҳаёти, фаолияти билан боғлиқдир.
Қуръон матни билан алоқадор кўпгина муаммолар акс этган филологик (адабий), тарихий, диний асарлар тасвирларда акс этган бўлиб, уларда қуръон суралари ва оятлари бирма-бир шарҳланади. Бундай тафсирларнинг ҳажми ва салмоғи анча каттадир. Бундай китоблар VIII асргача бармоқ билан санарли бўлган бўлса, 750-1050 йиллар давомида элликка яқин шундай асарлар яратилди. Шулардан ҳам ярмигина бизгача сақланиб қолган. 200 йилдан зиёд вақт давомида ёзилган қуръон тавсифлари Табарийнинг (838-923) фундаментал «Тафсир» китобида умумлаштирилган. Бу асарнинг нуфузи бизнингча, аввалги кўпчилик асарларни муомаладан сиқиб чиқарган бўлиши мумкин. Табарий тафсири жуда катта ҳажмда (босма нашрда 30 жилд) эканлигидан қатъи назар, жуда кўп хаттотлар уни қунт билан қайта-қайта кўчириб ёзганлар. Шу туфайли бу асарнинг кўпгина нусхалари бизгача етиб келган.
Табарий, Наршахий, Беруний асарларини тарихшунослик юзасидан таҳлил қилишга ўтишдан аввал ислом динига доир бир масала устида тўхташимиз лозим. Маълумки, Қуръон ва Муҳаммад пайғамбар ҳадислари ҳикматли сўзлари имон рамзи, шариат ислом ҳуқуқшунослиги ва илоҳиёт фанларини ташкил этади.А.Б.Ҳалидов, Шамсуддин Бобохон ва Абдусодиқ Ирисовлар таъкидлашича, имом Исмоил Бухорий, Aбy Исо ат-Термизий, Абу Довуд Сижистоний, Аҳмад ан Насавий, ибн Мадж ал-Қазвиний ва бошқа муҳаддислар тўплаган ҳадислар бир ярим миллионга етади. Булардан Абу Довуд, ат-Термизий, ибн Мадж ва ан-Насавийлар тўплаган ҳадислар («Ас-Сунан») ва айниқса Исмоил Бухорийнинг «Жомеъ-ас-Саҳиҳ» (ёки «Саҳиҳ») номли ҳадислар тўплами Шарқ халқлари орасида машҳур бўлган. Имом Исмоил Бухорийнинг «Саҳиҳ» тўплами мўътабарлиги жиҳатидан «Қуръон» дан кейинги, яъни иккинчи ўринда туради. Гап шундаки, ал-Бухорий жаҳонга танилган, буюк муҳаддис бўлибгина қолмай, ўз замонасининг Маздак таълимоти, ваъзлари кенг шуҳрат қозонди. Табарийнинг айтишича, «оддий фуқаро фурсатдан фойдаланиб, Маздакка ва унинг тарафдорларига қўшилиб, улар атрофида уюшдилар». Бу фикрни Беруний хам тасдиқлайди: «Сон-саноқсиз одамлар уларга эргашдилар». Эрон шоҳи Қубод I сиёсий вазият тақозоси билан, кўнглида хоҳламаса хамўзини Маздак тарафдори деб эълон қилди 528-529 йил воқеалари шундан далолат беради. Қубод тарафдорлари Маздакни ўлдириб, марказий ҳокимиятни қайтариб олишганида, маздакчиларнинг етакчиларини қириб ташладилар ва уларнинг издошларини шафқатсиз калтаклаб, қувғин қилдилар.
Табарийнинг Турк ҳоқонлиги ҳақидаги ҳикояси қизиқарлидир. Ўрта Осиёдан анча олисдаги Олтой ўлкасида жуда катта Турк ҳоқонлиги давлати таркиб топди (551-744 йиллар). Бу давлат ҳудудлари Кореядан то Қора денгиз бўйигача, Ўрта Осиё ва Хитойни ҳам ўз ичига олар эди. Ўша замонда Эрон ва Рум (Византия) энг йирик давлатлар бўлишига қарамай, Турк ҳоқонлиги олдида таъзим қилиб турар эдилар.
Табарий ёзишича, туркларнинг энг кучли, жасур ва қудратли ҳоқони Синнабу Ёбғу бўлиб, унинг қўшини ҳам жуда кўп эди. У жуда кўп лашкари бўлган эфталийлар билан урушиб, уларнинг подшоси Варзуни ўлдирди. У Варзунинг барча қўшинини, уларнинг бойлигини ва мамлакатини қўлга киритди. Эфталийлар юртининг илгари Хусрав I томонидан забт этилган қисми бундан мустасно эди. Турк ҳоқонлигинипг Ўрта Осиёни қўлга киритиш нияти ошкор бўлгач, эфталийлар ўзларининг турклар ва сосонийлар Эронидай икки ўт орасида қолганлигини англадилар. Эрон Хусрав I Ануширвон замонида (531-579) йириклашиб, кучли давлатга айланган ва шунинг учун эфталийларга ҳирож тўламай қўйган эди
Ўрта Осиё эфталийларига қарши иккала қўшниси ким олдин ҳужум қилишга шайланиб туришарди. Чамаси, эфталийлар иккала давлатга қарши жанг қилишган. Тарихий исмларга келсак, араб манбаларидаги Синжабу, Рум-Византия манбаларидаги Салзибулга тўғри келади. Тарихий манбаларни синчиклаб ўрганган Э. Гавенининг фикрича, турклар эфталийларни 563 ва 587 йиллар орасида тор-мор келтирганлар. Бу воқеани А. А. Мендельштам 563 йилга яқин, Г. Моравчик эса 560 йил атрофида деб ҳисоблайдилар.
Санаси қачонлиги жуда аниқ бўлмасада, бу уруш оқибатида, Фирдавсий ёзганидек, «Чочда, Теракда (Чирчиқда С. Т.), Самарқанд ва Сўғдда жуда кўп жойлар вайрона бўлиб, бойқушлар маконига айланди. Чағаниён, Бомиён, Хутталон ва Балх аҳолилари бошига қора кунлар келди».
Табарийнинг ёзишича, турклар Эрондан илгари эфталийларга тўплаб турган хирожларини (Туронга) тўлашни талаб этганлар Эрон Турон муносабатлари қанчалик кескинлашганидан қатъи назар, шундай тарихий вазият вужудга келганки, Ўрта Осиёнинг жанубидаги вилоятлар, хусусан, ҳозирги Ўзбекистониипг жануби, Тожикистон ва Туркманистон сосонийлар Эрони қўл остида, Ўрта Осиёнинг шимолий вилоятлари эса Турк ҳоқонлиги ихтиёрига ўтиб қолди. Зарафшон водийсида қолган эфталийлар эса туркларга хирож тўлашни давом эттирдилар.
Яна бир муҳим муаммо юзасидан Табарий асарининг тарихий аҳамиятини кўрсатмоқчимиз. Бу, Самарқанд ҳокими Турек (Турк, Торак) нинг ҳижрий 100 (милодий 719) йилда Хитой пойтахтига юборган мактубинииг мазмунидир. В. В. Бартольд китобида шу хатнинг русча таржимаси келтирилади:
«Биз 35 йилдан буён даший (даштий) ларга қарши тинимсиз курашиб келамиз. Ҳар йили биз жуда кўп аскар ва суворийларни жанг майдонига чиқарамиз, аммо шу вақтгача император (ҳоқон) ҳазрати олийларинииг мадад кучларини олиш бахтига муяссар бўлмадик. Бундан 6 йил муқаддам дашийларнинг энг катта бошлиғи И-ми Кю-ди-бо (амир Қутайба) жуда катта лашкарлари билан етиб келди. Биз жангда душман лашкарларига катта зарар етказдик, аммо бизнинг қўшинимиздан кўпчилик ҳалок бўлди ва яраланди. Дашийларнинг пиёдалари ва суворийлари сон-саноқсиз эди, шу туфайли бизнинг лашкарларимиз уларга бас келолмади. Мен ўз истеҳкомларимизга қайтдим: сўнг дашийлар бизнинг шаҳримизни қамал қилдилар. Улар қалъа деворларини бузиш учун 300 та деворбузар қурилмаларпи олиб келдилар, 3 жойда катта-катта хандақ-зовур қазидилар. Улар бизнинг шаҳримизни ва мамлакатимизни вайрон қилишмоқчи. Фақирингизнинг сиз ҳоқон ҳазрати олийларидан илтимосим шулки, тезроқ Чин лашкарларини бизга ёрдамга юборсангиз. Аммо дашийларга келсак, уларнинг куч-қудрати фақат юз йилга етади, деган каромат бор. Бу йил ана шу муддат тугамоқда. Агар Чин лашкарлари бу ерга етиб келишса, камина ва унинг қушинлари дашийларни тор-мор келтиришимиз мумкин эди».
Биз Табарий китобида кўп марта тилга олинган Самарқанд ҳокими Турек ҳақида унинг мактубидан қандай маълумотлар оламиз?
Мактубнинг ҳақиқийлиги В. В. Бартольд таъкидлаганидек, унчалик шубҳа уйғотмайди.
Муҳим тарихий далил шуки, Самарқанд Зарафшон водийсига араб Қутайба даврида 712-719 йилларда эмас, балки ноиб
Салим ибн Зиёд вақтида 681-683 йилларда келишган. Қутайбанинг ҳарбий юриши ва Самарқанднинг араблар томонидан истило этилиши 712 йил кузига тўғри келади.
3. Тўрак мактубида тарихий воқеалар мавҳум ва зиддиятли баён этилса хам, унда Қутайбанинг Самарқандни олишиҳақида гап бўлмаса хам, бу мактуб араб манбаларини, жумладан, Табарий асарини танқидий тадқиқ этишга имкон беради. Табарийдан мустақил бўлган араб манбалари (Мадоний, Балазурий, Диноварий) да эса тарихий таҳлил учун деярли ҳеч бир далил йўқ, дейиш мумкин.
Шундай қилиб, турли воқеалар, қиссалар ва ҳикоялар ўзаро боғлиқ ҳолда умулаштирилган кенг кўламдаги тарихий асарлар IX асрнинг 2-ярмига тўғри келади. Араб тарихшунослигининг илк даври Ат-Табарийнинг «Тарихи ар-русул ва-л-мулук» («Пайғам-барлар ва подшоҳлар тарихи) асари билан якунланади. Мазкур асар тарихий обидалар, тарихий ҳикоялар, фольклор (халқ оғзаки бадиий ижоди), афсоналарни ўз ичига олган, ислом олами ҳижратнинг бошланғич асрларида яшаган халқлар тарихига доир энг мўътабар мажмуидир.
Араб тарихшунослигида шунингдек, айрим минтақа, иқлимлар давлатлар, мамлакатлар, шаҳарларнинг тарихига доир ўзига хос айрим тарихий-қомусий асарлар ҳам вужудга келди.
Чунончи, ибн Қутайбанинг (889 йилда вафот этган) тарихий қомуси (энциклопедияси) Наршахийнинг «Бухоро тарихи», Абу Райҳон Берунийнинг (1048 йилда вафот этган). «Осор-ул боқия» («Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»), «Ҳиндистон», шунингдек, мусулмон олими аш-Шабустарийнинг (998 йилда вафот этган) христиан (масихийлар) монастирлари ибодатхоналари тарихига оид асарлари шулар қаторига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |