3.7. §. Фирибгарлик ва фирибгарлик хатти-ҳаракати ва улар бизнесдаги, шу жумладан коррупция
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш тариқасидаги ҳуқуқбузарликлар сони ортиб боради. Фирибгарлик шахс томонидан ўзганинг мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда текин қўлга киритиш билан боғлиқ ҳаракатларда ўз ифодасини топадиган ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Мулкдор, жисмоний шахс, ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни фирибгар шахсга беради, ёхуд ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият яратиб беради.
Фирибгарлик – ишончни суистеъмол қилиш ёки алдов йўли билан ўзганинг мулки ёки ҳуқуқини ўзлаштиришдир. Шундай ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган шахс фирибгар деб аталади.
Фирибгар била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши оқибатида лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатларни содир этади.
Фирибгарликнинг шакли жуда хилма-хил бўлади. Ёлғон оғзаки ёки ёзма хабар шаклида, ёки бошқа ҳар қандай ҳаракатлар кўрнишида бўлиши мумкин. Фирибгарликда ёлғон маълумотларга жабрланувчини янглиштиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар, жумладан, юридик факт ва воқеалар, мулкнинг сифати, нархи, айбдорнинг шахси, унинг ваколати, нияти (масалан, айбдор шахс ўзини мансабдор шахс ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида кўрсатиши) тааллуқли бўлиши мумкин. Масалан, битим предметии сохталаштириш, қимор ўйинларида карта алмаштириш ёки турли алдаш техника ва усулларидан фойдаланиш, пулларни сохталари билан алмаштириш.
Фирибгарлар кўпинча алдов оғзаки ҳаракатлар билан ишончга киради. Ишончни суиистеъмол қилиш мустақил фирибгарлик усули сифатида ҳаракат қилиши мумкин (масалан, қарздор қайтармоқчи бўлмаган қарзни олишда). Фирибгарлар- жиноятчилик оламининг элитаси ҳисобланади. Улар, одатда, юксак ақл-заковатга ва психологияга оид маълум билимларга эга одамлардир. Улар тез ва ўта ёқимли алоқа қилиш қобилиятига эга бўлиб, ушбу қобилият орқали одамлар ишончига тез киради. Шунингдек, улар ҳуқуқ, иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳаларида яхши билимга эга бўлиши мумкин.
Фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдорнинг мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бошқа шахслар билан ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши тушунилади. Ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг жабрланувчи билан шахсий ёки қариндош-уруғлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкин.
Фирибгарлар ва Хато бир-биридан фарқ қилади. Хато – барча инсонлар характерига хос бўлган хусусият ҳисобланади. Хатонинг мотиви (асоси) алдов ёки ишонч орқали бошқа шахсларга зарар етказиш бўлмайди. Шахс ҳолатни билмагани, уни нотўғри тушингани ёки адашганлиги сабабли хато оқибатини тўғри англамайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |