7-§ Трасологик экспертиза ҳал қиладиган масалалар
Суд трасологик экспертизаси криминалистик экспертизанинг
бир тури ҳисобланади. Трасологик экспертиза ёрдамида турли-туман
масалалар ҳал этилиши мумкин. Шулардан энг муҳими из ҳосил қи-
лувчи объект ва уни қолдирган изи бўйича индивидуал идентифи-
кация қилишдир. Суд трасологик экспертизасининг объектлари бўлиб
қўл, оёқ, бузиш қуроллари, транспорт воситалари ва бошқа излар ҳи-
собланади.
Суд трасологик экспертизаси қуйидаги турларга бўлинади:
- дактилоскопик экспертиза;
- оёқ (пойабзал) излари бўйича ўтказиладиган экспертиза;
- бузиш қуроллари ва ускуналардан қоладиган излар бўйича
ўтказиладиган экспертиза;
- транспорт воситаларидан қоладиган излар бўйича ўтказилади-
ган экспертиза;
- тишлардан қоладиган излар бўйича ўтказиладиган экспертиза;
- бўлаклардан бир бутунликни аниқлаш бўйича ўтказиладиган
экспертиза.
Дактилоскопик экспертизаси ҳодиса жойида бармоқ излари қол-
дирган шахс, из ҳосил бўлган вақт ва шароитни аниқлаш имконияти-
ни беради. Дактилоскопик экспертизанинг объектларига қуйидагилар
киради:
- бармоқ излари қолдирган предметлар ёки уларнинг қисмлари;
- кўзга хира кўринадиган бармоқ излари мавжуд бўлган пред-
метлар;
- дактилоскопик плёнкага кўчириб олинган бармоқ излари;
- предметлардаги изларнинг кенг кўламли олинган фотосурати;
- бармоқ излардан олинган гипслик нусхалар;
- жиноят ишининг бошқа материаллари (баённомалар, дастлаб-
ки экспертиза хулосаси);
- таққослаб текшириш учун гумон қилинганнинг бармоқлари-
дан олинган нусхалар.
Оёқ (пойабзал) излари бўйича ўтказиладиган экспертизада
ҳодиса жойида из қолдирган шахс ва унинг айрим хусусиятлари
(бўйи, ёши ва ҳ.қ.) аниқланади. Бу турдаги экспертизанинг объектла-
ри бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- у ёки бу предметда қолдирилган юзаки оёқ изларидан дакти-
лоскопик плёнкага кўчириб олинган нусхалар;
- ботиқ оёқ изларидан олинган гипс нусхалар;
- оёқ излари олинган фотосурат;
- жиноят иши материаллари;
- гумон қилингандан олинган пойабзал;
- агар ҳодиса жойида пайпоқ изи топилган бўлса, гумон қилин-
гандан олинган пайпоқлар;
- агар ҳодиса жойида яланг оёқ изи топилиб, ундан гипслик
нусхалар олинган бўлса, гумон қилинган шахс оёғининг 2-3 нафар
экспериментал нусхаси.
Бузиш қуролларидан қоладиган излар бўйича ўтказиладиган
экспертизада ҳодиса жойида қолдирилган излар, бузиш қуроллари ва
ускуналарни идентификация қилиш, ҳамда суд трасологияси бўйича
мавжуд бўлган махсус билимга асосланиб изларнинг ҳосил бўлиш
механизми аниқланади:
- бузиш қуроллари излари мавжуд бўлган предмет ёки унинг бир
қисми;
- ҳодиса жойидан топилган излардан олинган нусха;
- из топилган предмет ва изнинг фотосурати;
- ҳодиса жойидан топилган ёки гумон қилинган шахсдан олин-
ган бузиш қуроллари;
- ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси.
Транспорт воситаларидан қолдирилган излар бўйича ўтказила-
диган экспертизада йўл транспорт ҳодисасида иштирок этган транс-
порт идентификация қилинади. Уни содир этиш ҳолатини ва суд тра-
сологияси, суд автотехникаси бўйича махсус билимга асосланиб
ҳодиса механизмини аниқлаш ҳисобланади. Экспертизанинг объект-
ларига қуйидагилар киради:
- транспорт воситаси ёки унинг қисмлари;
- транспорт воситасининг ҳодиса жойидан топилган қисмлари
(гайка, синган ойна бўлаклари ва бошқалар);
- одамни босиб кетиш ҳодисаси содир этилган тақдирда, жабр-
ланувчининг кийими;
- ҳодиса жойида мавжуд бўлган излардан олинган гипслик нус-
ха;
- фотосуратлар;
- жиноят иши материаллари;
- текширилаётган транспорт воситасининг ғилдирагидан қоғоз
ёки газмолга олинган нусхалар;
- ҳодиса жойидан топилган транспорт воситасидан олинган қи-
смлар.
Тишлардан қоладиган излар бўйича ўтказиладиган экспертизада
ҳодиса жойидан топилган турли объектларда (жабрланувчининг та-
насида, озиқ-овқатларда, сигарета қолдиқларида) қолдирилган излари
орқали шахс идентификация қилинади.
Бўлаклардан бир бутунликни аниқлаш бўйича ўтказиладиган
экспертизада ҳодиса жойидан топилган объект бўлакчалари аниқла-
нади. Ҳодиса жойидан топилган бир тусдаги предметга оид барча
бўлакчалар экспертиза объектлари бўлиб ҳисобланади. Масалан, йир-
тиб ташланган қўлёзма бўлакчалари, бўлаклаб ташланган одам тана-
си. Бу бўлакчалар бир-бири билан таққослаб текширилиб бир
объектга тегишли эканлиги аниқланади.
Суд трасологик экспертизаси ҳал этадиган масалаларни уч гу-
руҳга бўлиб ўрганиш мумкин.
1. Изларнинг ҳосил бўлиш механизмини аниқлаш. Бу эксперти-
занинг мустақил вазифаси ҳисобланиб, у из қолдирувчи ва из қабул
қилиб олувчи объектларнинг ўзаро муносабатда бўлишини ўрганади.
Изларнинг ҳосил бўлиш механизмини кўрсатувчи белгиларни бево-
сита из мавжуд бўлган объектнинг ўзини ўрганиш орқали билиб
олиш мумкин. Экспертизага текширилиши лозим бўлган объектлар
билан бирга жиноят иши материаллари (баённома), фотосуратлар,
режа, схемалар ҳам юборилиши мақсадга мувофиқдир.
2. Объектларнинг гуруҳ мансублигини аниқлаш. Бунга экспер-
тизага юборилган предметларнинг умумий белгиларини текшириш
орқали эришилади.
3. Объектларнинг индивидуал мансублигини (диагностикасини)
аниқлаш. Бу ҳам трасологик экспертизанинг муҳим вазифаларидан
бири ҳисобланади. Бундай вазифани ҳал этишда экспертлар экспер-
тизага юборилган ҳар иккала нусхадаги белгиларни солиштириб
текшириб маълум хулосага келадилар ва идентификациявий вазифа-
ни ҳал этадилар.
Суд трасологик экспертизасини ўтказиш учун барча матери-
аллар тўплангандан кейин терговчи ЖПКнинг 180-моддасига асосан
қарор чиқаради ва унда эксперт олдига қўйиладиган аниқ саволлар,
экспертиза текширувига юбориладиган материаллар кўрсатилади.
Барча материаллар экспертиза ўтказишга яроқли ва етарли
бўлиши лозим. Экспертиза текшируви қуйидаги босқичлардан ибо-
рат.
1. Экспертизага келган объектлар ва эксперт олдига қўйилган
саволлар билан танишиб чиқиш босқичи. Бу босқичда эксперт экспе-
ртизага юборилган материалларнинг тўлиқлигини текширади, унинг
олдига қўйилган саволлар билан танишиб чиқади, агар қўйилган са-
воллар унинг махсус билими доирасидан четга чиққан бўлса экспер-
тиза ўтказилмайди.
2. Объектларни алоҳида-алоҳида текшириш босқичи. Бу бо-
сқичда эксперт текширишга юборилган объектларнинг ташқи тузи-
лиш белгиларини ва уларнинг экспертиза ўтказишга яроқлилигини
аниқлайди.
3. Солиштириб текшириш босқичи. Бу босқич эксперт текширу-
вининг асосий ва муҳим босқичи ҳисобланиб, унда текширилаётган
изларнинг ўхшашлик ва фарқ қилувчи белгилари аниқланади ва улар
баҳоланади.
1.
Хулоса ёзиш ва уни баҳолаш.
Ҳозирги вақтда экспертларнинг ихтиёрида суд-трасологик
экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган барча илмий-техникавий
воситалар ва усуллар мавжуддир. Экспертизани ўтказишда бевосита
кўз билан кузатиш, микроскопик, фотографик, профилографик ме-
тодлар кенг қўлланилмоқда. Трасологик объектларни текширишда
ҳозирги вақтда электрон микроскоплар ва ҳисоблаш техникавий во-
ситаларидан ҳам фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |