Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Тадєиєот фотосурат олиш усуллари 
Ёрєинликни кучайтириш
Рангини ўзгартириш 
Физикавий, кимёвий ўзгаришлар
Инфраєизил нурларда 
ултрабинафша
рентген нурларди 
Радиоактив моддаларнинг нурларида 
Тергов ѕаракатларини юритишда фотосуратлар єўллашни процессуал
расмийлаштириш 
Ёру¦лик шароитлари 
Суратга олинган объектлар 
Суратга олган шахс ѕаєида маълумот-
лар 
Фотосуратга олишнинг техник восита-
лари ва шароитлари (камера тури, объ-
ектив русуми, плёнка сезгирлиги, диа-
фрагма, муѕлат, єўшимча шароитлар) 
Тергов ѕаракатлари баённомасида 
ифодалаш 
Фотосуратларни бланкага ёпиштириш
Тасвирнинг аѕамиятга молик деталла-
рини белгилаш (чизиєлар, ѕарфлар, 
раєамлар ёрдамида) 
Суратларни тушунтирувчи сўзлар 
Сурат жадвалини терговчи ва суратга 
олган шахс имзоси билан тадиєлаш 
Фото жадвални расмийлаштириш 
яти тушунтирилади. Ҳар бир жадвал эксперт имзоси билан тасдиқла-
нади.
Кино суратларни расмийлаштиришда бўлган ҳодиса баённомада 
кўрсатилади. Процессуал қоидаларга риоя қилиб сурати олинган объ-
ектнинг характери, эпизодларнинг олинган сони, қисқа мазмуни, су-
ратга олиш усуллари, киноаппаратнинг модели, объектив маркаси, 
кадрларнинг айланиш тезлиги, ёруғлик тури баённомада кўрсатилади.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


6-боб КРИМИНАЛИСТИК ТРАСОЛОГИЯ 
 
1-§ Трасология тушунчаси ва изларнинг таснифлари 
 
Трасология сўзи французча «la tras» - из, грекча «logos»-
таълимот сўзларининг бирикувидан ҳосил бўлиб, излар ҳақидаги 
таълимот деган маънони англатади. 
Трасология жиноятларни фош қилишда ва унга қарши курашда 
қўлланиладиган криминалистик техниканинг муҳим соҳаларидан би-
ридир. 
Излар ҳақидаги таълимот деганда кенг маънода жиноят содир 
қилиш натижасида вужудга келадиган барча ўзгаришлар тўғрисидаги 
билимларни тушунамиз. Излар жиноят содир этилган жойда, жиноят-
чининг баданида ва кийимида ҳосил бўлади. 
Криминалистикада излар икки гуруҳга ажратилади:
Ҳодиса ёки унинг айрим ҳолатлари инсон онгига сингиб хоти-
расида сақланади ва маълум вақтларда маълумот-ахборот шаклида 
тикланади. Бу хилдаги изларни шартли равишда хотиравий излар де-
са бўлади. Изларнинг бу тури субъектив характерга эга бўлиб инсон-
нинг сезиш, қабул қилиш, тафаккур қилиш, хотирасида мустаҳкам ва 
узоқ муддатгача сақлаш қобилиятига, шунингдек, бошқа жисмоний 
ва руҳий хусусиятларига боғлиқдир. 
Моддий излар-жиноий ҳодиса билан боғлиқ бўлган турли ҳара-
катлар натижасида бир объектдан иккинчи объектда унинг маълум 
қисмидан акси, модда қолдиғи ёки бошқа ўзгариш аломатлари қола-
ди. Изни ҳосил қилувчи объект изни ўзида акс эттирувчида фақат ко-
нтакт бўлган ташқи тузилишининг бирор қисмидангина из қолдира-
ди. Шу асосда из ҳосил бўлишида икки объект ўзаро муносабатда 
бўлиб, биринчиси изни ҳосил қилувчи, иккинчиси изни ўзида акс эт-
тирувчи объектлар гуруҳини ташкил қилади. 
Изларни ҳосил бўлиш механизми дейилганда, бир объектнинг 
иккинчи бир объектда ўз тасвирини қолдириш жараёнини тушуниш 
керак. Улар индивидуаллиги ва ўзига хос хусусий белгиларига эга. 
Ана шу белгилар бир объектнинг иккинчи объектга таъсири натижа-
сида из ҳосил қилади. 
Трасология бу - изларнинг ҳосил бўлиш механизмини, из ҳосил 
қилувчи объектларнинг гуруҳ ва индивидуал мансублигини аниқлаш, 
изларнинг аксини қидириб топиш, қайд этиш ва текшириш учун 


қўлланиладиган илмий-техника воситалари ва методларини ишлаб 
чиқиш ҳақидаги таълимотдир. 
Излар қуйидагича таснифланади: 
1. Келиб чиқиш шакли бўйича: 
- ботиқ излар; 
- юзаки излар; 
2. Ҳосил бўлиш механизми бўйича: 
- статик излар; 
- динамик излар; 
3. Изларнинг заррачалар ҳисобидан ҳосил бўлишига қараб: 
- локал излар; 
- периферик излар. 
Амалий жиҳатдан изларни таснифлаш уларни қидириб топиш, 
нусхасини олиш, тадқиқ этишда ҳар бир изни қай усулда ҳосил 
бўлганлигини процессуал ҳужжатларда тўғри-аниқ ифодалаш имко-
нини беради.
Ботиқ излар - қабул қилувчи юзанинг из қолдирувчи объект би-
лан контактда бўлган жойнинг тўқнаш келган қисмидаги ўзгариш 
ҳисобига ҳосил бўлади. Бунинг натижасида из қолдирувчи объект-
нинг тасвири қабул қилувчи объектда ботиқ ҳолатда ўз аксини топа-
ди. 
Юзаки излар қабул қилувчи объектда из қолдирган объект юза 
қисмининг акси ўтиши натижасида ҳосил бўлади. 
Изни ҳосил қилувчи ва қабул қилувчи объектлар контактининг 
ҳаракати натижасида юз берса динамик излар ва ҳаракатсиз ҳолатда 
эса статик излар ҳосил бўлади. Из ҳосил қилувчи объектнинг ташқи 
тузилиши статик изда аниқ ифодаланади, динамик изларда эса бундай 
хусусият суркалиш-тирналиш каби шаклда акс этади. Идентификаци-
ялаш вазифаси ҳам ушбу из турларига қараб ўзгача амалга оширила-
ди. 
Икки объектнинг бир-бирига таъсир этиши натижасида контакт 
бўлган майдон ичидаги ўзгариш локал изни ва майдон ташқарисида 
бўлган ўзгаришлар периферия изларини ҳосил қилади. 
Жиноий ҳодиса билан боғлиқ бўлган барча излар - қолдиқ мод-
далар, турли ўзгаришлар, объектнинг бўлаклари кабиларни ўз ичига 
олади. Из ҳосил қилувчи предмет – буюмнинг ташқи индивидуал ту-
зилиши акс этилган изларгина трасологик текширув предмети бўлао-
лади. Бу масала трасологиянинг асосий вазифаси бўлган объектлар-


нинг излари асосида унинг айнанлигини ёки маълум бир гуруҳ 
(тур)га мансублигини аниқлаш тушунчасидан келиб чиқади. 
Криминалистик техникада трасологик изларни таснифлаш, 
идентификация ўтказиш масалалари даставвал проф. Б.И.Шевченко 
томонидан ўрганилиб, трасологик идентификация фақат жисмлар-
нинг ташқи тузилиши бошқа объектларда акс этган тақдирдагина 
амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланган. 
Трасологик изларнинг таснифи уларни ҳосил қилувчи объект 
турлари бўйича ҳам хилма-хилдир. 
Одамнинг қўл, бармоқ, яланг оёқ излари, бунга пойабзал изла-
рини ҳам киритиш мумкин. Баъзан тиш ва лаб излари ҳам учрайди. 
Жиноий ҳаракатни содир этишда турли тўсиқларни бузиш учун 
асбоб-қуроллар ишлатилади, буларни бузиш қуролларидан қолган из-
лар деб аталади. 
Транспорт воситасининг ғилдираклари ва турли қисмларидан 
қоладиган излар ҳам бор. 
Экспертиза текширувлари ҳам ана шу гуруҳларга тегишли 
бўлган изларнинг хусусиятига қараб ўтказилади. Объектлардаги из-
ларнинг ҳосил бўлиш механизмини ва из қолдирган объектларнинг 
айнанлигини аниқлаш трасологик текширув орқали бажарилади. 
Изнинг ҳосил бўлиш хусусияти унинг аломатлари, шакли, ўл-
чови, қолдиқлари ва бошқаларини ўрганиш орқали аниқланади. Маз-
кур текширувга бевосита изни ўзида акс эттирган объектни ўрганиш 
билан эришилади. Объектнинг фотосурати, нусхаси фақат ёрдамчи 
восита ролини ўйнайди. Шу билан бирга жиноий иш материалларини 
кўздан кечириш баённомаси, фотосуратлари ва чизмалари текширув-
ни бир мунча енгиллаштиради. 
Объектларнинг қайси гуруҳга мансублигини аниқлаш айнанлик 
масаласини ҳал этишда биринчи босқич бўлиб хизмат қилади. Қайси 
гуруҳга мансублик текшираётган объектларнинг изда акс этган уму-
мий тузилиши, ўлчови ва бошқа умумий аломатлари орқали аниқла-
нади. 
Объектларнинг айнанлигини белгилаш трасологик текширув-
нинг асосий вазифасидир. Бу текширув натижасида топилган (ҳосил 
бўлган) изнинг муайян объектдан қолганлиги аниқланади. Объ-
ектларнинг ўзаро таққослаш орқали текшириш жисмнинг қайси гу-
руҳга мансублиги ва айнанлиги белгиланади. 
Объектларнинг айрим бўлаклари асосида бир бутунни аниқлаш 
масаласи ҳам трасологик экспертиза вазифасига киради. Жумладан, 


жиноят қуролининг масалан, пичоқнинг бир қисми ҳодиса жойида, 
иккинчи бўлаги шубҳаланилган шахс ёнидан (уйидан) топилиши
ҳужжатнинг йиртилган, кесилган бўлаклари, синган шиша бўлаклари 
ва ҳ.к., айрим бўлаклари асосида битта қуролга тегишли эканлиги 
аниқланади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish