Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
 
КРИМИНАЛИСТИКА УСЛУБЛАРИ 
УМУМ ИЛМИЙ УСЛУБЛАР 
МАХСУС УСЛУБЛАР 
Кузатиш, Тасвирлаш, Ўлчаш, Тає-єослаш, 
Эксперимент, Моделлаштириш, Прогноз 
єилиш, Математик услублар 
Эвристик услублар: таѕлил, синтез, инду-
кция, дедукция ва бошєалар 
Бошєа фанлардан олинган
услублар: 
физикавий, химиявий, биологик, антро-
пологик, статистик, социологик ва бо-
шєа услублар
Криминалистиканинг ўз
услублари: 


- Мафкуравий єарашлар ва талабалардан холислик 
ва мустаєиллик 
- Тарихийлик ва илмий билимларнинг
ворислиги 
- Фан предметида тизимлилик 
- Прогрессив тараєєиёт 


3-боб КРИМИНАЛИСТИК ИДЕНТИФИКАЦИЯ 
 
1-§ Криминалистик идентификация тушунчаси, вазифалари, 
принциплари ва шакллари 
Идентификация атамаси лотинча ldem (айнан ўша) сўзидан 
олинган бўлиб, айнанликни аниқлашни билдиради. Бу атамани бири-
нчи марта франциялик олим Альфонс Бертильон одамларни рўйхатга 
олишга бағишланган ўз ихтиросида қўллаган. Криминалистик иден-
тификация жиноят иши бўйича қидирилаётган, аниқланиши лозим 
бўлган муайян (одам, буюм) объектнинг айнан ўзи эканини билдира-
ди. 
Табиатда ва жамиятда барча объектлар бир-биридан фарқ қила-
ди ва фақат ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бир объект бошқа 
объект билан айнан тенг бўлолмайди. Объектлар ўзаро жуда ўхшаш, 
бир хилдаги белгиларга эга бўлиши мумкин.
Айнанлик фалсафий асосларга эга: 1) ҳар бир моддий объект 
фақат ўзига тенг; 2) объектлар доимо ўзгаришда, лекин бу ўзгариш-
лар нисбий бўлиб, уларни аниқлаш ва ҳисобга олиш имконияти мав-
жуд; 3) объектлар ўзаро муносабатда, бошланишда бўлгани сабабли, 
уларнинг белгилари бошқа объектларда ўз аксини топади. Ҳар бир 
объект бошқа объект каби ўхшаш хусусиятларга эга. Шу асосда у 
муайян гуруҳ, турга оид ҳисобланади. Демак, айнанликдан ташқари 
баъзи ҳолларда ўхшашлик, яъни объектларнинг бирор гуруҳга оидли-
гини аниқлаш билан кифояланади. 
Айнанлик ва ўхшашликни аниқлаш воситасида жиноят ишига 
оид бир қанча ҳолатлар аниқланади. 
Чунончи: 
нарсанинг белгилари – уни қайси корхона, қачон ясаб чиқарга-
нини; 
ҳодиса содир бўлган жойдаги моддий излар – у ерда ким, қандай 
ҳаракат қилганини; 
ўқ ва гилзани текшириб, отиш қуролининг тури ва айнан ўзини; 
дастхат бўйича уни ёзган шахсни; 
одам оёғининг изи бўйича – шу одамнинг бўйини; 
қоғоз ва сиёҳнинг белгилари бўйича ҳужжатнинг неча йил 
муқаддам ёзилганини аниқлаш имкониятлари бор. 
Жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида турли объектларни 
қидириш ва аниқлаш зарурияти доимий ҳодиса содир бўлган жойда 


қолган қўл изи бўйича – шахс, ғилдирак излари бўйича – автотранс-
порт воситалари, кийим ёки пойабзалдаги тупроқ ва ўсимлик қол-
диқлари бўйича жой кабилар аниқланади. 
Идентификация жараёнида из қолдирган объект қолган из билан 
таққослаб кўрилади. Агар изни шу объект қолдирган бўлса, айнанлик 
қайд этилади.
Из деганда фақат моддий излар (қўл, оёқ, бузиш қуроллари ва 
ҳ.к.) тушунилмай, балки тасвири бор барча буюмлар: қўлёзма, фото-
сурат, нарсанинг қолдиқлари, қисмлари кабиларни, шунингдек, хоти-
рани тасаввур этиш лозим. Бошқача айтганда, криминалистик иден-
тификацияда «излар» атамаси кенг маънода қўлланилади. 
Жиноятни тергов қилиш жараёнида ўхшашлик тушунчаси, уни 
аниқлаш принциплари ва методикасига оид қоидалар ва амалий тав-
сиялар мажмуи криминалистик идентификация тўғрисидаги назария-
ни ташкил этади. 
Мазкур таълимотнинг келиб чиқиши С.М.Потапов номи билан 
боғлиқ. У 1940-йилда «Криминалистик идентификация принциплари» 
асарини эълон қилди. Н.В.Терзиев ва В.Я.Колдиннинг тадқиқотлари-
да криминалистик идентификация назариясига оид умумий масалалар 
тадқиқ этилди. Шу билан бирга криминалистик, кимёвий, биологик 
ва тиббий экспертизалар методикасининг такомиллашиб бориши 
идентификация назариясини ривожлантиришга имкон берди. 
Криминалистик идентификация деганда, объектларнинг қиёсий 
тадқиқоти тушунилади, бунда айнанлик ва ўхшашликдан далил сифа-
тида фойдаланилади. Идентификация услуби мантиқ ва бошқа фан-
ларда ҳам қўлланилади.
Криминалистик идентификациянинг асосий хусусиятлари 
қуйидагилардан иборат: 
Криминалистик идентификация суд далиллари ҳисобланган 
фактик маълумотларни аниқлашга йўналтирилган, у жиноят-
процессуал қонун талабларига бўйсунади. 
Криминалистик идентификация илгари содир этилган ҳодиса 
изидан бориб, жиноятни тергов қилиш процессида нотаниш объектни 
тадқиқ қилади.
Криминалистик идентификация методи аниқ бир моддий объект 
ёхуд унинг энг кичик бир қисмини аниқлашга йўналтирилган. Бу, бир 
томондан, криминалистик тадқиқотнинг энг замонавий, мукаммал ва 
ишончли техник асбобларига эга бўлиши зарурлигини, иккинчи то-
мондан, тергов қилинаётган ҳодиса асл ҳолатини ва иш юзасидан 


ҳақиқатни аниқлаш учун криминалистик идентификация амалиёти ва 
назариясининг катта аҳамиятини кўрсатади. 
Криминалистик идентификация – билиш воситаси, усули ва ме-
тодик мажмуи сифатида объектнинг турли ҳолати, кўриниши, турли 
вақтларда ва ҳар қандай мураккаб шароитда криминалистик аҳамият-
га эга бўлган айнанлик ва ўхшашликни аниқлашга имкон берадиган 
мукаммал методикага эга бўлиши керак. 
Криминалистик идентификация ишончли, универсал ва юқори 
даражадаги назарий таълимотдир. Моддий дунёнинг объективлиги, 
хилма-хиллиги ундаги ўхшашлик умумий бўлиб, айнанлик ҳар бир 
воқеа ва нарсаларнинг ўзигагина хослиги, иккита айнан воқеа ёки 
нарса табиатда ва жамиятда бўлиши мумкин эмаслиги, уларнинг ҳар 
бири фақат ўзига тенг эканлиги идентификациянинг туб моҳиятини 
англатади. 
Криминалистик идентификация назарияси учун шу объектлар-
нинг ўзаро таъсири натижасида бир-бирида қоладиган моддий асо-
ратлар, излар, уларни тадқиқ қилиш имконияти мавжудлиги асос 
бўлиб ҳисобланади. Зўравонлик содир этилганда, унинг излари фақат 
жабрланганлар баданида қолмай, жиноятчининг баданида ёхуд кий-
им-кечагида ҳам бўлади. Биринчи ва иккинчи турдаги из ҳам крими-
налистикада аҳамиятли ҳисобланади. 
Шунинг учун ҳам тўғри, тескари ва қарши идентификация 
алоқаларини узвийликда тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш кри-
миналистик идентификация назарияси ва амалиётининг долзарб ва-
зифасидир.
Криминалистик идентификация принциплари қуйидагиларни ўз 
ичига олади:
1. Идентификация процессида қатнашадиган объектлар иденти-
фикацияланувчи ва идентификациялайдиган турларга бўлинади. 
Идентификацияланувчи – бу айнанлиги тўғрисидаги масалани ҳал 
қилиш керак бўлган ёки қидирилаётган объект ҳисобланади, иденти-
фикациялайдиган объект эса айнанликни аниқлаш учун восита бўлиб 
хизмат қилади. Бунда ҳар қандай моддий ва идеал излардан фойдала-
нилади. 
2. Идентификация жараёнида ҳамма объектлар - идентификаци-
яланувчи ҳам идентификациялайдиган ҳам ўзгаришсиз қолади, деб 
бўлмайди, чунки улар доим ҳаракатда, ривожланишда. Шу билан 
бирга объектларнинг ўзгариш даражаси ва тезлиги ҳар хил бўлади. 
Шуни ҳисобга олиб криминалистик идентификация объектлари ўзга-


радиган ва нисбатан ўзгарадиган хилларга бўлинади. Нисбатан ўзга-
радиган объект маълум вақт давомида барқарорлик белгиларини 
сақлаб туради, унда ўхшашлик белгилари мавжудлиги ёки мавжуд 
эмаслиги аниқланади. 
3. Идентификация жараёнида билишнинг анализ ва синтез ме-
тодлари қўлланилади. Криминалистик идентификация тадқиқот объ-
ектларининг ўзига хос томонлари қанчалик чуқур ва мукаммал ана-
лиз қилинганлигига боғлиқ. Аммо қиёсланаётган объект белгиларини 
анализ қилиш билан жараён якунланади, деб бўлмайди. Қиёсий ана-
лиз натижасида мос келган белгилар ва фарқлар таққосланиши ва 
уларнинг ҳар бирини тушунтириш зарур. 
4. Ҳар бир таққосланаётган белги умуман идентификация объ-
екти сифатида ҳаракатда, ўсишда экани эътиборга олиниши керак. 
Бунда ҳар бир белгининг келиб чиқиши ва ўзгариш сабабларига 
аниқлик киритиш лозим. Идентификация объектининг айрим белги-
лари маълум даражада барқарорликда қолиши мумкин. Ҳатто, иден-
тификация объектининг муҳим белгилари қасддан ўзгартирилган 
бўлиши эҳтимол.
Криминалистик идентификация процессуал бўлмаган ва процес-
суал шаклларда амалга оширилади. Унинг нопроцессуал шакли ўз 
навбатида бир неча кўринишларда бўлади: 1) суриштирув органлари 
томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш чоғида амалга 
оширилган идентификация; 2) фуқаролик ва арбитраж судлари, шу-
нингдек, нотариат органи фаолиятида фойдаланиладиган маъмурий-
ҳуқуқий идентификация. 
Жиноят-процессуал қонун нормалари ва талабларига мувофиқ 
айнанлик дастлабки тергов, суриштирув ва суд муҳокамаси даврида 
ўтказилади. Криминалистик идентификация тергов ҳаракати масалан, 
таниб олиш учун кўрсатиш орқали амалга оширилади ёки суд томо-
нидан иш кўриш жараёнида намоён бўлади. 
Юқоридаги таснифларга мувофиқ криминалистик идентифика-
ция субъекти суриштирувчи, терговчи, судья, эксперт бўлиши мум-
кин. Бу субъектлар жиноят-процессуал қонунда белгиланган тегишли 
криминалистик усуллар, воситалар, методлардан фойдаланиб, иден-
тификацияни процессуал шаклларда амалга оширади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish