Моддий, формал ва кесик таркибли жиноятлар ҳақида тушунтириш беринг ва улар ўртасидаги фарқни аниқ мисоллар ёрдамида баён этинг. Формал ва кесик таркибли жиноятлар ўртасидаги фарқни мисоллар ёрдамида баён этинг
Моддий, формал ва кесик таркибли жиноятлар ҳақида тушунтириш беринг ва улар ўртасидаги фарқни аниқ мисоллар ёрдамида баён этинг. Формал ва кесик таркибли жиноятлар ўртасидаги фарқни мисоллар ёрдамида баён этинг.
Юқоридаги саволга жавоб тариқасида шуни айтиб ўтиш жоизки моддий, формал ва кесик таркибли жиноятлар жиноят таркиби турларининг маълум қисмини ташкил қилади. Жиноят таркиби турларини ажратишда уч хил ёндашилади. Булар
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра тури
Жиноят таркибининг тузилишига кўра тури
Жиноят таркибининг объектив томонининг тузилишига кўра тури.
Моддий, формал ва кесик таркибли жиноятлар жиноят таркибининг объектив томонининг тузилишига кўра турларини ажратиш жараёнида келиб чиққан бўлиб, кўпгина адабиётларда улар фақат иккига яъни моддий ва формалга ажратилади. Баъзи ҳуқуқшунос олимлар томонидан эса учинчи тур сифатида кесик таркибли жиноятлар ҳам ажратилган. Буларнинг ҳар бирига алоҳида тариф берадиган бўлсак, моддий таркибли жиноятлар – қонун чиқарувчи орган томонидан тузилган нормада ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиб, оқибат келиб чиқиши билан жиноят тугалланиши белгиланган жиноятлар тушунилади. Бундай жиноятларда жиноят объектив томонининг белгиларинигина эмас, ижтимоий хавфли қилмишдан келиб чиққан оқибат ҳам кўрсатилади. Қасддан содир этилган жиноятлар бошланганидан токи охирига етгунига қадар бир неча босқичлардан ўтади. Ваҳоланки бу босқичлар ихтиёрий бўлмаган ҳолда ҳар хил поғоналарда тугалланиши мумкин.
Юқоридаги фикримизни мисоллар орқали тушунтирадиган бўлсак, жиноят кодексинининг 257-моддасида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш ўртача оғир ва оғир тан жароҳати етказилишига сабаб бўлган оқибатлар жиноят таркиби доирасига зарурий белги сифатида киритилган. Яъни меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш тўғрисидаги ушбу норма ишга тушиши, жиноят тугалланган деб топилиши учун айнан жабрланувчига ўртача оғир ва оғир тан жароҳати етказилиши лозим.
Формал таркибли жиноятларда қилмишдан келиб чиққан салбий оқибатлар нормада келтирилмайди ва ижтимоий хавфли қилмишнинг содир этилиши билан жиноят тугалланган ҳисобланади. Маълумки қасддан содир этилган барча жиноятларда жиноятга тайёргарлик кўриш босқичи мавжуд бўлиб, хусусан формал таркибли жиноятларда ҳам жиноятга тайёргарлик кўриш босқичи мавжуд бўлсада, бироқ жиноят содир этишга суиқасд қилиш босқичи бўлмайди. Айрим ҳолларда жиноятни содир қилиш маълум вақт оралиғида рўй берса, бунда формал таркибли жиноятларда ҳам жиноятга тайёргарлик кўриш босқичини кўришимиз мумкин. Масалан, жиноят кодексининг 122-моддасида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ёки буйруғига асосан бир, икки ойгача муддат мобайнида тўламаслик жиноят содир этишга суиқасд ҳисобланади. Икки ойдан ўтса жиноят тугалланган ҳисобланади.
Кесик таркибли жиноятлар – ушбу тушунча асосан, ХХ асрнинг
40-йилларидан бошлаб ҳуқуқий адабиётларга кириб кела бошлаган. Кесик таркибли жиноятларни кўпгина олимлар моддий таркибли жиноятлар сафига қўшишган. Бунда содир этилган қилмиш натижасида аниқ салбий оқибат келтириб чиқариш хавфи мавжуд бўлиб, аммо бу ҳолат нормада жиноят таркибининг объектив томони зарурий белгиси сифатида киритилмаган бўлади. Кесик таркибли жиноятларда жиноятни тамом бўлиш вақтини олдинроққа сурилади ва жиноят кодексида шундай таркибли жиноятлар учун жазо белгиланган норма асосида жиноят квалификация қилинади. Мисол учун жиноят кодексининг 164-моддасида босқинчилик белгиланган бўлиб, бунда жиноятчи ўзганинг дўконга мўмай пул ўмариш учун талон-торож қилиш учун бостириб кирди. Дўконга бостириб киришади дўконда ишловчи ишчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ҳатти-харакатларни содир этди. Бироқ хуқуқнимухофаза этивчи орган ходимлари бу муаммони ўз вақтида бартараф этишга муофақ бўлдилар ва натижада жиноят тугалланмай қолди. Лекин ушбу ҳолат дўкон ишчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун қилинган хавфли ҳатти-харакатларнинг содир этилганлиги билан жиноят (босқинчилик) тугалланган ҳисобланади. Бунда жиноятчининг мол-мулкни қўлга кирита олмаганлик ҳолати инобатга олинмайди. Кесик таркибли жиноятлар маълум жиноят таркибини ҳосил қилиб, у ёки бу ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганида ҳам жиноятни квалификация қилиш жараёнида яхлит битта норма бўйича жавобгарликка тортилади. Алоҳида квалификация қилишга муҳтож бўлмайди. Мисол учун ЖКнинг 151-моддаси 2-қисмида агрессия, босқинчилик урушини бошлаш ва уни олиб бориш келтирилган бўлиб, ушбу жиноятни амалга ошишида ўз навбатида инсонлар ўлими, тинч аҳолининг ваҳимада қолиши жиноят турлари мавжуд бўлиб уларнинг ҳар бирида қонунчиликда алоҳида жазо чоралари белгиланган, бироқ мустақил квалификация қилинмайди.
Формал ва кесик таркибли жиноятларнинг асосий фарқи юқорида айтиб ўтганимиздек, кесик таркибли жиноятлар маълум жиноят таркибини қамраб олиб бир неча жиноят турлари содир этилиши аниқ бўлсада, яхлит норма асосида квалификация қилинади, ушбу нормада келиб чиқиши аниқ бўлган ижтимоий хавфли қилмиш келтирилмайди ва ўз навбатида ҳар бир қилмиш мустақил квалификация талаб этмайди. Формал таркибли жиноятларда қилмишдан келиб чиққан салбий оқибатлар нормада келтирилмаганлиги билан кесик таркибли жиноятларга ўхшасада унда битта жиноят тури яхлит бўлиб, агар иккинчи бир жиноят келиб чиқса, бундай ҳолатда алоҳида квалификация қилинади.