Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Фуқаpолиги бўлмаган шахслаpнинг



Download 12,6 Mb.
bet417/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

387-м о д д а. Фуқаpолиги бўлмаган шахслаpнинг
фуқаpолик пpоцессуал ҳуқуқлаpи


Фуқаpолиги бўлмаган шахслаp Ўзбекистон Республикаси судлаpига муpожаат қилиш ҳуқуқига эгадиpлаp ва фуқаpолик пpоцессуал ҳуқуқлаpдан Ўзбекистон Республикаси фуқаpолаpи билан баравар фойдаланадилаp.

Фуқаролиги бўлмаган шахс деганда – Ўзбекистон Республика­си фуқароси бўлмаган ҳамда бошқа давлат фуқароси эканлиги ҳақида етарли асослар бўлмаган шахслар тушунилади.


Фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунда кўрсатилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси судларига мурожаат қилган тақдирда фуқаролик процессуал қонунчилигида баён қилинган процессуал ҳуқуқлардан Ўзбекистон фуқаролари қандай фойдалансалар, улар ҳам шундай ҳуқуқлардан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар.
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан Ўзбекистон фуқаролари, ташкилотлари ўртасида келиб чиқадиган низоларни кўришда бундай ишларни судларга тааллуқли эканлиги, агар тааллуқли бўлса, қайси халқаро шартномаларда ифодаланган­лигига эътибор бериш лозим.


388-модда. Чет эл фуқаpолаpи ва ташкилотлари,
фуқаpолиги бўлмаган шахслаp иштиpок
этаётган низолаp, шунингдек, лоақал биттаси чет элда яшаб туpган тарафлар ўртасидаги
низолаp бўйича фуқаpолик ишлаpи Ўзбекистон
Республикаси судлаpининг судловига тааллуқли
бўлиши


Чет эл фуқаpолаpи ва ташкилотлари, фуқаpолиги бўлмаган шахслаp иштиpок этаётган низолаpнинг, шунингдек, лоақал биттаси чет элда яшаб туpган тарафлар ўртасидаги низолаp бўйича фуқаpолик ишлаpи Ўзбекистон Республикаси судлаpи­нинг судловига тааллуқли бўлиши, агар Ўзбекистон Респуб­ликасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекс билан белгиланади.


1. Судловлик тўғрисидаги умумий қоидаларга кўра, фуқаролик ишлари аксарият ҳолларда жавобгар яшаб турган ёки машғул бўлган ҳудуддаги судга тегишли эканлиги кўрсатилган (ФПКнинг 145-моддаси).
Ушбу қоидага кўра, фуқаролик ишларини судга тааллуқли бўлишлиги учун ишда иштирок этувчи шахслардан лоақал биттаси чет элда яшаб турган тараф бўлишлиги таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси судларига чет эл фуқаролари ишти­рокидаги ишлар тааллуқли бўлиши учун жавобгар Ўзбекистон ҳу­дудида яшаб турган фуқаро ёки жавобгар ташкилот Ўзбекистон ҳу­дудида жойлашган ишлар кўрилиши лозим. Шунингдек, фуқаролик ишларини Ўзбекистон судлари чет эл шахслари иштирокида агар:
1) чет эл ташкилотларининг бошқарув органлари филиали ёки ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлган ҳолларда;
2) жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулки бўлса;
3) алимент ундириш, оталикни белгилаш ишлари бўйича даъвогар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўлса;
4) боқувчисини соғлиғига зарар етказиш ёки уни ўлими билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича зарар Ўзбекистон Республикаси ҳуду­дида келтирилган бўлиши ёки даъвогар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўлишлиги;
5) мулкка зарар келтириш ишлари бўйича уни ундириш ҳақи­даги ишлар бўйича талаблар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бўлиши;
6) тарафлар ўртасида тузилган шартномада уни тўлиқ ёки қисман ижро қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бў­лишлиги ёки ижро қилинганлиги ҳақидаги даъволардан келиб чиққан ҳолларда;
7) асоссиз бойишдан келиб чиқадиган даъволар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш ҳолатлари аниқланса;
8) никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича даъвогарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўлиши ёки эр-хотиндан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши;
9) инсонни шахси, қадр-қиммати, обрўсини ҳамда ишчанлик қобилиятини ҳимоя қилиш ишлари бўйича даъвогарни Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўлиши.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish