Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Чет давлат судлаpи ва аpбитpажлаpининг ҳал



Download 12,6 Mb.
bet420/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

391-м о д д а. Чет давлат судлаpи ва аpбитpажлаpининг ҳал
қилув қаpоpлаpини ижpо этиш


Чет давлат судлаpи ва аpбитpажлаpининг ҳал қилув қаpоpлаpини Ўзбекистон Республикасида ижpо этиш таpтиби Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаpо шаpтнома­лаpи билан белгиланади. Чет давлат суди ёки аpбитpажининг ҳал қилув қаpоpи, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу қаpоp қонуний кучга киpган вақтдан эътиборан уч йил ичида мажбурий ижрога топшиpилиши мумкин.


1. Чет давлат судларининг ҳал қилув қарорлари умумий қоида­ларга кўра, шу давлатларнинг ҳудудида амалда бўлган қонунлар асосида ижро этилади.
Агар чет давлат судлари ва арбитражларининг ҳал қилув қарор-ларини Ўзбекистон Республикасида ижро этиш лозим бўлган тақдирда, бу ҳақда тегишли халқаро шартномаларда ўз ифодасини топган бўлиши талаб этилади.
1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оила ва жиноят ишлари бў­йича ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Минск Конвенциянинг 51-моддасида кўрсатилган қарорлардан келиб чиқадиган ишларни ижро қилиши лозимлиги белгиланган.
Чет давлат судлари ва арбитражларининг ҳал қилув қарорла­рини Ўзбекистон Республикасида ижро этиш судловлик қоида­ларига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Фикримизча, бундай ишларнинг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда юқори судлар­нинг судловлигига берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Суд қарорларини ижро этиш тартиби эса умумий қоидага асосланган ҳолда қарздорни яшаш жойидаги ёки турган жойидаги судда кўрилиши агар, қарздорнинг яшаш жойи ва турар жойи номаълум бўлса ёки қаердалиги аниқ бўлмаса, мулки жойлашган жойидаги судда кўрилиши тўғрисидаги қоида амал қилиши лозим.
Ташкилотларга нисбатан ариза уларнинг органлари жойлашган жойдаги судда кўрилади (ФПКнинг 145-моддаси).
Юқорида кўрсатилган Конвенцияга кўра, чет давлат судлари ва арбитражларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро қилиш тўғрисидаги илтимосни ҳал этиш учун тегишли ваколатга эга бўлган судларга берилади.
Чет давлат судларининг ҳал қилув қарорларини ижро этиш тўғрисидаги илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ундирувчининг номи, агар илтимоснома вакил томонидан берилаётган бўлса, уларнинг номи ва яшаш жойи, агар ундирувчи ташкилот бўлса, унинг манзили;
2) қарздорнинг номи, унинг яшаш жойи, агар қарздор ташки­лот бўлса, унинг манзили;
3) ундирувчининг суд ҳал қилув қарорини мажбурий ундириш тўғрисидаги илтимосининг мазмуни.
Илтимосномада мажбурий ижрони ташкил қилишга оид бошқа маълумот (ҳужжат)лар ҳам илова қилиниши мумкин.
2. Чет давлат судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро қилиш тўғрисидаги илтимоснома қарздорни илтимосномани кўриш вақти ҳақида хабардор қилган ҳолда очиқ суд мажлисида кўрилади. Қарздор суд мажлисига суд узрсиз деб топган сабабларга кўра келмаган тақдирда, илтимосномани кўриш учун тўсқинлик қилмайди. Агар қарздор иш кўришни кейинга қолдиришни илтимос қилса ва суд бу илтимосни асосли деб топган ҳолларда, суд мажбу­рий ижро қилиш тўғрисидаги талабни қаноатлантириб, илтимосно­мани кўришни кейинга қолдиради ва бу ҳақда қарздорни хабардор қилиши лозим.
Суд чет давлат судларининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб асосли бўлса, уни ижро қилиш тўғрисида, агар асоссиз бўлса, рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Чет давлат судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш тўғрисидаги, шунингдек қонуний кучга кирган ижрони мажбурий ундиришга қаратиш ҳақидаги суд ажримига асосан ижро варақа берилади ва у ижро қилиниши лозим бўлган ҳал қилув қарорига асосан ижро варақани тегишли чет давлат судига юборилади.
3. Айрим ҳолларда чет давлат судларининг ҳал қилув қарор­ларини тегишли ваколатли судлар ижро қилишни рад этишлари ҳам мумкин, бундай ҳолатларга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
1) агар чет давлат суди томонидан қабул қилинган суднинг қарори қонуний кучга кирмаган ҳолларда;
2) агар ҳал қилув қарори қабул қилган суд томонидан иш кў­ришда манфаатдор шахснинг ишда иштирок этишлиги таъминлан­маган ва бу асосан қарздорнинг айби билан боғлиқ бўлмаса;
3) агар суднинг ўша тарафлар ўртасида айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки айнан шундай иш қўзғатилмасдан аввал шундай иш чет давлатларнинг тарафлари томонидан шундай иш қўзғатилган бўлса;
4) агар чет давлат судларининг ҳал қилув қарорларини ижро этиш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига таҳдид солса;
5) судга мажбурий ижро қилиш ҳақидаги муддати ўтган бўлиб, бу муддат суд томонидан ундирувчининг ишни тиклаш ҳақидаги талаби қаноатлантирилмаган ҳоллар асос бўлади.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish