Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма



Download 12,6 Mb.
bet415/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

385-м о д д а. Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма
ижронинг ўзига хос жиҳатлари


Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича пул суммаси ундириш тўғрисидаги, интеллек­туал мулк объектларидан фойдаланганлик учун пул мукофоти ундириш тўғрисидаги, алимент ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоп­лаш учун ҳақ ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари бекор қилинган тақдирда, агар бекор қилинган ҳал қилув қарори даъвогар берган сохта маълумотларга ёки у тақдим этган қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса, қайтар­ма ижрога йўл қўйилади.


1. Ижро этилган ҳал қилув қарори бекор қилинганда ёки янги­дан кўриб чиқилгандан кейин ҳамма ҳолларда ҳам қайтарма ижрога йўл қўйилавермайди. Шарҳланаётган ушбу қоидада ана шулар ҳақида фикр юритилади.
Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижрога иш апелля­ция судида кўрилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида суд ажрими чиққандан кейин йўл қўйилади. Агар бу тоифадаги ишлар бўйича суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган бўлса, умумий қоида бўйича қайтарма ижрога йўл қўйилмайди, бироқ агар бекор қилинган ҳал қилув қарори даъвогар берган сохта маълумотларга ёки у тақдим этган қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса, қайтарма ижрога йўл қўйилади.
Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижрога қонун томонидан йўл қўйилишига асос бўлган ҳолатларга бундай ишлар­нинг турмушда, ҳаёт кечиришда ўзига хос ўрин тутганлигидадир, чунки булар меҳнатга ҳақ олиш билан болани боқиш учун унди­риладиган алимент суммалари, ихтиро, рационализаторлик таклиф­лари ва бошқа интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун ҳақ ундириш ва ҳ.к. билан боғлиқдир, аниқроғи инсонни тирикчилик манбаларидан бири эканлиги назарда тутилган.
Агар бу тоифадаги ишлар қонуний кучга киргандан кейин ижро қилиниб, пул суммалари сарф-харажат қилинган бўлса ва бунда даъвогарни қалбаки ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги аниқланса, қонунда бу тоифадаги ишларни қайтарма ижроси назарда тутил­маган. Бу ҳолатларни қонунларимизни инсонпарварлик руҳида суғорилганлигидан далолат беради.
Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижро қилиш масаласи нафақат қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарори назорат тартибида бекор қилингандан кейин йўл қўйилиши, шу билан бир қаторда қонуний кучга кирган суд қарорларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ҳам татбиқ этиш лозим. Шу боисдан ҳам бундай тоифадаги ишлар бўйича суд чиқарган ҳал қилув қарорини бекор бўлишига даъвогар берган сохта маълумот­лар ёки у тақдим этган қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлган ҳолларда қайтарма ижрога йўл қўйиш мақсадга мувофиқдир.
2. Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижро қилишга судлар томонидан кўрилмасдан судсиз ҳал этилган ишлар бўйича чиқарилган қарорларни қайтарма ижроси қандай бўлиш амалиётни умумлаштирилгандан кейин тўғри хулосага келинган. Масалан, меҳнат низоли ишлари судга қадар меҳнат низоли комиссияларда ҳал этилган кейинчалик бу қарор бекор қилинган ҳолларда, агар ходим сохта, қалбаки ҳужжатлар тақдим этмаган бўлсалар, қайтар­ма ижрога йўл қўйилмаслиги маълум.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish