Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


V-БЎЛИМ. ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИДА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ, ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ИШТИРОКИ



Download 12,6 Mb.
bet416/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   412   413   414   415   416   417   418   419   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

V-БЎЛИМ. ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССИДА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ, ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ИШТИРОКИ


386-м о д д а. Чет эл фуқаpолаpи ва ташкилотлаpининг
фуқаpолик пpоцессуал ҳуқуқлаpи


Чет эл фуқаpолаpи Ўзбекистон Республикаси судлаpига муpожаат қилиш ҳуқуқига эгадиpлаp ва фуқаpолик пpоцессуал ҳуқуқлаpдан Ўзбекистон Республикаси фуқаpолаpи билан баравар фойдаланадилаp.
Чет эл ташкилотлаpи Ўзбекистон Республикаси судлаpига муpожаат қилиш ҳуқуқига эгадиpлаp ва ўзлаpининг манфаат­лаpини ҳимоя қилиш учун фуқаpолик пpоцессуал ҳуқуқлаpдан фойдаланадилаp.
Ўзбекистон Республикаси фуқаpолаpи ва ташкилотлаpи­нинг фуқаpолик пpоцессуал ҳуқуқлаpи махсус чекланишига йўл қўйилган давлатлаpнинг фуқаpолаpи ва ташкилотлаpига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлаpида белги­ланган таpтибда жавоб тариқасидаги чеклашлаpга йўл қўйи­лиши мумкин.


1. Амалдаги қонунларда белгиланган ҳолларда чет эл фуқаро­лари ва ташкилотларининг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари судларда ҳимоя қилинади. Бундай ҳуқуқ ва бурчлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ифодаланган, унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланиши, улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этиши кўрсатиб ўтилган.
Қонунчиликка мувофиқ, чет эл фуқаролари деб, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет давлат фуқароли­гига мансублигини исботловчи ҳужжатлари бўлган шахслар тан олинадилар. Бундай ҳужжатлар қаторига миллий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар киради.
Фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий таърифи Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонунида баён этил­ган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва чет давлат фуқаролигига мансублигини исботлайдиган далиллари бўлмаган шахслар фуқаролиги бўлмаган шахслар деб ҳисобланади.
Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари, агар қонунда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида ўзгача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан бир хил ҳуқуқ ва эр­кинликларга эга бўладилар ҳамда бирдек мажбуриятлар ўтайдилар.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузилган шартномалари ва бошқа халқаро ҳуқуқ нормалари асосида белгиланади. Буларга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Конституция ва қонунларда назарда тутилган ҳуқуқлар ва эркинликлардан, шунингдек, ўзларига тегиш­ли шахсий, мулкий, оилавий ва бошқа ҳуқуқлардан фойдалана­дилар ҳамда уларни ҳимоя қилиш учун судларга мурожаат этишга ҳақлидирлар.
Ўзбекистон Республикасидаги чет элликларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўлами бу шахслар республикамизда муқим ёки вақтинчалик истиқомат қилишларига боғлиқ. Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи чет эллик шахслар, Ўзбекистон фуқаролари сингари қонунда кўрсатил­ган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланадилар.
Ўзбекистондаги чет эллик фуқароларга Ўзбекистон Республи­каси фуқаролари билан бир қаторда виждон эркинлиги, шахсий ва уй-жой дахлсизлиги ҳамда бошқа шахсий ҳуқуқлар кафолатланади. Чет эл фуқаролари республика ҳудудида эркин ҳаракат қилишлари ва яшаш учун жой танлашлари мумкин.
Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини ҳурмат қилишлари ҳамда уларга риоя этишлари шарт. Улар Конституция, қонунлар ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан юклатиладиган мажбуриятларни ўташлари лозим. Чет элликлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари, шу­нингдек, ўзбек халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросига самимий муносабатда бўлишлари шарт.
2. ФПКнинг 386-391-моддаларида белгиланганидек, чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи, аммо фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси судларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар ва республика фуқаролари билан бирдек фуқаролик процессуал ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Чет эл корхоналари ва ташкилотлари ҳам Ўзбекистон Республикаси судларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар ва ўзларининг ман­фаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаролик процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳақида юқорида айтиб ўтилди.
Чет давлатларнинг республикадаги дипломатик вакилларини ҳамда тегишли қонунлар ва битимларда кўрсатилган бошқа шахсларни фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси судига чақиришга фақат халқаро ҳуқуқ нормаларида ёки тегишли давлатлар билан бирга бўлган битимларда белгиланган доиралар­дагина йўл қўйилади. Дипломатлар суд ишлари бўйича гувоҳлик беришга мажбур эмаслар.
3. Чет эл фуқаролари қонунда кўрсатилган ҳолларда Ўзбекис­тон Республикасининг фуқаролари каби ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этишга ҳақлидирлар.
Фуқаролик ишларини судда кўришда чет эл фуқароларига ҳам процессуал ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқатига оид ҳуқуқий меъёрларга амал қилишлик (ФПКнинг 37-38-моддалари), ишда тарафлар, мустақил талаб билан арз қилувчи ва мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида қатнашиш (ФПКнинг 39-45 моддалари), улар Ўзбекистон фуқаролари сингари ишда иштирок этувчи шахслар сифатида ҳуқуқ ва мажбурият­лардан (ФПК 34-модда), вакиллик институтидан (ФПК 50-модда) ва бошқа суддаги процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Чет эл ташкилотлари ҳам процессуал қонунларда кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидирлар, улар низоли ишни хакам­лик судига ёки хўжалик судларига ҳал қилиш учун ҳам беришлари мумкин.
Судлар чет эл фуқаролари ва ташкилотларининг фуқаролик процессуал ҳуқуқларини амалга оширишда халқаро шартномаларга ҳам амал қилишлари лозим.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   412   413   414   415   416   417   418   419   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish