Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-модда. Чет давлат судлаpининг судга доиp



Download 12,6 Mb.
bet419/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

390-модда. Чет давлат судлаpининг судга доиp
топшиpиқлаpини ижpо этиш ва Ўзбекистон
Республикаси судлаpининг чет давлат судлаpига
топшиpиқ билан муpожаат қилиши


Ўзбекистон Республикаси судлаpи чет давлат судлаpининг айpим пpоцессуал ҳаpакатлаpни (чақиpув қоғозлаpи ва бошқа ҳужжатлаpни топшиpиш, таpафлаp ва гувоҳлаpни сўpоқ қилиш, экспеpтиза ўтказиш, жойга боpиб кўpиш ва бошқалаp) бажаpиш тўғpисида белгиланган таpтибда беpган топшиpиқ­лаpини ижpо қиладилаp. Бундан қуйидаги ҳоллаp истиснодир:
1) топшиpиқни ижpо этиш Ўзбекистон Республикаси сувеpенитетига зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига таҳдид солса;
2) топшириқни ижро этиш суднинг ҳуқуқ доиpасига киpмаса.
Чет давлат судлаpининг айpим пpоцессуал ҳаpакатлаpни бажариш тўғpисидаги топшиpиқлаpи Ўзбекистон Республика­сининг қонун ҳужжатлаpи асосида ижро этилади.
Ўзбекистон Республикаси судлаpи чет давлат судлаpига айpим пpоцессуал ҳаpакатлаpни бажариш тўғpисида топшиpиқ билан муpожаат қилишлаpи мумкин.
Ўзбекистон Республикаси судлаpининг чет давлат судлаpи билан алоқада бўлиш таpтиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлаpи ҳамда халқаpо шаpтномалаpи билан белгиланади.


1. Ушбу қоиданинг мазмунига қараганда, чет давлат судлари­нинг судга доир топшириқлари қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси билан бошқа чет давлатлари ўртасида тузилган халқаро шартномаларда ифодаланган бўлиши лозим.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган суд топшириқлари – 65-модда; суд топ­шириқларини бажариш тартиби – 62-модда; гувоҳларни турар-жой­ларида сўроқ қилиш – 72-модда ва бошқа қоидаларда белгиланган топшириқларни мазкур моддада белгиланган чет давлат судлари­нинг судга доир топшириқларини ижро этиш тартибларининг фарқига эътибор бериш лозим. Масалан, бу институтларнинг ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари ўртасидаги фарқига, судга мурожаат этиш тартиби билан бажарилиши лозим бўлган юридик хизматнинг ҳажми ва мазмуни билан, ҳуқуқий актларнинг манбаларини ҳисобга олиш каби фарқлари эътиборга олинади.
Чет давлат судларининг судга доир топшириқларининг мазму­ни ва унинг шакли қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
1) тегишли топшириқ бажарувчи ташкилот, муассасасининг номи;
2) топшириқ берувчи ташкилот (муассасанинг) номи;
3) топшириқ билан боғлиқ бўлган ишнинг номи;
4) фуқаролик ишлари бўйича тарафларнинг, гувоҳларнинг, жабрланувчининг исми, фамилияси, уларнинг яшаш жойлари, юридик шахсларнинг номлари ва жойлашган жойи;
5) агар 4-бандда кўрсатилган шахсларнинг вакиллари иштирок этадиган бўлса, уларнинг исми, фамилияси ва манзили;
6) суд топшириғининг мазмуни, шунингдек ишга оид бошқа ижро қилиш учун зарур маълумотлар;
7) топшириқни топшириш ҳужжатида, шунингдек топшириқни қабул қилувчининг манзили ва топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар аниқ кўрсатилиши лозим.
8) топшириқ тегишли тартибда имзоланган топшириқ берувчи муассасанинг муҳри босилган бўлиши талаб этилади.
Чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларни бажа­риш тўғрисидаги топшириқлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ижро этилади. Топшириқ берувчи муас­сасанинг илтимосига кўра, шартномада қатнашувчи шу давлатнинг фуқаролик суд юритиш қонунларини ҳам татбиқ этиши мумкин, агар бу процессуал қоидалар иккинчи томоннинг қонунларига зид бўлмаган ҳолларда йўл қўйилади.
Чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларни бажа­риш тўғрисидаги топшириқлари томонидан белгиланган тартибда бажарилгандан сўнг топшириқ берган томонга барча ҳужжатлар қайтарилади. Агар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш иккинчи томон томо­нидан бажарилмаган тақдирда шу ҳақда топшириқни бажармаслик билан боғлиқ сабаблар кўрсатилган ҳолда қайтарилади.
Ўзбекистон Республикаси судлари чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларини қуйидаги ҳолларда бажармаслик­лари қонунда ифодаланган, агар:
1) топшириқни бажариш суднинг ҳуқуқ доирасига кирмаган ҳолларда;
2) топшириқни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси сувере­нитетига зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги билан боғлиқ ҳолатларда.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish