390-модда. Чет давлат судлаpининг судга доиp
топшиpиқлаpини ижpо этиш ва Ўзбекистон
Республикаси судлаpининг чет давлат судлаpига
топшиpиқ билан муpожаат қилиши
Ўзбекистон Республикаси судлаpи чет давлат судлаpининг айpим пpоцессуал ҳаpакатлаpни (чақиpув қоғозлаpи ва бошқа ҳужжатлаpни топшиpиш, таpафлаp ва гувоҳлаpни сўpоқ қилиш, экспеpтиза ўтказиш, жойга боpиб кўpиш ва бошқалаp) бажаpиш тўғpисида белгиланган таpтибда беpган топшиpиқлаpини ижpо қиладилаp. Бундан қуйидаги ҳоллаp истиснодир:
1) топшиpиқни ижpо этиш Ўзбекистон Республикаси сувеpенитетига зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига таҳдид солса;
2) топшириқни ижро этиш суднинг ҳуқуқ доиpасига киpмаса.
Чет давлат судлаpининг айpим пpоцессуал ҳаpакатлаpни бажариш тўғpисидаги топшиpиқлаpи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлаpи асосида ижро этилади.
Ўзбекистон Республикаси судлаpи чет давлат судлаpига айpим пpоцессуал ҳаpакатлаpни бажариш тўғpисида топшиpиқ билан муpожаат қилишлаpи мумкин.
Ўзбекистон Республикаси судлаpининг чет давлат судлаpи билан алоқада бўлиш таpтиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлаpи ҳамда халқаpо шаpтномалаpи билан белгиланади.
1. Ушбу қоиданинг мазмунига қараганда, чет давлат судларининг судга доир топшириқлари қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси билан бошқа чет давлатлари ўртасида тузилган халқаро шартномаларда ифодаланган бўлиши лозим.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган суд топшириқлари – 65-модда; суд топшириқларини бажариш тартиби – 62-модда; гувоҳларни турар-жойларида сўроқ қилиш – 72-модда ва бошқа қоидаларда белгиланган топшириқларни мазкур моддада белгиланган чет давлат судларининг судга доир топшириқларини ижро этиш тартибларининг фарқига эътибор бериш лозим. Масалан, бу институтларнинг ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари ўртасидаги фарқига, судга мурожаат этиш тартиби билан бажарилиши лозим бўлган юридик хизматнинг ҳажми ва мазмуни билан, ҳуқуқий актларнинг манбаларини ҳисобга олиш каби фарқлари эътиборга олинади.
Чет давлат судларининг судга доир топшириқларининг мазмуни ва унинг шакли қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
1) тегишли топшириқ бажарувчи ташкилот, муассасасининг номи;
2) топшириқ берувчи ташкилот (муассасанинг) номи;
3) топшириқ билан боғлиқ бўлган ишнинг номи;
4) фуқаролик ишлари бўйича тарафларнинг, гувоҳларнинг, жабрланувчининг исми, фамилияси, уларнинг яшаш жойлари, юридик шахсларнинг номлари ва жойлашган жойи;
5) агар 4-бандда кўрсатилган шахсларнинг вакиллари иштирок этадиган бўлса, уларнинг исми, фамилияси ва манзили;
6) суд топшириғининг мазмуни, шунингдек ишга оид бошқа ижро қилиш учун зарур маълумотлар;
7) топшириқни топшириш ҳужжатида, шунингдек топшириқни қабул қилувчининг манзили ва топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар аниқ кўрсатилиши лозим.
8) топшириқ тегишли тартибда имзоланган топшириқ берувчи муассасанинг муҳри босилган бўлиши талаб этилади.
Чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ижро этилади. Топшириқ берувчи муассасанинг илтимосига кўра, шартномада қатнашувчи шу давлатнинг фуқаролик суд юритиш қонунларини ҳам татбиқ этиши мумкин, агар бу процессуал қоидалар иккинчи томоннинг қонунларига зид бўлмаган ҳолларда йўл қўйилади.
Чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқлари томонидан белгиланган тартибда бажарилгандан сўнг топшириқ берган томонга барча ҳужжатлар қайтарилади. Агар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш иккинчи томон томонидан бажарилмаган тақдирда шу ҳақда топшириқни бажармаслик билан боғлиқ сабаблар кўрсатилган ҳолда қайтарилади.
Ўзбекистон Республикаси судлари чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларини қуйидаги ҳолларда бажармасликлари қонунда ифодаланган, агар:
1) топшириқни бажариш суднинг ҳуқуқ доирасига кирмаган ҳолларда;
2) топшириқни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги билан боғлиқ ҳолатларда.
Do'stlaringiz bilan baham: |