387-м о д д а. Фуқаpолиги бўлмаган шахслаpнинг
фуқаpолик пpоцессуал ҳуқуқлаpи
Фуқаpолиги бўлмаган шахслаp Ўзбекистон Республикаси судлаpига муpожаат қилиш ҳуқуқига эгадиpлаp ва фуқаpолик пpоцессуал ҳуқуқлаpдан Ўзбекистон Республикаси фуқаpолаpи билан баравар фойдаланадилаp.
Фуқаролиги бўлмаган шахс деганда – Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ҳамда бошқа давлат фуқароси эканлиги ҳақида етарли асослар бўлмаган шахслар тушунилади.
Фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунда кўрсатилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси судларига мурожаат қилган тақдирда фуқаролик процессуал қонунчилигида баён қилинган процессуал ҳуқуқлардан Ўзбекистон фуқаролари қандай фойдалансалар, улар ҳам шундай ҳуқуқлардан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар.
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан Ўзбекистон фуқаролари, ташкилотлари ўртасида келиб чиқадиган низоларни кўришда бундай ишларни судларга тааллуқли эканлиги, агар тааллуқли бўлса, қайси халқаро шартномаларда ифодаланганлигига эътибор бериш лозим.
388-модда. Чет эл фуқаpолаpи ва ташкилотлари,
фуқаpолиги бўлмаган шахслаp иштиpок
этаётган низолаp, шунингдек, лоақал биттаси чет элда яшаб туpган тарафлар ўртасидаги
низолаp бўйича фуқаpолик ишлаpи Ўзбекистон
Республикаси судлаpининг судловига тааллуқли
бўлиши
Чет эл фуқаpолаpи ва ташкилотлари, фуқаpолиги бўлмаган шахслаp иштиpок этаётган низолаpнинг, шунингдек, лоақал биттаси чет элда яшаб туpган тарафлар ўртасидаги низолаp бўйича фуқаpолик ишлаpи Ўзбекистон Республикаси судлаpининг судловига тааллуқли бўлиши, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекс билан белгиланади.
1. Судловлик тўғрисидаги умумий қоидаларга кўра, фуқаролик ишлари аксарият ҳолларда жавобгар яшаб турган ёки машғул бўлган ҳудуддаги судга тегишли эканлиги кўрсатилган (ФПКнинг 145-моддаси).
Ушбу қоидага кўра, фуқаролик ишларини судга тааллуқли бўлишлиги учун ишда иштирок этувчи шахслардан лоақал биттаси чет элда яшаб турган тараф бўлишлиги таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси судларига чет эл фуқаролари иштирокидаги ишлар тааллуқли бўлиши учун жавобгар Ўзбекистон ҳудудида яшаб турган фуқаро ёки жавобгар ташкилот Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ишлар кўрилиши лозим. Шунингдек, фуқаролик ишларини Ўзбекистон судлари чет эл шахслари иштирокида агар:
1) чет эл ташкилотларининг бошқарув органлари филиали ёки ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлган ҳолларда;
2) жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулки бўлса;
3) алимент ундириш, оталикни белгилаш ишлари бўйича даъвогар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўлса;
4) боқувчисини соғлиғига зарар етказиш ёки уни ўлими билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича зарар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида келтирилган бўлиши ёки даъвогар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўлишлиги;
5) мулкка зарар келтириш ишлари бўйича уни ундириш ҳақидаги ишлар бўйича талаблар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бўлиши;
6) тарафлар ўртасида тузилган шартномада уни тўлиқ ёки қисман ижро қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлиги ёки ижро қилинганлиги ҳақидаги даъволардан келиб чиққан ҳолларда;
7) асоссиз бойишдан келиб чиқадиган даъволар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш ҳолатлари аниқланса;
8) никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича даъвогарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўлиши ёки эр-хотиндан бири Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши;
9) инсонни шахси, қадр-қиммати, обрўсини ҳамда ишчанлик қобилиятини ҳимоя қилиш ишлари бўйича даъвогарни Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |