385-м о д д а. Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма
ижронинг ўзига хос жиҳатлари
Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича пул суммаси ундириш тўғрисидаги, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун пул мукофоти ундириш тўғрисидаги, алимент ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш учун ҳақ ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари бекор қилинган тақдирда, агар бекор қилинган ҳал қилув қарори даъвогар берган сохта маълумотларга ёки у тақдим этган қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса, қайтарма ижрога йўл қўйилади.
1. Ижро этилган ҳал қилув қарори бекор қилинганда ёки янгидан кўриб чиқилгандан кейин ҳамма ҳолларда ҳам қайтарма ижрога йўл қўйилавермайди. Шарҳланаётган ушбу қоидада ана шулар ҳақида фикр юритилади.
Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижрога иш апелляция судида кўрилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида суд ажрими чиққандан кейин йўл қўйилади. Агар бу тоифадаги ишлар бўйича суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган бўлса, умумий қоида бўйича қайтарма ижрога йўл қўйилмайди, бироқ агар бекор қилинган ҳал қилув қарори даъвогар берган сохта маълумотларга ёки у тақдим этган қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса, қайтарма ижрога йўл қўйилади.
Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижрога қонун томонидан йўл қўйилишига асос бўлган ҳолатларга бундай ишларнинг турмушда, ҳаёт кечиришда ўзига хос ўрин тутганлигидадир, чунки булар меҳнатга ҳақ олиш билан болани боқиш учун ундириладиган алимент суммалари, ихтиро, рационализаторлик таклифлари ва бошқа интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун ҳақ ундириш ва ҳ.к. билан боғлиқдир, аниқроғи инсонни тирикчилик манбаларидан бири эканлиги назарда тутилган.
Агар бу тоифадаги ишлар қонуний кучга киргандан кейин ижро қилиниб, пул суммалари сарф-харажат қилинган бўлса ва бунда даъвогарни қалбаки ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги аниқланса, қонунда бу тоифадаги ишларни қайтарма ижроси назарда тутилмаган. Бу ҳолатларни қонунларимизни инсонпарварлик руҳида суғорилганлигидан далолат беради.
Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижро қилиш масаласи нафақат қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарори назорат тартибида бекор қилингандан кейин йўл қўйилиши, шу билан бир қаторда қонуний кучга кирган суд қарорларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ҳам татбиқ этиш лозим. Шу боисдан ҳам бундай тоифадаги ишлар бўйича суд чиқарган ҳал қилув қарорини бекор бўлишига даъвогар берган сохта маълумотлар ёки у тақдим этган қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлган ҳолларда қайтарма ижрога йўл қўйиш мақсадга мувофиқдир.
2. Алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижро қилишга судлар томонидан кўрилмасдан судсиз ҳал этилган ишлар бўйича чиқарилган қарорларни қайтарма ижроси қандай бўлиш амалиётни умумлаштирилгандан кейин тўғри хулосага келинган. Масалан, меҳнат низоли ишлари судга қадар меҳнат низоли комиссияларда ҳал этилган кейинчалик бу қарор бекор қилинган ҳолларда, агар ходим сохта, қалбаки ҳужжатлар тақдим этмаган бўлсалар, қайтарма ижрога йўл қўйилмаслиги маълум.
Do'stlaringiz bilan baham: |