Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Апелляция шикояти ёки протестини олгандан



Download 12,6 Mb.
bet336/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

325-м о д д а. Апелляция шикояти ёки протестини олгандан
сўнг биринчи инстанция судининг
ҳаракатлари


Судья ёки суд раиси апелляция шикояти ёки протестини олгандан сўнг:
1) ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протест­нинг нусхаларини юбориши;
2) ишда иштирок этувчи шахсларга апелляция инстан­цияда ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида маълум қилиши;
3) ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш ёки протест келтириш учун белгиланган муддат ўтган вақтдан эътиборан ўн кун ичида ишни тушган шикоят ёки протест билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш ва протест келти­риш учун белгиланган муддат ичида ҳеч ким ишни суддан талаб қилиб олиши мумкин эмас. Ишда иштирок этувчи шахс­лар судда иш материаллари ва тушган шикоятлар ёки протест билан танишишга ҳақлидирлар.


1. Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорига нисбатан апел­ляция шикояти ёки протестини олгандан сўнг, уни юқори судга тайёр­лаш орқали апелляция инстанцияси судида ишни тез ва сифатли кўриб ҳал этилишига боғлиқ масалага замин тайёрлаган бўлади.
Қонун (ФПКнинг 325-моддаси)да судья апелляция шикояти ёки протестини олганидан сўнг, ишнинг апелляция инстанциясида ҳар томонлама, объектив равишда ва тезлик билан кўрилишини таъ­минлашга қаратилган баъзи ҳаракатларни қилишга мажбур экан­лигини кўрсатади. Судья ёки суд раиси ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протестнинг нусхаларини юборади, уларни ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш ёки протест келтириш учун белги­ланган муддат ўтган вақтдан бошлаб ўн кун ичида ишни шикоят ёки протест билан бирга апелляция инстанцияси судига юборади.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш ва протест келтириш учун белгиланган муддат ичида ҳеч ким ишни суддан талаб қилиб олиши мумкин эмас ва иш судда сақланиб туради. Бу ўз навбатида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги иш материаллари ва тушган шикоятлар ёки протест билан танишишларига имкон беради.
Фуқаролик процессуал қонунчилигида ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ва протестнинг нусхаларини юбориш ҳақида қатъий муддат белгиланмаган бўлса-да, бизнинг фикримизча, би­ринчи инстанция суди шикоятни (протестни) олгандан сўнг 3-4 кун ичида ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят (протест)ларнинг нусхаларини юбориши мақсадга мувофиқ бўлади.
Ушбу қоидада биринчи инстанция судининг ишда иштирок этувчи шахсларга апелляция инстанциясида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида маълум қилиши ҳақида фикр юритилади. Апелля­ция инстанциясида судларнинг иш услубларини ҳамда иш ҳажм­ларини эътиборга олган ҳолда апелляция шикоятини (протестини) кўриш вақтлари ва жойи ҳақида биринчи инстанция суди раиси ёки судья эмас, балки апелляция инстанцияси суди томонидан амалга оширилиши биринчи инстанция судларининг иш ҳолатларини енгиллаштирган бўлар эди.
2. Агар шикоят ёки протест почта орқали судга тушган ҳол­ларда манфаатдор ва бошқа шахслар умумий тартибда (ФПКнинг 132-140-моддалари асосида) хабардор қилинадилар.
Агар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига нис­батан берилган шикоят (протест)ларнинг процессуал муддати ўтка­зилиб берилган бўлса ҳам у ишга қўшилиши ва апелляция судига юборилиши лозим.
Апелляция инстанцияси судлари томонидан апелляция шикоя­ти (протести) бўйича ишлар ўз вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида, процессуал қонун ҳужжатларини апелляция шикояти (протести) олинганидан кейин бажариш лозим бўлган ҳаракатлар тўғрисидаги нормаларига биринчи инстанция судлари қатъий риоя этиши лозим.
Судья ёки суд раиси апелляция шикояти ёки протестини олганидан сўнг, ФПКнинг 325-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахсларга шикоят ёки протестнинг нусхаларини юбориши, ишда иштирок этувчи шахсларни апелляция инстанциясида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши, ҳал қилув қарори устидан шикоят беришнинг (протест келтиришнинг) ФПКнинг 320-моддасида белгиланган муддати ўтган вақтдан эътиборан ўн кун ичида ишни тушган шикоят ёки протест билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт1.
Апелляция инстанцияси судларига шу нарса кўрсатиб ўтил­синки, ишлар апелляция шикояти (протести) билан бирга тушганда ФПК 325-моддасининг 3-бандида белгиланган муддатларга риоя қилинганлигини аниқлаш ва бу муддат бузилганлиги билан боғлиқ ҳар бир ҳолатга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдириш зарур.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish