Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд мажлисидаги тартиб



Download 12,6 Mb.
bet344/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

333-м о д д а. Суд мажлисидаги тартиб


Апелляция инстанцияси судининг мажлисида раислик қилувчи ушбу Кодекснинг 164, 165 ва 166-моддаларига амал қилган ҳолда, суд мажлисида тегишли тартибни таъминлаш чораларини кўради.


1. Юқорида баён қилганимиздек, апелляция тартибида иш юритишнинг кўп жиҳатларини биринчи инстанция суди мажлисида белгиланган процессуал тартиб қоидаларида учратиш мумкин.
Биринчи инстанция судида иш кўришда апелляция инстан­цияси судида ҳам процесснинг қонун доирасида олиб борилиши раислик қилувчининг маҳоратига ва тажрибасига боғлиқ. Ишни кўришда судда иштирок этаётган тарафлар ва бошқа шахсларнинг ҳаракатлари қатъий ўрнатилган процессуал тартиб асосида олиб борилиши талаб қилинади. Раислик қилувчи суд мажлисига раҳбар­лик қилиб, ишдаги барча ҳолатларни, тарафларнинг ҳуқуқ ва вази­фаларини тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона равишда аниқлашни таъминлайди, кўрилаётган ишга алоқаси бўлмаган ҳамма нарсани суд текширувидан чиқариб ташлайди.
Ишда иштирок этувчи шахслардан, вакиллар, экспертлар, мута­хассислар, таржимонлар, гувоҳлардан бирортаси раислик қилувчи­нинг ҳаракатига қарши эътироз билдирган тақдирда, бу эътирозлар суд мажлисининг баённомасига киритилади ва ушбу масала суднинг тўла таркибида ҳал қилинади. Раислик қилувчи суд маж­лисида тегишли тартибни таъминлаш учун зарур бўлган чораларни кўради (ФПКнинг 164-моддаси).
Ишни текшириш вақтида тартибни бузган шахсни раислик қилувчи суд номидан огоҳлантиради. Ишда қатнашувчи шахслар, вакиллар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар тар­тибни такроран бузсалар суднинг ажрими билан, бошқа фуқаролар эса раислик қилувчининг фармойиши билан суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши мумкин. Шунингдек, суд ишни кўришда ҳозир бўлган фуқароларга бу ҳолда энг кам белгиланган иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга ҳақли.
Прокурор ёки адвокат раислик қилувчининг фармойишларига итоат қилмасалар, улар огоҳлантириладилар. Мазкур шахслар раислик қилувчининг фармойишларига яна итоат этмасалар, агар уларни ишга зарар етказмай туриб бошқа шахс билан алмаштириш мумкин бўлмаса, суднинг ажрими билан ишни кўришни кейинга қолдириш мумкин. Айни вақтда суд бу ҳақда тегишлича юқори турган прокурорга ёки адвокатлар малака комиссиясига маълум қилади.
Суд мажлисида тараф ёки учинчи шахс тартибни бузса, суд тартиббузарни иш кўриладиган ҳамма вақтга ёки унинг бир қисми­га мажлис залидан чиқариб юборади. Вақтинча чиқариб юборилган шахсни суд раиси унинг йўқлигида қилинган процессуал ҳаракат­лар билан таништиради. Суд мажлисида ҳар икки тараф (учинчи шахслар) тартибни бузса, суд ишни кўришни кейинга қолдириши мумкин (ФПКнинг 166-моддаси). Суд мажлиси жараёнида фуқаро­лар томонидан оммавий тартибсизликларга йўл қўйган бўлсалар, суд бундай ҳолларда ҳам ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўзаро ва суд билан тўғри муносабатда бўлишлари ҳамда айрим процессуал масалаларни шошилмай, ҳар тарафлама ўйлаб, ҳал этилиши, суд томонидан қилинадиган турли процессуал ҳаракатлар оқибатларининг аниқ тушунтириб борилиши суд обрўсини кўтаради, судда иш кўриш­нинг тарбиявий таъсирини кучайтиради.
Фуқаролик ишларини судда кўришда биринчи инстанция тар­тибида ишни судьянинг якка ўзи олиб боради, агар иш суд тарки­бида кўрилса, ишни кўриш ва ҳал қилув қарорини чиқариш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилишда судьялар, суд мажлисида раислик қилувчи билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Фуқаролик ишлари умумий қоидага кўра ошкора кўрилади, бу эса, ўз навбатида одил судловни амалга оширишда халқнинг назоратини таъминлайди. Қонунда назарда тутилган ҳолларда, иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади, чунончи, давлат сирларини сақлаш, шунингдек фуқароларнинг шахсий, қонуний манфаатларини талаб қилган ҳолларда иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳаётига тааллуқли маълумотлар ошкор бўли­шига йўл қўймаслик мақсадида ҳам иш ёпиқ мажлисда кўрилиши мумкин. Фуқаролик ишининг ёпиқ суд мажлисида кўрилишида кимларнинг қатнашишлари мумкинлиги ФПКнинг 10-моддасида кўрсатилган. Иш кўриш судьяларнинг ўзгармас таркибида олиб борилади. Агар процесс давомида судьялардан бири алмаштирилса, бу иш яна қайтадан бошлаб кўрилиши керак.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish