Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Апелляция инстанцияси судида иш юритишни



Download 12,6 Mb.
bet352/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

341-м о д д а. Апелляция инстанцияси судида иш юритишни
тўхтатиб туриш


Апелляция инстанцияси суди иш бўйича иш юритишни уш­бу Кодекснинг 7-бобида назарда тутилган тартибда тўхтатади.


1. Апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатишга биринчи инстанция суди томонидан иш юритишни тўхтатиб туриш каби қонунда кўрсатилган ҳоллардагина йўл қўйилади. Иш юри­тишни тўхтатиш – фуқаролик ишининг судда ҳал қилинишига тўсқинлик қиладиган муайян ҳолатларнинг рўй бериши туфайли иш юзасидан процессуал ҳаракатларнинг тўхтатилишини билдира­ди. Иш кўришга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар турлича бўлиб, у судга ҳам, тарафларга ҳам боғлиқ бўлмайди ва бундай тўсиқ қачон бартараф қилиниши номаълум бўлади. Шунинг учун суд ишни маълум бир, аниқ вақтга тайинлаш имкониятига эга бўлмайди. Шу сабабли суд процессуал ҳаракатларни вақтинча тўхтатади. Иш юри­тишни тўхтатиш асослари мажбурий ва факультатив асосларга бўлинади.
Иш юритишни тўхтатишнинг мажбурий асослари ФПКнинг 92-моддасида белгиланган. Унда кўрсатилишича, суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:
1) агар ишда тараф бўлган фуқаро вафот этиб, низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса ёки ишда тараф бўлган юридик шахс қайта ташкил этилса;
2) фуқаро (тараф) муомала лаёқатини йўқотса;
3) жавобгар Қуролли Кучларнинг ҳаракатдаги қисмида бўлса ёки Қуролли Кучларнинг ҳаракатдаги қисмида бўлган даъвогар илтимос қилса;
4) фуқаровий, жиноий ёки маъмурий суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган бошқа иш ҳал қилинмасдан олдин кўриш­нинг имкони бўлмаса.
Иш юритишнинг факультатив, яъни қўшимча, мажбурий бўлмаган асоси ФПКнинг 93-моддасида белгиланган. Бу қонунда кўрсатилишича:
1) тараф Қуролли Кучлар таркибида муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган бўлса ёки мазкур шахслар давлатнинг бирорта мажбуриятини бажариш учун жалб қилинган бўлса;
2) тараф даволаш муассасасида бўлса, шунингдек тарафлардан бирида судга келишга тўсқинлик қиладиган, тиббиёт муассасаси­нинг маълумотномаси билан тасдиқланган касаллик мавжуд бўлса;
3) ФПКнинг 140-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавоб­гар қидирилаётган бўлса;
4) тараф узоқ муддатли хизмат сафарида бўлса ёки бошқа узрли сабабга кўра йўқ бўлса;
5) суд томонидан экспертиза ўтказиш тайинланган бўлса, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимоси бўйича ёки ўз ташаббуси билан иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли.
Судда иш юритишнинг қайси вақтгача тўхтатиб турилиши ФПКнинг 94-моддасида кўрсатилган. Иш юритишни тўхтатиб ту­риш тўғрисида суд асослантирилган ажрим чиқариши лозим. Суд­нинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят бериш ёки хусусий протест келтириш мумкин (ФПКнинг 95-моддаси). Иш юритиш уни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганда, ишда иштирок этувчи шахс­ларнинг аризаси ёки суднинг ташаббуси билан қайта тикланади. Суд иш юритишни қайтадан бошлаганида ишда иштирок этувчи шахсларни умумий асосларга мувофиқ чақиради (ФПКнинг 96-моддаси).
Иш юритилишининг тўхтатилишини аризани кўрмай қолди­ришдан (ФПКнинг 97-моддаси) ва иш кўришни кейинга қолдириш­дан (ФПКнинг 177-моддаси) ажратмоқ лозим. Уларнинг фарқи, юқорида келтирилган моддаларнинг мазмунидан англашилади1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish