Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахслар суд



Download 12,6 Mb.
bet348/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

337-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахслар суд
мажлисига келмаганлигининг оқибатлари


Ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажли­сига келмаган бўлса ва у ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишлича хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса, суд ишни кўришни кейинга қолдиради.
Ишда иштирок этувчи, иш кўриладиган вақт ва жой тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган шахсларнинг келмаслиги ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди. Бироқ, суд бундай ҳолларда ҳам келмаганлик сабабларини узрли деб топса, ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабабларга кўра келма­ганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради ва бу ҳақда тегишлича юқори турувчи прокурорга ёки адвокатлар малака комиссиясига маълум қилади.


1. Биринчи инстанция судларида ишда иштирок этувчи шахс­лар судга чақирув қоғозлари ва бошқа усуллар билан чақирилиши ФПКнинг 132-140-моддаларида ифодаланган.
Фуқаролик ишини судда кўриб ҳал этишда тарафлар, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида иштирок этишларини иложи борича таъминланиши иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқарилишига асос бўлади. Шу боисдан ҳам ФПКнинг 314-моддасида, суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқи­га эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берилмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида иш кўриш, ҳал қилув қарорини бекор қилишнинг асоси сифатида белгиланган. Суд мажлисида тарафларнинг иштирокисиз ишни ҳал қилиш ҳозир бўлмаган тарафнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини жиддий равишда бузиши мумкин. Бинобарин, тарафларнинг ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида қонун билан белгиланган тартибда хабардор қилинганликлари суд томонидан текширилиши керак. Агар тарафлар хабардор қилинмаган бўлса, ишнинг кўрилиши бошқа вақтга қолдирилиши лозим. Шунингдек, суд ишда иштирок этувчи шахслар ёки экспертларнинг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб топса, иш кўришни давом эттириш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Демак, фуқаролик ишини судда белгиланган тартибда ва ҳозир бўлган шахсларнинг иштирокида, тўпланган далиллар бўйича кўриш мумкинлиги тўғрисида хулосага келинса, суд ишни мазму­нан кўришни бошлайди.
2. Суд амалиётида кўриладиган иш ҳақида ишда иштирок этув­чи шахслар тегишли тартибда апелляция суди томонидан хабардор қилинган бўлса-да, судга келмаслик ҳоллари учрайди. Бундай ҳолларда суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини эшитиб, уларнинг иштирокисиз ҳам ишни кўришга ҳақли, бу ҳақда суд ажрим чиқаради ва бу суд таркиби томонидан имзоланган бўлиши лозим. Суд иш кўришни кейинга қолдирганда ҳам ажрим чиқаради ва бу ҳақда ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиши лозим.
3. Ушбу шарҳланаётган модданинг 3-бандига кўра, агар про­курор ёки адвокатнинг узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига кел­маслиги иш юритишни кейинга қолдириш ёки ишни чўзилишига сабаб бўлса, суд бу ҳақда хусусий ажрим чиқариб, тегишли юқори органга маълумот сифатида ва чора кўриш учун юборади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларни апелляция шикоятини (протес­тини) кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши мажбурий эканлиги қонунда белгиланганлиги сабабли бу талабларни бажар­маслик ФПКнинг 337-моддасига мувофиқ ишни кўришни кейинга қолдиришга сабаб бўлади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш кўрилишидан тегишлича хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган тақдирда ҳам ишда иштирок этувчи шахслар­дан бирортасининг келмаганлик сабабини узрли деб топса, ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Апелляция инстанцияси суди иш кўришни кейинга қолдирар экан, ажримда бунинг (иш кўришни кейинга қолдиришнинг) сабабларини кўрсатиши шарт1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish