345-м о д д а. Иш апелляция тартибида кўрилганидан кейин
тушган апелляция шикоятини (протестини)
кўриш тартиби
Белгиланган муддатда ёки ўтказиб юборилган муддат тиклангандан кейин берилган апелляция шикояти ёки келтирилган апелляция протести апелляция инстанциясига иш бошқа шикоятлар ёки протест бўйича кўриб чиқилганидан кейин келиб тушса, суд уларни қабул қилиши ва кўриши шарт.
Апелляция инстанцияси бундай шикоят ёки протестни кўриб, шикоят ёки протест бўйича чиқариладиган ажрим муқаддам чиқарилган ажримнинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб келиши лозим, деган хулосага келса, у ажрим чиқариб, ишни тавсиянома билан суд раисига юборади. Суд раиси бир ёки ҳар иккала ажрим устидан назорат тартибида протест келтириш масаласини ҳал қилади.
1. Фуқаролик ишларини кўришда қатнашган бир нечта даъвогардан ёки жавобгарлардан айримлари суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, юқори судга апелляция шикояти бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Бироқ, айрим ҳолларда иштирокчилардан берилган шикоятлар, бошқа иштирокчилар томонидан берилган шикоят судга келиб тушган ҳолларда, суд уларни қабул қилиб, кўриб чиқиши ҳақидаги қоида ифодаланган.
Фуқаролик иши апелляция тартибида кўрилганидан кейин тушган апелляция шикояти ёки протестининг судда кўриш тартиби ФПКнинг 345-моддасида кўрсатилган. Унда айтилишича, белгиланган муддатда ёки ўтказиб юборилган муддат тиклангандан кейин берилган апелляция шикояти ёки келтирилган апелляция протести апелляция инстанциясига иш бошқа шикоятлар ёки протест бўйича кўриб чиқилгандан кейин келиб тушса, уларни қабул қилиши ва кўриши шарт.
Белгиланган муддатда ёки ўтказиб юборилган муддат тикланганидан сўнг берилган апелляция шикояти ёки протести апелляция инстанциясига иш бошқа шикоят ёки протест бўйича кўриб чиқилганидан кейин келиб тушса, ФПКнинг 345-моддасига мувофиқ суд уларни қабул қилиши ва кўриб чиқиши шарт.
Апелляция инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиб, шикоят ёки протест бўйича чиқариладиган ажрим муқаддам чиқарилган ажримнинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб келиши лозим деган хулосага келса, ажрим чиқариб, ишни тақдимнома билан суд раисига юборади, суд раиси бир ёхуд ҳар иккала ажрим устидан назорат тартибида протест келтириш масаласини ҳал қилади.
38-боб. Фуқаролик процессуал кодексидан “38-боб. Биринчи инстанция судининг ажримлари устидан шикоят бериш (протест келтириш)” деган сўзлар Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрь Қонуни билан чиқарилган – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 1–2-сон, 11-модда
Do'stlaringiz bilan baham: |