Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят берилганлиги (протест келтирилган-лиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси



Download 12,6 Mb.
bet359/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

348-м о д д а. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят берилганлиги (протест келтирилган-лиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси
судининг ваколатлари


Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоят ёки хусусий протестни кўриб чиқиб:
1) ажримни ўзгаришсиз қолдиришга, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасликка;
2) ажримни бекор қилишга ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;
3) ажримни бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга ҳақли.


1. Фуқаролик ишларини судда кўришда айрим масалалар бўйи­ча биринчи инстанция судлари томонидан чиқариладиган ажрим­лар ишни мазмунан ҳал этмаса-да, бироқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Апелляция инстанцияси судининг хусусий шикоят, хусусий протест бўйича қабул қиладиган ажрими хусусий шикоят, протест­га жавоб сифатида чиқарилиб, унда хусусий шикоят (протест)нинг қанчалик асосли, қонуний ёки аксинча чиқарилганлиги асослан­тириб берилган бўлиши лозим.
2. Ушбу шарҳланаётган қоидага кўра, апелляция инстанцияси суди хусусий шикоят ёки хусусий протест бўйича ажримни ўз­гартирмасликка, берилган шикоят ёки протестни қаноатлантирмас­лик ҳуқуқига эга бўлиши баён қилинган. Агар суд шундай хулосага келган тақдирда, яъни шикоят (протест)лар рад этилганда апелля­ция инстанцияси суди буни ҳар томонлама асослантириши, рад этиш сабабларини кўрсатиши талаб этилади, чунки апелляция инс­танцияси судининг асосий вазифаларидан бири, қуйи судларнинг ажримларини тўғрилигини тасдиқлаш билан бирга шикоят келти­риш, шахсга ва протест келтирган пркурорга ажримнинг қонуний­лиги, асосли ва адолатли эканлигини етказиш, уни асоссиз шикоят (протест) берганлигини тушунтиришга ҳам қаратилгандир.
3. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хусусий шикояти (протести) бўйича ажримни бекор қилишга ва ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақли эканлиги баён қилинган. Агар апелляция инстанцияси суди шундай хулосага келган тақдирда, қуйи инстанция суди бундай ажрим чиқаришга асос бўлган ҳолатлар, йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар, ҳуқуқий меъёрларни татбиқ этишдаги тушунмов­чиликлар батафсил ўз ифодасини топган бўлиши талаб этилади.
Юқори судлар, агар биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари ва ажримларини бекор қилиб, қуйи судларга юборган тақдирда, уларнинг кўрсатмалари мазкур ишларни янгидан кўраёт­ган суд учун мажбурий эканлиги қонунда кўрсатилган (ФПКнинг 317-моддаси).
Бу қоидада кўрсатилишича, ишни апелляция, кассация ва назо­рат тартибида кўраётган суд, ишни янгидан кўриш учун юборар экан, у ёки бу далилларнинг ишончли ёки ишончсизлиги тўғриси­даги, бир далилнинг бошқасидан устунлиги тўғрисидаги, шунинг­дек, иш янгидан кўрилганида қандай қарор чиқариш мумкинлиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан белгилаб қўйишга ҳақли эмас.
4. Апелляция инстанцияси суди апелляция ишини тўлиқ текши­риш билан иш юзасидан берилган хусусий шикоят (протест)ни қанчалик қонуний, асосли, адолатли эканлигини текширишга ҳам ҳақли бўлиб, агар суд хусусий ажримни асоссиз берилган, деган хулосага келган тақдирда бекор қилишга ваколатли эканлиги ушбу қоидада ифодаланган.
Суд амалиётида, агар апелляция инстанцияси судида биринчи инстанция судининг чиқарган ҳал қилув қарорига нисбатан бе­рилган апелляция шикояти (протести) қаноатлантирилган тақдирда, шу иш юзасидан чиқарилган ажрим бўйича берилган хусусий шикоят (протест)ни ҳам қаноатлантирмаслик ҳоллари учрайди.
5. Юқоридагиларга кўра, судлар шу нарсага эътибор беришлари лозимки, биринчи инстанция судларининг аксарият ҳолларда чиқа­радиган ажримлари процессуал ҳуқуқий нормаларнинг бузилиши туфайли бўлади. Шу боисдан ҳам апелляция инстанцияси суди хусусий шикоятни кўришда фуқаролик ишининг мазмунини кўриши ва уни муҳокама қилиши мумкин эмас.
6. Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг ажри­ми (қарори) чиқарилиши биланоқ дарҳол қонуний кучга киради (ФПКнинг 318-моддаси).
Қонуний кучга кирган апелляция инстанцияси судининг хусу­сий шикоят (протест)и устидан чиқарилган ажримларига нисбатан фақат назорат тартибида протест келтирилиши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish