Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Иш юзасидан маъруза қилиш



Download 12,6 Mb.
bet350/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

339-м о д д а. Иш юзасидан маъруза қилиш


Ишни апелляция инстанцияси судида кўриш раислик қи­лувчи ёки судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади.
Маърузачи ишнинг ҳолатини, биринчи инстанция суди чи­қарган ҳал қилув қарорининг мазмунини, апелляция шикояти ёки протестида келтирилган далилларни ва улар юзасидан берилган тушунтиришларни (эътирозларни), келтирилган янги далилларнинг мазмунини, шунингдек ҳал қилув қарорининг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш учун суд кўриши зарур бўлган барча маълумотларни баён қилади.


1. Апелляция инстанцияси судида иш юритиш, биринчи инс­танция судида риоя қилинадиган процессуал қоидаларга амал қилинган ҳолда кўрилса-да, айрим фарқлари мавжуд. Масалан, иш­нинг ҳайъат таркибида кўрилиши, суд процессининг ихчам тарзда ўтказилиши, иш юзасидан қабул қилинадиган ҳуқуқий ҳужжат ажрим шаклида чиқарилиши ва унинг чиқарилиши билан дарҳол қонуний кучга кириши ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Ишни апелляция инстанцияси судида мазмунан кўриш ҳам раислик қилувчи ёки ҳайъат аъзоларидан бирининг маърузаси билан бошланади. Маъруза қилувчи судьянинг маърузаси ишда тўпланган материалларга, айниқса, биринчи инстанция судининг баённомасига асосланган бўлиши лозим. Кўриладиган иш мате­риаллари билан пухта, чуқур танишган маърузачи ишнинг ҳолат­ларини, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг мазмунини, апелляция шикояти ёки протестида билдирилган мулоҳазаларни ва улар юзасидан берилган тушунтиришларни, судга келтирилган янги ёзма материалларнинг мазмунини, шунингдек, суд кўриши зарур бўлган ҳамма маълумотларни холисона равишда баён қилади.
2. Апелляция инстанциясида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва иши билан нафақат маърузачи, шу билан бирга, ҳайъат аъзолари, прокурор батафсил танишиб чиқишлари лозим. Бу иш бўйича адолатли ажрим чиқариш учун асос бўлади. Шунинг учун ҳам апелляция инстанцияси суди берилган шикоят, келтирил­ган протестни ҳал қилув қарорига нисбатан қанчалик салбий эканлиги, тўпланган далилларни асослантирилиши, тарафларнинг тушунтириш ва эътирозлари иш учун қанчалик муҳим эканлиги атрофлича текширилиши лозим.
3. Иш юзасидан апелляция инстанцияси судида қилинадиган маърузада, судья, агар иш муқаддам юқори судларда кўрилган бўлса, унда юқори судларнинг кўрсатмалари тегишли судларда қай даражада кўриб ҳал этилганлиги ҳам ёритилган бўлиши лозим.
Маърузачи иш юзасидан биринчи инстанция судига берилма­ган қўшимча далилларнинг иш учун қанчалик аҳамиятга эга эканлигига ҳам эътиборини қаратиши керак.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish