Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Судга шикоят қилиниши мумкин бўлган



Download 12,6 Mb.
bet264/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

266-м о д д а. Судга шикоят қилиниши мумкин бўлган
хатти-ҳаракатлар (қарорлар)


Давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг ҳайъат таркиби томонидан ҳамда якка тартибда амалга оширилган ва пировард натижада:
фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига;
фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириши йўлида тўсқинликлар вужудга келишига;
фуқаро зиммасига бирорта ғайриқонуний мажбурият юклатилишига ёки унинг ғайриқонуний равишда бирор-бир жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлари (қарорлари) судга шикоят қилиниши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар жумласига киради.


1. Ҳар бир фуқаро, шунингдек давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларнинг ғайриқо­нуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) туфайли ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган, деб ҳисобласалар, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шу билан бирга, агар Ўзбе­кистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, чет эллик фуқаролар ҳам қонунда белгиланган тартибда судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги қонунига асосан судга шикоят билан мурожаат этишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
2. “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғри­сида”ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, давлат органлари, корхо­налар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқаро­ларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг қуйидаги:
-фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига сабабчи бўлган;
-фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқа­ришга монелик туғдирган;
-фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда қандайдир мажбу­рият юклатилишига сабабчи бўлган коллегиал ёки якка тартибдаги хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, якка тартибдаги ва умумий хусу­сиятга эга бўлган ҳар қандай қарор устидан юқорида кўрсатилган қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
Жумладан, тегишли органларнинг паспортдаги миллат ҳақи­даги ёзувни ўзгартириш, чет элга чиқишга рухсат беришни рад этганлиги, давлат органларининг ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг маъмурий ҳудуд ташқарисига товарлар ва мақсулотларни олиб чиқишни чеклаш тўғрисидаги, қўшимча бож ва йиғимлар белгилаш тўғрисидаги қарорлари, маъмурий жазога тортиш ваколатига эга бўлмаган шахснинг жарима солиш ва бошқа маъмурий жазоларга тортиш ҳақидаги қарори ва ҳоказолар устидан судга шикоят қилиниши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish