Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-кичик бўлим. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР, ШУНИНГДЕК МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ



Download 12,6 Mb.
bet262/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

3-кичик бўлим. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР, ШУНИНГДЕК МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ
ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ (ҚАРОРЛАРИ) УСТИДАН БЕРИЛГАН ШИКОЯТ ВА АРИЗАЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ


26-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


264-м о д д а. Давлат органлари ва бошқа органлар,
шунингдек мансабдор шахсларнинг
хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан
берилган шикоятларга оид ишлар


Давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансаб­дор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятлар бўйича ишларга қуйидагилар киради:
1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан берилган шикоятлар;
2) нотариуснинг, фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш органларининг ҳаракатларни бажаришни рад этганлиги ёхуд уларни нотўғри бажарганлиги устидан берилган шикоятлар;
3) прокурорнинг ҳуқуқий актни ғайриқонуний деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишлар.


1. Мазкур қоидада баён қилинган органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан бериладиган шикоятлар бўйича иш юритиш фуқаролик суд ишларини юритиш­нинг турларидан бири ҳисобланади (ФПКнинг 2-моддаси).
Фуқаро давлат органларининг ҳар қандай ҳужжатларини, шу­нингдек мансабдор шахсларнинг уларнинг қонуний ҳуқуқ ва ман­фаатларини бузадиган хатти-ҳаракатлари устидан судда низола­шишга ҳақли.
Фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжат­ларида, жумладан Фуқаролик процессуал кодексининг 2-моддасида белгиланганидек, судлар даъво иши тартибида юритиладиган иш­лардан ташқари, идоралар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳара­катлари (қарорлари) устидан бериладиган шикоятларни ҳам, ало­ҳида иш юритиш тартибида ҳал қилинадиган ишларни ҳам кўрадилар.
Давлат идоралари ва бошқа идоралар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан бериладиган шикоятларни фақат қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина судларга тааллуқли бўлади.
Умумий қоида бўйича, идоралар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари)га бериладиган шикоятлар асосан маъмурий тартибда иш юритиш қоидасига амал қилган ҳолда кўрилади. Фуқаролик процессуал кодексида бу туркумга кирадиган баъзи ишларнинг ҳал этилишини суднинг ваколатига киритилган­лигини ва унинг иш кўриш доирасини кенгайганини кўрамиз. Жум­ладан, бу масалаларга оид ФПКнинг учинчи кичик бўлими давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)лари устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича иш юритиш деб номланиб, умумий қоида деб номланган 29-бобида давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)лари устидан берилган шикоят­ларга оид ишлар ёритилади. Бу ишларга: биринчидан, фуқаролар­нинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлари устидан шикоят бериш; иккинчидан, нотариуснинг, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органининг муайян ҳаракатларни бажаришни рад этганлиги ёки нотўғри бажарилганлиги устидан шикоят бериш; учинчидан, прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатнинг ғайриқонуний деб топиш тўғрисидаги аризасини кўриш билан боғлиқ ишларни кўриб ҳал этиш белги­ланган (ФПКнинг 264-моддаси).
Фуқароларнинг иштироки билан бўладиган бундай маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриб ҳал этишнинг суд тартиби судсиз маъмурий тартибда кўриладиган ишларга нисбатан муайян устунликларга эга бўлиш низоларнинг тўғри ҳал қилинишига катта кафолатлар яратилганлигини, фуқаро­лар, давлат ва бошқа идораларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини жиддий қўриқланиши билан фарқланади.
Бундай туркумдаги ишларни кўришда суд уларнинг умумий юрисдикция судларига тааллуқлилигига аҳамият бериши лозим.
Ушбу қоидада давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят берила­диган ишлар турлари кейинги моддаларда алоҳида берилганлиги туфайли уларнинг ҳар бири мустақил равишда кўрилади ва шарҳланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги 1995 йил 30 августдаги Қонуни инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилишда, фуқаро­ларнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини кўтаришда, бу борада қонун ижодкорлигини янада ривожлантириш ва такомиллашти­ришда муҳим пойдевор бўлмоқда, дейилса ҳеч қандай муболағага йўл қўймаган бўламиз.
Юқорида баён қилинган қонун асосида инсон ҳуқуқларини ҳар тарафлама ҳимоя қилиш мақсадида Фуқаролик процессуал кодек­сига махсус учинчи кичик бўлим киритилиб, унда давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича иш юритиш масалалари ўз ифодасини топган. Бу бўлимда “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоятлар беришга” оид 27-боб киритилган бўлиб, инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилувчи давлат органлари, мансабдор шахсларга нисбатан суд тартибида, процессуал воситалар орқали таъсир кўрсатиш масалалари ёритилган.
Ушбу Фуқаролик процессуал кодексида бошқа Ҳамдўстлик давлатларининг ФПКларидан фарқли ўлароқ, инсон манфаатларига зид бўлган айрим ҳуқуқий ҳужжатларни ғайриқонунийлиги ҳақида алоҳида боб ажратилган, унга кўра прокурор конституциявий суд­нинг ваколатига берилган айрим масалалардан ташқари фуқаролар­нинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан манфаатдор шахслар билан бир қаторда прокурор ҳам шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлиши билан прокурор (ФПКнинг 29-боби) давлат органлари жамоат ташкилотлари, мансабдор шахс­ларнинг ваколат доирасида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлари­нинг амалдаги қонун ва бошқа норматив актлар мазмунига зид ва ғайриқонуний эканлиги ҳақида хулосага келган тақдирда ариза билан судга мурожаат этиши ФПК ижобий жиҳатлари, деб қарал­моғи керак.
Фуқаролик процессуал кодексининг ушбу шарҳланаётган қоидасида фақат учта ҳолат бўйича шикоят қилиш мумкинлиги ҳақида фикр юритилган. Бизнинг назаримизда, мазкур қоидани Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси талаб­лари асосида судга тааллуқли ишларнинг доирасини, масалан, жамоат ва диний ташкилотларни рўйхатга олишни рад этганлик ёки уларнинг фаолиятини тугатиш ҳақидаги аризалар; ўзини ўзи идора қилувчи органларнинг қарорларини ғайриқонуний деб топиш тўғрисидаги аризалар ва бошқаларни киритиш орқали кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблаймиз.
Демак, давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ман­сабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан бери­ладиган шикоят ва аризалар бўйича судга тааллуқли ишларнинг тахминий рўйхатини бериш судларнинг бу борадаги ишларини ижобий ҳал этишга имконият яратган бўлар эди.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish