Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Давлат органлари ва бошқа органлар



Download 12,6 Mb.
bet263/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

265-м о д д а. Давлат органлари ва бошқа органлар,
шунингдек мансабдор шахсларнинг
хатти-ҳаракатлари устидан берилган
шикоятларга оид ишларни кўриш тартиби


Ушбу Кодекснинг 264-моддасида санаб ўтилган ишлар судлар томонидан мазкур Кодекснинг 26-29-бобларида кўрса­тилган истисно ва қўшимчалар билан биргаликда фуқаролик суд ишлари юритишнинг умумий қоидаларига биноан кўрилади.


1. Давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятлардан келиб чиқадиган ишлар фуқаролик суд ишларини юритишга оид умумий қоидалар асосида, айрим истисно ва қўшимчалар назарда тутилган ҳолда кўрилади ва фуқаролик суд ишларини юритишнинг алоҳида тури ҳисобланади.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат­лари устидан берилган шикоятларни кўришга судья бундай ишлар­ни тааллуқлилиги ҳамда ишнинг қайси судда кўрилиши (судлов­лиги) лозимлигига аҳамият бериш лозим.
Қонунга асосан бундай туркумдаги ишлар юзасидан чиқарил­ган қарор устидан шикоят мафаатдор шахс, шунингдек унинг ваки­ли томонидан берилиши мумкин. Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс)га ёки бевосита судга берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 майда ва унга 1998 йил 11 сентябрдаги қарори билан қўшимча ва ўзгартишлар киритилган қарорида судларнинг эътибори Ўзбекис­тон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва “Фуқаро­ларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1, 3-моддасига мувофиқ, фуқаролар текширилиши қонун ҳужжат­ларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мут­лақ ваколатлари доирасига киритилган ёхуд судга шикоят қилиш­нинг ўзгача тартиби белгиланган хатти-ҳаракатлар (қарорлар)дан бошқа давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган­лари ёки мансабдор шахсларнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят қилишлари мумкинлигига қара­тилиши ҳақида тушунтиришлар берилган.
“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хат­ти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғриси­да”ги Қонунда назарда тутилган тартибда ҳаракатлари ва қарор­лари устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган давлат органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжат­ларига мувофиқ, ўз фаолиятини амалга ошириш учун ташкил қилинган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари киради.
Ҳаракатлари ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш мум­кин бўлган ўзини ўзи бошқариш органларига Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституцияси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳудудларда ўз ваколатларига кирадиган масала­ларни мустақил ҳал этишни таъминлаш учун тузиладиган ҳар қандай органлар киради.
Юқорида кўрсатилган қонунга мувофиқ, давлат органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналарда, муассасалар ва ташкилотлар, кооперативлар, жамоат ташкилотлари ҳамда бирлашмаларда ташкилий бошқарув ва маъ­мурий-хўжалик мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ лавозим­ларни доимий ёки вақтинча эгаллаб турган ёхуд шундай мажбу­риятларни махсус ваколат бўйича бажараётган ҳар қандай шахс­нинг ҳаракати устидан судга шикоят қилиш мумкин.
2. Идоралар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятлар юзасидан келиб чиқади­ган ишлар фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоида­лари бўйича, аммо уларнинг айрим хусусиятларини эътиборга олган ҳолда судда кўрилади. Бундай ишлар маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқса ҳам, бироқ қонунда кўрсатилган ҳолларда суд тартибида кўришга тааллуқли қилиб белгиланган.
Қонунда маъмурий ҳуқуқбузарлик қоидаларини бузиш унинг ҳуқуқий оқибатлари органлар, мансабдор шахслар ва суд томони­дан бундай ишларни кўриб ҳал қилиш тартибига, ундан кейин дав­лат органлари бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)лари устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича иш юритиш масалалари ёритилади. Қонунга асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят манфаатдор шахс-жабрланувчи, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари ва адвокатлар томонидан берилиши мумкин. Шикоятни юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки бевосита судга, судьянинг маъмурий ишлар бўйича қарори устидан эса, туман (шаҳар) суди раисига ёки юқори турувчи судга бериш тартиби белгиланган.
Иш юзасидан қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) шикоят­ни олгач, уни уч сутка ичида иш билан бирга шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) юборади.
Қонунга кўра, қарор устидан шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.
Шикоят қарорнинг нусхасини олган кундан бошлаб, ўн кун ичида берилади. Агар шикоят муддати узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган тақдирда бу муддат шикоятни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан тикланиши қонунда назарда тутилган.
Прокурор, туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьясининг қарори устидан-туман (шаҳар) судининг раисига ёки юқори турувчи судга бошқа орган (мансабдор шахс) қарори усти­дан қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин.
Идоралар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)ла­рига берилган шикоятлар юзасидан келиб чиқадиган ва фуқаролик суд ишларини юритиш қоидалари бўйича кўриладиган ишлар суднинг ёки судьянинг якка ҳолда маъмурий жазога тортиш тўғрисидаги кўриладиган ишларни, чунончи майда безорилик учун қамоқка олиш ёки жарима солиш тўғрисидаги, ичкиликка берил­ганларни даволаш учун меҳнат профилакторияларига юбориш ва шу каби бошқа ишларни кўришдан фарқ қилиш керак.
Юқорида қайд қилинган маъмурий ҳуқуқбузарлик туфайли судда кўриладиган ишларни идоралар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарор)ларига берилган шикоятлар юзасидан келиб чиқадиган ишларни даъво иши тартибида кўриладиган фуқаролик ишларига ҳам аралаштирмаслик керак. Агар маъмурий акт билан фуқаролик, меҳнат ёки бошқа муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқлар бузилса, бу ҳолда иш даъво ишини юритиш тартибида кўрилади. Бундай ишлар, масалан, турар-жой майдонига бериладиган ордерни ҳақиқий эмас деб топиш, нотариал органнинг ижро хати ҳақида низолашиш, мулкни хатлашдан, арестдан чиқариш, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш дафтаридаги оталик ёзувига эътироз билдириш тўғрисидаги, маъмурий жазо берилиши ҳақидаги буйруқни бекор қилиш ва шу каби бошқа даъволар кўрилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган ишларга нисбатан фуқаролик суд иши юритиш қоидаларига ҳеч қандай истиснолар ва қўшимчалар белгиланмаган.
Бундай ишлар даъво иши юритиш тартибида кўрилади. Давлат ёки жамоат хўжаликларининг экинларини пайҳон қилиш туфайли етказилган зарарнинг тўланиши тўғрисидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораларининг қарорини ихтиёрий равишда бажар­маган фуқароларга нисбатан қўзғатиладиган даъволар ҳам даъво иши юритиш тартибида кўрилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish