Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-боб. НОТАРИУСНИНГ, ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ АКТЛАРИНИ ҚАЙД ҚИЛИШ ОРГАНИНИНГ МУАЙЯН ҲАРАКАТЛАРНИ БАЖАРИШНИ РАД ЭТГАНЛИГИ ЁКИ НОТЎҒРИ БАЖАРГАНЛИГИ УСТИДАН ШИКОЯТЛАР



Download 12,6 Mb.
bet271/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

28-боб. НОТАРИУСНИНГ, ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ АКТЛАРИНИ ҚАЙД ҚИЛИШ ОРГАНИНИНГ МУАЙЯН ҲАРАКАТЛАРНИ БАЖАРИШНИ РАД ЭТГАНЛИГИ ЁКИ НОТЎҒРИ БАЖАРГАНЛИГИ УСТИДАН ШИКОЯТЛАР


273-м о д д а. Нотариал ҳаракатлар ёки бундай
ҳаракатларни бажаришни рад этганлик
устидан шикоят бериш


Манфаатдор шахс бажарилган нотариал ҳаракатларни ёки нотариал ҳаракатни бажариш рад этилганлигини нотўғри деб ҳисобласа, бу ҳақда у нотариал идора, шаҳарча, қишлоқ, овул ўзини ўзи бошқариш органи жойлашган худуддаги судга шикоят беришга ҳақли.
Мансабдор шахслар томонидан васиятномалар ва ишонч қоғозлари нотўғри тасдиқланганлиги ёки уларни тасдиқлаш рад этилганлиги ҳақидаги шикоятлар тегишли касалхона, бошқа стационар даволаш-профилактика муассасаси, санато­рий, қариялар ва ногиронлар уйи, экспедиция, госпитал, ҳар­бий даволаш муассасаси, ҳарбий қисм, қўшилма, ҳарбий ўқув юрти, жазони ижро этиш жойи ўрнашган ҳудуд судга берилади.
Нотариал ҳаракат нотўғри бажарилганлиги ёки уни бажа­риш рад этилганлиги ҳақидаги шикоятлар нотариал ҳаракат нотўғри бажарилганлиги ёки бундай ҳаракатни бажариш рад этилганлиги аризачига маълум бўлган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда берилади.
Шикоятда бажарилган нотариал ҳаракатнинг ёки бундай ҳаракатни бажаришни рад этишнинг нотўғрилиги нималардан иборат эканлиги кўрсатилиши лозим.
Шикоят бериш муддати ўтказиб юборилганда уни тиклаш ҳақидаги илтимос суд томонидан умумий асосларда ҳал қилинади.
Қарздор нотариус ёки консул томонидан берилган ижро хати хусусида умумий тартибда даъво тақдим этиш йўли билан низолашиши мумкин.
Бажарилган нотариал ҳаракат негизида манфаатдор шахс­лар ўртасида келиб чиққан ҳуқуққа доир низо тааллуқлили­гига қараб, суд томонидан кўрилади.
1. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи суд органларидан ташқари, нотариал органлар ҳам “Нотариат тўғри­сида”ги 1996 йил 26 декабрдаги Қонунда баён қилинганидек, низо­ли масалаларнинг олдини олиш мақсадида тегишли ҳужжатларни гувоҳлантириш билан ўз фаолиятини амалга оширадилар.
Амалиётда нотариал органлар айрим ҳолларда муайян ҳаракат­ларнинг бажарилишини рад этиши ёки бундай ҳаракатларни ғайри­қонуний бажариши туфайли манфаатдор шахсларнинг қонуний ҳуқуқларини бузилиши ва иш юзасидан судга шикоят билан мурожаат этишга олиб келади.
Нотариал ҳаракатларни нотўғри бажарганлик деганда, бундай ҳаракатларни бажаришда қонунда кўрсатилган талабларга амал қилинмаган­лиги ёки уни асослантирилмаганлиги тушунилади.
Нотариал ҳаракатларни мансабдор шахсларнинг нотўғри бажарганлиги ёки уни бажаришни рад этганлиги устидан шикоят бериш ҳақидаги қоида ўз кучини йўқотган 1963 йилги ГПКда алоҳида тартибда кўриладиган ишлар қаторида ҳал этилар эди. Амалдаги ФПКда эса, бундай ишлар давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят ва аризалар бўйича иш юритиш турига ўтказилди. Бунга асос бўлиб ҳуқуқий муносабатлар маъмурий органлар билан фуқаролар ўртасида вужудга келиши билан боғлиқ­лиги бўлса, иккинчидан, манфаатдор шахснинг ҳуқуқини поймол қилувчи шахсларнинг ишда қатнашишидир.
Бундай туркумдаги ишларда аксарият ҳолларда бир томондан нотариал органлар (нотариуслар) шикоят қилувчи шахслар назари­да уларнинг ҳуқуқларини, эркларини бузувчи шахслар деб қаралади.
Манфаатдор шахс мансабдор шахс томонидан бажарилган нотариал ҳаракатларни ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар бажарган нотариал ҳаракатни бажариш рад этилганлигини нотўғри деб ҳисобласа, бу ҳақда у судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Мансабдор шахслар шикоятни нотариал орган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари, хусусий амалиёт билан шуғул­ланувчи нотариуслар турган жойдаги туман (шаҳар) судига бериши мумкин.
“Нотариат тўғрисида”ги Қонунда лицензия бериш рад этилган­лиги ҳақида чиқарилган қарор устидан ҳам судга шикоят бериш белгиланган.
Нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ли­цензия Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоят адлия бошқармалари томонидан малака комис­сияларининг қарорлари асосида берилади. Лицензия бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгилаб қўйилган. Лицензия бериш рад этганлиги тўғрисида судга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоят адлия бошқармаларининг қарори олинган кундан бошлаб бир ой ичида шикоят қилиниши мумкин.
Судга мансабдор шахслар томонидан нотўғри тасдиқланган васиятномалар ва ваколатномалар тўғрисидаги ёки мазкур шахслар нотариал ҳаракатларни бажаришни кечиктириш ёки уни амалга оширишни рад этганликлари ҳақидаги шикоятлар тегишли бўлиши­га қараб, касалхона ва бошқа стационар даволаш профилактика муассасаси, санаторий, кексалар ва ногиронлар уйи, экспедиция, госпитал, ҳарбий даволаш муассасаси, ҳарбий қисм, қўшилма, ҳарбий ўқув юрти, қамоқхона жойлашган ердаги туман (шаҳар) судига топширилади. Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузиб юрувчи денгиз кемаси ёки ҳавзаларида бўлган кема капитани нотўғри тасдиқланган васиятнома тўғрисидаги ёки капитан уни тасдиқлашни рад этганлиги ҳақидаги шикоятлар эса шу кема рўйхатга олинган порт жойлашган ердаги туман (шаҳар) судига берилади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш қўшимча маълумотларни талаб қилиш ёки ҳужжатларни экспертизага юбориш зарур бўлга­нида кечиктирилиши мумкин.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, башарти қонунга биноан манфаатдор шахслардан ушбу ҳаракатни амалга оширишга эътироз бор-йўқлигини сўраш лозим бўлганда, кечиктирилиши мумкин. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш муд­дати бир ойдан ошмаслиги лозим. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг талабига кўра унга нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ҳақидаги қарор берилади.1
Юқорида келтирилган қонунга мувофиқ шикоят ишининг кўрилиши учун қуйидагича далиллар келтирилиши ёки суд томони­дан талаб қилиб олиниши керак:

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish