Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet141/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

149-м о д д а. Аризанинг мазмуни


Аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

  1. ариза берилаётган суднинг номи;

  2. даъвогарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи ва қаерда жойлашганлиги, шунингдек агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили;

  3. жавобгарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), яшаш жойи ёки агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи ва қаерда жойлашганлиги;

  4. даъвогарнинг талаби;

  5. агар даъвони баҳолаш лозим бўлса, унинг баҳоси;

  6. даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар;

  7. аризага илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати.

Ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишонч­нома ёки унинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқлана­диган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, дав­лат бошқаруви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризаларда, шу моддада санаб ўтилган маълумотлардан ташқари, ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса, ўша шахснинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили кўрсатилиши лозим.


1. Шарҳланаётган модданинг мазмунидан кўринишича, иш қўзғатиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатлар нафақат даъволи ишларни назарда тутиши, шу билан бирга бошқа турдаги иш қўзғатишга ҳам тегишли, деб қаралмоғи керак. Шарҳланаётган ушбу қоида умумий шаклда берилган бўлиб, шу билан бирга иш юритишга оид бошқа турдаги ишларда эса ариза беришдаги айрим процессуал хусусиятларга эътибор берилиши керак. Шунинг учун бўлса керак амалдаги Фуқаролик процессуал кодексида ўз кучини йўқотган 1963 йилги ГПКга нисбатан судда ишлар ариза бериш йўли билан амалга оширилиши кўрсатилган.
Фуқаролик ишларини қўзғатишга оид судга бериладиган ариза­лар қонунда кўрсатилган талабларга жавоб берган бўлиши лозим.
ФПКнинг 149-моддасидаги қоидалар барча туркумдаги ишлар учун тегишли бўлиб, фақат аризанинг мазмуни турлича бўлиши билан ажралиши мумкин. Ушбу қоиданинг биринчи қисмида иш қўзғатиш учун бериладиган аризанинг шаклига амал қилиш учун манфаатдор шахслар, даъвогар, шунингдек жавобгар ҳақида тўлиқ маълумотлар, ариза кимга, нимага қаратилганлиги, аниқроғи ариза­чи ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар кўрсатилиши лозим.
Судга бериладиган аризаларда бир нечта даъвогар, бир нечта даъвогарлар бўлган ҳолларда уларнинг номлари, исми-шарифи, ҳар бирларининг манзиллари алоҳида ва аниқ кўрсатилиши керак.
2. Агар фуқаролик иши ФПКнинг 46, 48-моддаларига асосан прокурор, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар уларга берилган ваколат доирасида ариза билан судга мурожаат этган тақдирда ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса, шу ҳақидаги маълумотлар, уларнинг манзили тўлиқ кўрсатилиши ушбу қоидада ўз ифодасини топган.
Худди шу мазмунда ариза вакил томонидан берилган бўлса, уларга қўйилган талаблар ҳам шу асосларга амал қилган бўлиш­лиги талаб этилади.
3. Манфаатдор шахсларнинг манзилларини аниқ-тиниқ кўрса­тиш уларга белгиланган вақтда чақирув қоғозларини юбориш, ишларни қайси судларнинг судловлилига тегишли эканлигини аниқлашда аҳамиятлидир.
4. Даъво аризасини ёзишда унинг шаклига ва мазмунига эъти­бор бериш керак, айниқса даъво предметини асослайдиган қандай далилий ҳужжатлар тақдим қилиниши, шунингдек даъвонинг эле­ментларини ҳам аниқлаш зарур. Арз қилувчи манфаатдор шахс жавобгардан нимани талаб қилиши (мол-мулкни ундириш) ҳақида ёки бирор ҳуқуқни тан олиш (муаллифлик ҳуқуқида ҳаммуаллиф­лик ҳақида) эканлигини ва бошқа талаблар аниқ кўрсатилиши лозим.
5. Қонунда манфаатдор шахс томондан судга бериладиган ари­заларда тегишли қонун, ҳуқуқий меъёрларга ҳавола қилиш талаб этилмаса-да, бироқ бошқа шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, вакил, давлат бошқаруви органлари юрист консультлар томонидан бериладиган аризаларда қайси қонун ёки ҳуқуқий меъёр бузилганлиги аниқ кўрсатилиши мақсадга мувофиқдир.
Булардан ташқари, аризачи талабнинг асоси нимадан иборат эканлиги, унга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати, шунингдек ариза, аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши талаб этилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish