Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Аризани қабул қилишни рад этиш



Download 12,6 Mb.
bet143/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

152-м о д д а. Аризани қабул қилишни рад этиш


Суд қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади, агар:
1) ариза судда кўришга тегишли бўлмаса;
2) суднинг айнан ўша тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечган­лигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;
3) суд айнан ўша бир тарафлар ўртасида, айнан бир предмет тўғрисида ва айнан бир асослар бўйича чиққан низо юзасидан иш юритаётган бўлса;
4) тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакам­лик судига топшириш ҳақида ҳакамлик битими тузилган бўлса;
5) иш шу суднинг судловига тааллуқли бўлмаса;
6) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;
7) манфаатдор шахс номидан аризани иш юритиш вако­латига эга бўлмаган шахс берган бўлса.
Судьянинг ушбу модда 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутил­ган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этиши, башар­ти йўл қўйилган хатолар бартараф этилса, шу иш бўйича судга иккинчи марта ариза билан мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.


1. Умумий қоидага кўра, низоли ишлар бўйича манфаатдор шахслар томонидан «даъво аризаси», низосиз (алоҳида тартибдаги) ишлар бўлса «ариза» бериш йўли билан фуқаролик ишлари қўзғатилади.
Амалдаги ФПКнинг ўн бешинчи боби ва ундаги қоидаларда бу тушунчалар бир бутун «ариза» деб, даъволи ишлар билан боғлиқ қоидаларда эса ФПКда алоҳида иккинчи кичик бўлим «даъво ишларини юритиш» деб берилган ва бу бўлим ўз навбатида 21, 22, 23, 24, 25-бобларга бўлинган. Бу деган сўз, даъво, алоҳида тартибда ва бошқа суд ишларини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари бор­лигидан далолат беради.
Ушбу шарҳланаётган қоидада аризани қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилган бўлиб, бошқа ҳолатлар аризани рад этиш учун асос бўлмаслиги лозим. Масалан, фуқаролик иши бўйича даъво муддатини ўтказиб юбориш ва ҳоказо.
2. Агар ФПКнинг 152-моддаси 1-бандининг мазмунига эътибор берилса, шуни англаш мумкинки, бунга кўра, ариза, судга тааллуқ­ли бўлмасдан, балки давлат ёки жамоат ташкилотларига тегишли бўлиши ҳақида фикр юритилган.
ФПКнинг 31-32, 239 ва бошқа моддаларида судларга тааллуқли ишлар ҳақида сўз боради. Демак, судларга тааллуқли бўлмаган ишларнинг кўрилиши ушбу қоидага зид ҳаракатлар бўлиб ҳисоб­ланади.
Айрим туркумдаги фуқаролик ишлари қонун билан судга тааллуқли эканлиги кўрсатилган бўлса-да, масалан, оила ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишларда эр-хотин ўртасида мулкий низолар бўлмаса ёки фарзандлари бўлмаса, бундай иш никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни фуқаролик ҳолати далолат­номаларидаги ёзувларни қайд қилиш идоралари (ФҲДЁ)га ҳам тааллуқли эканлиги тўғрисидаги қоидаларга амал қилганлигини суд аниқлаши лозим. Бундай ҳолларда ҳам эр-хотин судга мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.
Худди шундай тартибга меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишларда ҳам қўлланилади. Аниқроғи, ишларни судсиз ҳал этиш тартибига аҳамият бериш лозим.
3. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи бандларида аризани қабул қилишни рад этиш асосларига кўра айнан шундай ишлар кўрилган ёки суднинг иш юритишида бўлган ҳолатлар кўрсатилган бўлиб, бундай ҳолатлар бўлиши учун тарафлар бир бўлиши, даъвонинг предмети ҳам ўхшаш бўлиши назарда тутилган. Бу бандларда кўрсатилган ҳолатларни қанчалик асосли эканлигини судья худди шу туркумдаги ишларни шу даъвогар шу жавобгарга нисбатан иш қўзғатилганлигини суд бундай ишни кўриб қандайдир қарорга келганлигини аниқлаши лозим. Агар ишда иштирок этувчи субъектлар бошқа бўлиб даъвонинг предмети ва асоси бир бўлган тақдирда бундай даъволарни айнан худди шу даъво деб аталмас­лиги керак.
Агар ишда иштирок этувчи субъектлар бошқа шахсларнинг манфаатини кўзлаб ариза берган прокурор, давлатлар органлари ёки айрим шахслар бўлганда ҳам бундай ишларни суд қабул қилишни рад этиши лозимлиги ҳақидаги юридик адабиётда берган фикрни асосли, деб таъкидлаш лозим.
Айрим туркумдаги, масалан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд даъвони қаноатлантиришни рад этган тақдирда ҳам маълум муддатдан сўнг тарафлар судга қайта мурожаат этишга қонун йўл қўйишини ушбу шарҳланаётган ишлар билан алмаш­тирмаслик керак.
Агар тарафлар келишув битимини тузган ҳолларда ва бу ҳақда суднинг ажрими мавжуд бўлса суд аризани қабул қилишни рад этади.
4. Шу модданинг 4-бандига асосан судья, агар айнан шу тараф­лар, шу предмет тўғрисида фуқаролик ишини кўраётган бўлса, аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, шу қоидада фуқаролик ишлари умумий юрисдикция судларига келиб тушганга қадарли тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низоли ишларини ҳакамлик судида кўриб ҳал этиш тўғрисида шартнома тузилган бўлса, аризани рад этиш мум­кинлиги кўрсатилган.
Ҳакамлик судида ишни кўриш ҳақидаги келишув олдиндан расмийлаштирилган ҳоллардагина аризани қабул қилишни рад этиш мумкин.
Агар, тарафлар ўртасида низони ҳакамлик судида кўриш учун шартнома тузилган бўлса-ю, бироқ қандайдир объектив сабабларга кўра иш ўз вақтида кўрилмаган ҳоллардагина умумий юрисдикция судлари аризани қабул қилишга ҳақли бўладилар.
5. Амалдаги қонунга асосан фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ва ўз вакиллари орқали юритишлари мумкинлиги кўрсатил­ган (ФПКнинг 50-моддаси). Вакилнинг ваколатлари қонунга муво­фиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада ифода этилган бўлиши лозим.
Агар вакил ваколат берувчи шахс номидан судга ариза берган тақдирда, аризага ўзининг ваколатини тасдиқловчи ишончномани қўшиб бериши лозим. Борди-ю, қонуннинг бу талабларига риоя этмаган ариза берувчи шахснинг аризаси шарҳланаётган қоиданинг 7-бандига асосан суд томонидан рад этилиши керак.
Қонунда кўрсатилган ҳолларда айрим шахслар тегишли тартибда ваколатномасини расмийлаштирган бўлсалар ҳам суд бундай вакилларнинг фуқаролик ишлари бўйича берган аризасини қабул қилмайди. Масалан, ФПКнинг 55-моддасида судда вакиллик қилиши мумкин бўлмаган шахслар кўрсатилган. Агар суд аризани қабул қилишни рад этса, манфаатдор шахс ФПКнинг 152-моддаси 7-бандидаги камчиликларни бартараф этган бўлса, қайта судга ариза билан мурожаат қилишга ҳақли бўлади.
ФПКнинг 48-моддасида кўрсатилган ҳолларда бошқа шахслар­нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат бошқаруви ор­ганлари, ташкилотлар ариза билан судга мурожаат этган ҳолларда, уларнинг вакиллари тегишли гувоҳномаларини кўрсатиш билан кифояланиши мумкин.
Аризани қабул қилишни рад этиш ҳақида ушбу шарҳланаётган қоидадаги асослар қатъий эканлиги уни кенг шарҳлашга (яъни, уни кенгайтиришга) йўл қўйилмаслиги ҳақида юридик адабиётларда асосли фикрлар билдирилган.
Демак, ушбу шарҳланаётган ҳуқуқий меъёрни икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1) арз қилувчининг судга мурожаат этишга ҳақли эмаслиги, буларга шу модданинг 1, 2, 3, 4-бандлари киради: 2) судга мурожаат этиш ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқ қонун талабаларига амал қилмаган ҳолда судга ариза билан мурожаат этиш тушунилади. Бунга ФПКнинг 152-моддаси 5, 6, 7-бандлари киради. Бу қоидадаги камчиликлар бартараф қилинса, манфаатдор шахс қайта ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади.
Ушбу масала бўйича суд амалиётидан мисоллар келтирамиз:
1) Судларга тушунтирилсинки, худди шу тараф томонидан ав­валги асослар бўйича никоҳдан ажратиш ҳақида қайтадан берилган даъво ариза суднинг иш юритишига суднинг даъвони рад қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг даъводан воз кечгани ёки тарафлар ярашганлиги сабабли иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрими қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойдан кам бўлмаган муддат ўтгач, қабул қилиниши мумкин. Бундай даъво ариза янги асосларга кўра юқоридаги муддатга риоя қилинмасдан ҳам берилиши мумкин1.
2) Агар боланинг туғилганлик гувоҳномасида боланинг отаси тариқасида аниқ бир шахс кўрсатилган бўлса, суд оталикни белги­лаш ҳақидаги аризани қабул қилмаслиги керак

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish