Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet149/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

16-боб. ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИНИ СУДДА
КЎРИШГА ТАЙЁРЛАШ


158-м о д д а. Ишларни судда кўришга тайёрлаш
вазифалари


Судья аризани қабул қилиб, фуқаролик иши қўзғатганидан сўнг, ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида уни судда кўришга тайёрлайди.
Ишни судда кўришга тайёрлаш вазифалари қуйидагилар­дан иборат:
тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини ва ишни кўришда амал қилиниши лозим бўлган қонунни аниқлаш;
тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи фактлар­ни, шунингдек низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни аниқлаш;
ишни ҳал этиш учун зарур бўлган далиллар доирасини аниқлаш ва уларнинг ўз вақтида суд мажлисига тақдим этили­шини таъминлаш;
ишда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар таркиби масаласини ҳал этиш.


1. Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш фуқаролик ишларини юритишга оид барча турларини мумкин қадар тез, тўла ва ҳар томонлама тўғри кўрилиши ва ҳал қилинишини таъминлаш мақсадларида ўтказилади.
Судьялар аризаларни қабул қилишда ҳуқуқий муносабатлар­нинг характерини, улар тартибга солинадиган ҳуқуқ мезонларини ҳамма вақт ҳам тўғри аниқламайдилар ва натижада даъво асоси, исботлаш воситалари, ишда иштирок этувчи шахслар доирасини аниқлашда хатоликларга йўл қўядилар. Уларнинг ҳаммаси далил­ларни тўплаш, тегишли шахсларни ишда иштирок этишга жалб қилиш учун ишни кўришликни бошқа кунга қолдиришга ва фуқа­ролик ишларини судда кўриш муддатларини бузишга олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйи­ча суд амалиётини умумлаштиришда фуқаролик ишларини баъзи судларда жуда сустлик билан ҳал қилинишини, ишларнинг кўрили­ши кўп маротаба қолдирилиши, юқори суд инстанцияси томонидан қарорларнинг қайта-қайта бекор қилиниши туфайли бир ишнинг ўзи бир суддан бошқасига бир неча марта ўтказилган. Булар Олий суд Пленумларида алоҳида қайд этилган. Жумладан, бундай камчи­ликлар 1999 йил 24 сентябрдаги Пленум қарорида кўрсатиб ўтилган1.
Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлашда қонун билан белгиланган талабларнинг айрим судлар томонидан бажарилмас­лиги ҳоллари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пле­нумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Болалар тарбияси билан боғ­лиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги, қарорида судда ишлари бўлган фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларининг ўз вақтида ва лозим даражада ҳимоя қилинмаслигига судда тайёрлов ишини пухта ўтказмасликка олиб келиши мумкинлигига асос бўли­ши кўрсатилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси. 1998 йил, 3-сон).
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг бу қарор­ларида фуқаролик ишлари судда кўрилиши учун тўла ва ҳар томон­лама тайёрланганидан кейингина тайинланиши лозимлиги тўғри­сида кўрсатма берди.
Иш кўрилишининг сифати, фуқаролик процессининг тез ва аниқ бўлиши кўп жиҳатдан фуқаролик ишларини судда тўғри тайёрлашга боғлиқдир. Пленум қарорида кўрсатилишича, ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида судья:
-ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ФПКнинг 34-мод­дасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
-даъвогардан даъвони ажратиш (ФПКнинг 159-моддаси) ёхуд уларни бирлаштириш ва биргаликда кўриш (ФПКнинг 155,
156-моддалари) мақсадида шу ёки бошқа жавобгарга нисбатан бир-бири билан боғлиқ бошқа талаблар бор-йўқлигини аниқлаши;
-жавобгардан даъвогарнинг талабларига қандай эътирозлари борлигини ва бу эътирозлар қандай далиллар билан исботланиши мумкинлигини аниқлаши, ФПКнинг 246, 247-моддалари қоидалари бўйича унга қарши даъво талаблари тақдим этиш ҳуқуқини тушун­тириши;
-ФПКнинг 180-моддаси талабларига биноан суд тарафлардан келишув битими тузиш эҳтимолини аниқлаши лозим.
2. Ишларни судда кўришга тайёрлашда муайян фуқаролик ишларининг туркумлари, уларнинг хусусиятлари шунингдек, аниқ низонинг тури эътиборга олиниши лозим. Чунки бир хил туркум­даги ишларни тайёрлашда бажарилиши лозим бўлган процессуал ҳаракатлар бошқа турдаги ишларни кўриш учун тайёрлашда бажа­рилиши талаб қилинмаслиги мумкин. Чунончи, меҳнат низоларини кўришга тайёрлашда қилинадиган ҳаракатлар алимент ундириш тўғрисидаги ишларни судда кўришга тайёрлашдан фарқ қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди «Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти ҳақида»ги 1998 йил 11 сентябрдаги Пленум қарорида ишни судда кўришга пухта тайёрлаш зарурлиги судларнинг эъти­бори қаратилиши, судья томонидан ФПКнинг ишни судга тайёрлаш ҳақидаги моддаларига мувофиқ олиб борилиши лозим бўлган барча тайёргарлик ҳаракатлари ажримда ўз аксини топиши лозимлиги кўрсатилган.1
Булардан ташқари, судья никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризани қабул қилиб, одатда жавобгарни чақириши, унинг ушбу аризага муносабатини аниқлаши, эр-хотинни яраштириш чораларини кў­риш, қолаверса, тарафларнинг ҳар бири билан алоҳида, шунингдек, уларнинг ҳар иккаласи билан биргаликда оилани сақлаб қолиш масаласида суҳбат ўтказиши лозимлиги ҳамда ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида судья эр-хотин ўртасида суд томонидан ҳал этиладиган бошқа низоли масалалар бор-йўқлигини аниқлаши, қандай талаблар никоҳдан ажралиш ҳақидаги даъво билан бирга­ликда кўрилиши мумкинлигини тушунтириши, тарафлар ўртасида муқаддам никоҳдан ажралиш ҳақида иш кўрилган-кўрилмаганлиги­ни аниқлашлиги, агар иш кўрилган бўлса, тарафларнинг ҳақиқий муносабатларини аниқлаш мақсадида, суд мажлисида кўздан кечириш учун чақириши ҳам белгиланган.2
3. Фуқаролик иши судда мазмунан кўрилгунга қадар даъвогар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча ишларни бажарган, ҳамма далилларни келтирган бўлса, жавобгар ҳам даъ­вога қарши эътирозларини судга кўрсатган бўлса, эътирозларни асослаш учун топширилиши мумкин бўлган далилларни келтири­лиши билан ишни кўришга тайёрлаш юзасидан барча процессуал ҳаракатлар судья томонидан қабул қилинганидан кейингина етарли даражада тайёрланган ҳисобланади.
Агар тарафлар ўртасидаги низо суднинг бир мажлисидаёқ ҳал қилиш учун қийин бўлмаса, даъвогар эса, ўзининг барча талаб­ларини тўғри баён этган ва уларни асослаш учун зарур далиллар келтирилган бўлса, бу ҳолда судья даъвогарнинг ҳузурида ишни кўриш вақтини белгилаш билан ҳамда бу тўғрида ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилиш билан чегараланади. Аммо бундай ҳолда ҳам судья ишни судда кўриш учун маълум даражада тайёргарлик кўриши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумларининг берган тушунтиришларида барча фуқаролик ишлари бўйича ишни судда кўришга тайёрлаш мажбурий эканлиги айтилади1.
Ишни суд мажлисида кўрилишига тайёрлаш барча ҳолларда (процессуал ҳаракатларнинг ҳажми ва мураккаблигидан қатъи назар) ўтказилади ва фуқаролик процессининг ҳар қандай босқичи каби махсус расмийлаштиради.
4. ФПКнинг 158-моддасида белгиланишича, судья фуқаролик ишини судда кўриш учун тайёрлашга бу тўғрида ариза қабул қилиб, фуқаролик иши қўзғатилганидан сўнг ишни ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида уни судда кўришга тайёрлайди. Бинобарин, аризани қабул қилмасдан аввал судда ке­йинчалик кўриладиган ишлар бўйича баъзи ҳаракатларни қилини­ши (чунончи, бирон-бир ҳужжат далиллар талаб қилиб олиниши) қонунга хилоф бўлади. Аммо судья аризасини қабул қилишдан аввал фуқаролик ишини судда қўзғатиш учун зарур бўлган маълу­мотларни даъвогардан сўраб олиши мумкин.
Ишни судда кўришга тайёрлаш учун киришиш расмий равишда бу тўғрида судья томонидан ажрим чиқарилганидан сўнг, яъни ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлашдан аввал бошланади.
Судья томонидан чиқарилган ажрим ишни тайёрлаш учун расмий равишда киришилганини билдирса ҳам, аммо ишни кў­ришга оид баъзи ҳаракатлар олдин ҳам, кейинчалик ҳам қилиниши мумкин. Чунончи, даъвогарнинг низони ҳал қилиш учун холислар судига мурожаат қилишга ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида тушунти­ришлар бериш юзасидан судьянинг қилган ҳаракатлари даъво аризаси қабул қилингунга қадар ҳам бўлиши мумкин.
Фуқаролик ишининг судда кўрилишига оид ҳаракатлар кейин­чалик суд иши бошланганидан сўнг ҳам, ишнинг кўрилиши бошқа вақтга қолдирилганида ҳам ёинки юқори суднинг кўрсатмаси бўйича ҳам қилиниши мумкин.
Демак, фуқаролик судларида ишларни кўришга тайёрлашдан мақсад ишларни мазмунан тўғри кўриш учун шароит яратишдан иборат бўлиши билан бирга даъво талаблари асосли эканлигини аниқлаш; тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини, татбиқ қилини­ши лозим бўлган ҳуқуқий меъёрларни аниқлаш; ишда иштирок этувчи шахсларнинг доирасини, низони мазмунан ҳал этиш учун тақдим этилиши лозим бўлган далилларни аниқлашдан иборат.
5. Ишни суд мажлисида кўришга тайёрлашда судья ФПКнинг 158-159-моддалари талабларини тўлиқ бажариши керак, яъни, та­рафларнинг ҳуқуқий муносабатларини, ишни кўришда амал қили­ши лозим бўлган қонунни, тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи фактларни аниқлаши, ишга қўшимча жавобгар ва учинчи шахсларни жалб қилиши, далиллар тўплаш доирасини аниқлаши зарур.
Ишни суд мажлисида кўришга тайёрлашда судья ФПКнинг 158-159-моддалари талабларини тўлиқ бажариши керак, яъни, та­рафларнинг ҳуқуқий муносабатларини, ишни кўришда амал қили­ши лозим бўлган қонунни, тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи фактларни аниқлаши, ишга қўшимча жавобгар ва учинчи шахсларни жалб қилиши, далиллар тўплаш доирасини аниқлаши зарур.1
“Судъялар аризаларни қабул қилишда ҳуқуқий муносабатлар­нинг характерини, улар тартибга солинадиган ҳуқуқ мезонларини ҳамма вақт ҳам тўғри аниқламайдилар ва натижада даъво асоси, исботлаш воситалари, ишда иштирок этувчи шахслар доирасини аниқлашда хатоликларга йўл қўймоқдалар. Буларнинг ҳаммаси далиллар тўплаш, тешишли шахслар ишда иштирок этишга жалб қилиш учун иш кўришни бошқа кунга қолдиришга ва фуқаролик ишларини судда кўриш муддатларини бузилишига олиб келади.
Суд амалиётини умумлаштириш яна шуни кўрсатдики, фуқаро­лик ишларини кўриш муддатларини бузишга маълум миқдорда ишни кўришга тайинлашда иш ҳужжатларини чуқур ўрганилма­гани, ишни кўришга тайёрлаш вақтида айрим хатоларга йўл қўйиш­лар, судда иш юритиш иштирокчиларини ўз вақтида хабардор қилмаслик, суд процессини ўйламасдан ташкил қилиш ва бошқа субъетив характерга эга бўлган асослар сабаб бўлмоқда”.1
“Ишни судга кўришга тайёрлаш босқичида шунингдек, ишни кўриш жараёнида аниқланган далиллар тўлиқ ва холисона текши­рилишини, ишни тез ва сифатли кўрилишини таъминлаш лозим.”2



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish