Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Прокурорнинг процессуал ҳуқуқ ва



Download 12,6 Mb.
bet48/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

47-м о д д а. Прокурорнинг процессуал ҳуқуқ ва
мажбуриятлари


Прокурор ушбу Кодекснинг 34-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади ҳамда бундан ташқари, берган аризасидан бутунлай ёки қисман воз кечиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзи арз қилган талаблар бўйича судга тушунтиришлар бериш, иш мазмуни юзасидан, шунингдек ишни кўриш вақтида келиб чиққан айрим маса­лалар бўйича ўз фикрини баён этиш, суднинг ҳал қилув қаро­ри, ажрими, қарори юзасидан протест келтириш ҳуқуқига эга.
Агар даъвогар рози бўлмаса, прокурор ўзи арз қилган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёхуд камайтиришга ҳақли эмас.
Прокурорнинг бошқа шахснинг ҳуқуқини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун берган ўз аризасидан воз кечиши, бу шахсни суддан ушбу Кодекс
104-моддасининг қоидаларига риоя этган ҳолда ишни мазму­нан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.



1. Демак, прокурор ФПКнинг 5-моддасига мувофиқ, ўз ташаб­буси билан ишга киришишидан ташқари, суд ташаббуси (қарори) бўйича ҳам, шунингдек қонуннинг махсус, тўғридан-тўғри кўрсат­масига биноан ҳам ишга жалб қилиниши мумкин. Фуқаролик жа­раёнида қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан ва одил судловни амалга оширишда судга кўмаклашиш мақсадида прокурор қатор процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади. Унинг бу ҳуқуқлари ФПКнинг 34, 47 64, ва бошқа моддаларида белгиланган.
Қонунда прокурор қайси тартибда процессда иштирок этиши­дан қатъи назар ўзига юклатилган ваколат доирасидан ташқари ишда иштирок этувчи шахсларга берилган ҳуқуқлардан тўлиқ фойдаланишга ҳақли жумладан:
Прокурор фуқаролик ишини қўзғатишга, жараённинг бошлани­шида қўзғатилган ишга киришишга, иш материаллари билан тани­шишга, улардан кўчирмалар ва нусхалар олишга, четлатиш тўғри­сида арз билдиришга, далиллар тақдим этишга, гувоҳларга, экс­пертларга, мутахассисларга, таржимонларга, даъвогар, жавобгар­ларга ва ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга одил судловни амалга оширишда кўмаклашувчи шахсларга саволлар беришга, да­лилларнинг текширилишида иштирок этишга, илтимослар қилиш­га, судга оғзаки ва ёзма баёнотлар беришга, иш мазмуни бўйича, шунингдек ишни кўриш вақтида келиб чиққан айрим масалалар бўйича судга ёзма ва оғзаки фикр беришга, важ ва мулоҳазаларни баён қилишга, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимос, важ ва мулоҳазаларига қарши эътирозлар билдиришга, суд маж­лиси баёни билан танишишга, баёнга изоҳлар беришга, суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан апелляция протестини билдиришга ва апелляция инстанция ишга оид янги материаллар топширишга, апелляция инстанцияда фикрларни беришга, протестни қувватлашга, протест­ни қайтиб олишга, ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари қонуний кучга кирган ишларни назорат тартибида кўриш учун та­лаб қилиб олишга, қонунда кўрсатилган ҳолларда суднинг қонуний кучга кирган қарорлари устидан протест келтиришга ишнинг назо­рат тартибида кўрилишида прокурорнинг протестини қувватлашга, суд раислари томонидан келтирилган протестлар юзасидан фикр беришга, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорларини, ажримлар ва қарорларни янгидан очилган ҳолатлар бўйича қайтадан кўриш тўғрисида илтимослар қилишга, суд ижрочисининг ва қарорларни ижро этувчи бошқа органларнинг нотўғри ҳаракатлари устидан протест келтиришга, шунингдек ФПКнинг 19, 310, 330, 346, 349, 351, 364-моддалари ва прокуратура тўғрисидаги қонун бўйича берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.
Прокурор судларда ишни кўриб чиқиш вақтида қонунларнинг бажарилиши устидан назорат қилар экан, ўз ҳуқуқи доирасида ишни судда кўришга тайёрлашда, ишларни биринчи инстанция судида, апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқишда қатнашиш, ишларни кўриб чиқиш вақтида келиб чиққан масалалар юзасидан ўз фикрини бериш ҳуқуқига эга, шунингдек судда фуқа­ролик ишини қўзғатади ва судга аризалар топширади. (“Прокура­тура тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуннинг 26-моддаси) ҳамда фуқаролик ишларининг моҳияти юзасидан фикр беради
2. Прокурорнинг қандай процессуал ҳуқуқларга эга бўлиши, унинг жараёнда иштирок этиш шаклига қараб белгиланади. Агар прокурор ўз ташаббуси билан ариза берса, уни нусхалари билан судга топширишга, ўз талабларини исботлашга мажбур. Бундай ҳолларда прокурор жавобгар тараф билан судда тортишади. Судда биринчи бўлиб сўзга чиқади, талабдан воз кечиши ҳам мумкин. Хуллас, ишда даъвогар тарафнинг бир қатор процессуал ҳуқуқ­ларидан фойдаланади.
Бироқ, прокурор манфаати кўзланган шахснинг ўрнига ўтмай­ди, бу шахс ишда даъвогар бўлганича қолади. Шу билан бирга прокурор талаб қилувчи тарафнинг баъзи ҳуқуқларидан фойдалана олмайди, чунончи прокурор жавобгар тараф билан келишув бити­мини туза олмайди, прокурорга нисбатан қарши даъво қўзғатиш мумкин эмас, прокурор давлат божи тўламайди, арз қилган талаб­ларининг асосини ёки предметини ўзгартиришга, талабнинг миқ­дорини кўпайтириш, камайтиришга даъвогарнинг розилиги билан ҳақли бўлади ва ҳоказо.
3. Прокурорнинг ўзи қўзғатган талабдан воз кечиши ёки арз қилган талабларини ўзгартириши манфаатини ҳимоя қилиш учун прокурор даъво қўзғатган шахсни суддан ишни мазмунан кўришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Прокурор ишда қандай шаклда иштирок қилса ҳам, у ҳамма вақт суд фаолиятини эмас, балки судда қонуннинг бажарилишини назорат қилувчи ва одил судловни амалга оширишда кўмаклашувчи шахс бўлиб қолаверади. Шу сабабли прокурор процессда қайси томоннинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга қарамасдан, процессда қайси тарафнинг ҳуқуқи бузилса, барча ҳолларда ана шу бузилишга қарши чиқиши лозим. Бундан ташқари прокурор, даставвал тутган йўлидан қатъи назар, судда низо кўрилганидан сўнг оқибатда ҳақли чиққан тарафнинг манфаатини ҳимоя қилади.
Талаб қўзғатган прокурор жавобгарга қарши бўлган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилади. Аммо ишнинг судда кўрилиши натижа­сида талабнинг асоссизлиги аниқланса, прокурор ундан воз кечиб, даъвогарнинг талабини рад қилишни суддан сўрайди ва шу билан жавобгарнинг ҳуқуқини ҳимоя қилган бўлади.
4. Прокурорнинг иккинчи инстанция судида иштирок этиши икки шаклда: биринчидан, суд қарори устидан протест келтириш йўли билан; иккинчидан, тарафлардан бирининг суд қароридан норози бўлиб ариза берганида, бу тўғрида фикр бериш йўли билан иштирок қила олади.
Прокурорнинг протест билдириш ҳуқуқи унинг биринчи инс­танция судида ишнинг кўрилишида иштирок қилиш-қилмаслигига боғлиқ эмас. Апелляция протестини ҳамма прокурорлар, яъни туман, шаҳар, вилоят ва юқори турган прокурорлар бера оладилар. Иккинчи инстанция судида протест кўрилганида прокурор иштирок этади ва протестни қувватлайди.
Агар тарафлардан бири суд қарори устидан шикоят аризасин иберган бўлса, бу шикоят судда кўрилишида прокурор, гарчи ўзи протест бермаган бўлса ҳам, иштирок эта олади ва ўзининг оғзаки ва ёзма фикрини беради.
Прокурор биринчи ва иккинчи инстанция судларида иштирок этишдан ташқари, юқорида айтилганидек, суд қарорларининг қону­ний кучини ҳам текширишга ҳақлидир. Унинг бу ҳуқуқи суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажримлари ва қарорлари юзасидан протест келтиришдан иборат. Назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқи ФПКнинг 349-моддасида кўрсатилган шахсларга берилган.
Назорат тартибида берилган протест судда кўрилишида проку­рорнинг иштирок этиши шарт ва шу бўйича ўзи ёки юқори турган прокурор келтирган протестни қувватлайди, ваколатли шахслар­нинг берган протести бўйича иш юзасидан фикр беради.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish