Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Процессда прокурорнинг иштироки



Download 12,6 Mb.
bet47/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

46-м о д д а. Процессда прокурорнинг иштироки


Прокурор бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Шунингдек прокурор бошқа шахслар ташаббуси билан қўзғатилган ишни кўришда бошидан иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Қонунда назарда тутилган ёки суд ишда прокурорнинг қатнашишини зарур деб топган ҳолларда фуқаролик ишини кўришда, шунингдек прокурорнинг аризаси билан қўзғатилган ишларда прокурор иштирок этиши шарт.


1. Прокурорнинг бошқа шахслар ташаббуси билан қўзғатилган ишни кўришда процесснинг ҳар қандай босқичида эмас, фақат бошидан иштирок этишга бўлган ҳуқуқи амалдаги процессуал кодексининг янги жиҳатларидан бўлиб ҳисобланади.
2. Фуқаролик суд ишлари билан боғлиқ бўлган қонунларнинг бажарилиши юзасидан назорат олиб борувчи прокурор фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқарилишига судларнинг мустақиллиги ва фақатгина қонун­га бўйсуниш принципига қатъий риоя этишни таъминлаш билан одил судловни амалга оширишга кўмаклашади. Қонунда прокурор бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, прокурор бошқа шахслар ташаб­буси билан қўзғатилган ишни кўришда бошидан иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Фуқаролик ишларини кўришда прокурорнинг иштироки қонунда кўрсатилган ҳолларда, шунингдек унинг аризаси билан қўзғатилган ишларда иштирок этиши шарт эканлиги кўрсатилган ёки мазкур ишда иштирок этишни суд томонидан зарур деб топган ҳоллардагина мажбурийдир.1 Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сенябрдаги “Болалар тарбия­си билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорнинг 13-бандида «ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича прокурорнинг иштироки қонунда назарда тутилганлигини эътибор­га олиб, судлар бу ишларни прокурор иштирокисиз кўришга ҳақли эмаслиги» кўрсатилган.2
Юқорида келтирилган қонунда (ФПКнинг 46-моддаси) проку­рорнинг фуқаролик процессида икки шаклда иштирок қилишини: биринчидан, ариза бериш йўли билан иш бошлашини, иккинчидан, манфаатдор шахс томонидан қўзғатилган ишни кўриш жараёни бошланишидан бошлаб қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилади.
Демак, прокурор ФПКнинг 5-моддасига мувофиқ ўз ташаббуси билан ишга киришишдан ташқари, суд ташаббуси (қарори) бўйича ҳам, шунингдек қонуннинг махсус, тўғридан-тўғри кўрсатмасига биноан ҳам ишга жалб қилиниши мумкин. Фуқаролик процессида қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан ва одил судловни амалга оширишга судга кўмаклашиш мақсадида прокурор қатор процес­суал ҳуқуқлардан фойдаланади. Унинг бу ҳуқуқлари ФПКнинг 34, 46, 47 ва бошқа моддаларида белгиланган.
Ушбу ҳуқуқий меъёрга киритилган янги қоидалардан яна бири ФПКнинг 46-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган прокурорнинг аризаси билан қўзғатилган ишларда иштирок этишининг шартлиги­дир. Бу қоидалар ФПКнинг 276-278-моддаларида берилган.
3. Демак прокурор ҳар қандай фуқаролик ишлари бўйича ман­фаатдор шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иш қўзғатади ва қўзғатилган процессга кириши лозим. Бироқ, прокурор шахсларнинг шахсий ҳаётларига аралаша олмайди, масалан, никоҳдан ажратиш, оталикни белгилаш иш­ларига ва ҳоказо фақат бундай ҳоллар балоғатга етмаганлар билан боғлиқ бўлсагина ишда қатнашишлари ва уларнинг манфаатларига қаратилган ҳаракатларни қилишлари мумкин.
Прокурорнинг процессуал ҳуқуқлардан, жумладан, даъво ари­засидан воз кечиш, унинг моддий ҳуқуқдан воз кечганлигини анг­латмайди, шунинг учун асосий даъвогар устунлик ҳуқуқини сақлаб қолади.
Прокурор барча фуқаролик ишларини кўришда процессда иш­тирок этиш ваколатини таъминлаш имконияти бўлмаганлиги учун қонун, фақат қонунда кўрсатилган ҳолларда иштирок этишлиги мажбур деб ҳисоблайди, масалан сайловчилар рўйҳатидаги камчи­ликларни аниқлаш ҳақида ФПКнинг 272-моддаси; фуқарони беда­рак йўқолган деб топиш ёки фуқарони ўлган деб эълон қилиш тўғрисидаги ФПКнинг 290-моддаси; фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ФПКнинг 281-моддаси; ота-оналик ҳуқуқи­дан маҳрум этиш ҳақидаги ва бошқалар.
Суд лозим топган ҳолларда ҳам прокурорнинг процессда ишти­рок этиши шарт ҳисобланади.
4. Амалдаги “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга кўра, Респуб­лика прокурори Республика Олий судининг Пленуми мажлисида, вилоят ёки унга тенглаштирилган прокурорлар эса вилоят, Тошкент шаҳар суди Президиумларининг мажлисларида иштирок этиши зарурлиги кўрсатилган.
Республика Бош прокурорининг кўрсатмаларига асосан, айрим туркумдаги фуқаролик ишларини судда кўришда иштирокини зарур деб ҳисоблайди, масалан: уй-жойдан кўчириш; меҳнат иш­лари ва ҳоказо
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги даъво ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар ёки прокурор томонидан бола кимнинг қарамоғида эканлигига қараб, ота ёки онанинг иккин­чисига ёинки васийга (ҳомийга) ёки болалар муассасасига нисбатан қўзғатилади. Бундай ишлар судлар томонидан васийлик ва ҳомий­лик органлари вакилларининг ва прокурорнинг иштирокида кўри­лиши лозим1.
5. Оила кодексининг 80-моддасига мувофиқ, ота-оналик ҳуқу­қидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (улар­нинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик ор­гани, вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади2.
6. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида кўриб чиқилиши лозим.
Прокурор ёки васийлик ва ҳомийлик органи вакили судга келмаган тақдирда ишни кўриш бошқа вақтга қолдирилиши лозим3.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish