Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи



Download 12,6 Mb.
bet45/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

44-м о д д а. Мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи
шахслар


Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар суд ҳал қилув қарорини чиқар­гунига қадар ишга киришишлари мумкин. Улар даъвогарнинг ҳамма ҳуқуқларидан фойдаланадилар ва унинг ҳамма мажбу­риятларини ўз зиммаларига оладилар.


1) Даъвогар билан жавобгар ўртасидаги низонинг предмети бошқа шахснинг ўзига тегишли бўлиши тўғрисида арз қилувчи шахс мустақил даъво қилувчи учинчи шахс деб аталади.
Мустақил даъво ариза билан қатнашувчи учинчи шахс моддий ва процессуал жиҳатдан манфаатдор бўлиб ўзларининг ҳуқуқ­ларини процессда ҳимоя қиладилар.
Фуқаролик процессида учинчи шахснинг иштирок этиши ҳақи­даги масалани судья суднинг тайёрлов босқичида кўриб ҳал этиши мумкин. Умуман судья учинчи шахсни иш бўйича ҳал қилув қарорини чиқаргунга қадар процессга киритишга ҳақли.
Учинчи шахснинг ишга киришиши умумий асосларга (ФПКнинг 148-149-моддаларига) биноан даъво қўзғатиш йўли билан амалга оширилади. Бинобарин, мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс аризасига тегишли ҳужжатларни илова қили­ши, судга таклиф қилиниши керак бўлган гувоҳларни кўрсатиши ва агар давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса, тегишли божни тўлаши лозим бўлади. Масалан, фуқаро А. отаси вафот этга­ни ва шу муносабат билан мерос очилганини билиб, мерос мулкини эгаллаб турган акаси Б.га нисбатан мерос ҳиссасини ажратиб берилишини талаб қилиб, судда фуқаролик ишини қўзғатади. Бундан хабардор бўлган фуқаро В. (марҳумнинг қизи) мерос мул­кининг нотариал тартибда расмийлаштирилиб, отаси томонидан унга васият қилинганлигини айтиб, низонинг предмети (мерос мулкининг) ўзига топширилиши тўғрисида суддан қўзғатил­ган ишга киришишни талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда суд бир ишда икки даъвони: биринчи, фуқаро А.нинг фуқаро Б.га бўлган даъвосини ва иккинчидан, фуқаро В.нинг фуқаро А. ва Б.га нисба­тан бўлган даъвосини ҳал қилиши лозим бўлади.
Шу тартибда учинчи шахснинг низо предметига ўзининг мустақил ҳақи борлигини билдириши унинг мустақил даъво билан процессда иштирок қилиши учун асос бўлади.
2) Учинчи шахснинг процессуал ҳолати даъвогарники билан баб-баробардир, бошқача қилиб айтганда, бундай учинчи шахс даъвогар бўлиб ҳисобланади, дастлабки тарафлар эса жавобгар бўлиб кўриладилар. Шу туфайли учинчи шахс даъвогарнинг ҳамма процессуал ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг ҳамма процессуал мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Дастлабки даъвогардан учинчи шахснинг фарқи фақат шундаки, даъвогар даъво қилиш йўли билан ишни бошласа, учинчи шахс биров томонидан бошланган процессга киришади.
Мустақил даъво қилувчи учинчи шахс низоли ҳуқуқнинг субъ­екти деб фараз қилинади. Шу муносабат билан унинг процессуал ҳолати дастлабки даъвогар ҳолатига ўхшайди.
3) Мустақил даъво қилувчи учинчи шахснинг процессда ишти­рок этишига йўл қўйилиши тўғрисидаги илтимоси, агар ишнинг судда кўрилишга тайёрланиши даврида қилинган бўлса, судьянинг якка ўзи томонидан кўрилади, агар иш кўриш ишни суд мажлисида кўрувчи суднинг тўла таркиби ҳал қилади. Бу тўғрисида илтимосни кўришда суд икки ҳолатни: биринчидан, учинчи шахс сифатида процессда иштирок этиш учун қонунда назарда тутилган асоснинг бўлиши-бўлмаслигини ва иккинчидан, ҳар икки низонинг бир процессда ҳал қилиниши мақсадга мувофиқ бўлиш-бўлмаслигини эътиборга олади.
Учинчи шахс иштирок этиши лозим бўлган фуқаролик ишининг барча манфаатдор шахслар қатнашгани ҳолда кўрилиши биринчидан, суд ва тарафларнинг вақтларини анча тежашликка имкон беради; иккинчидан, агар дастлабки мулкий низо алоҳида кўрилса, бу тўғрида чиқарилган қарорга мувофиқ низоли мулкнинг кейинчалик сотилиши ёки ишлатиб юборилишининг олди олинади; ниҳоят, учинчидан, низоли ҳуқуқ алоҳида-алоҳида кўрилганида, унинг юзасидан қарама-қарши ҳал қилув қарорларининг чиқари­лишига олиб келиши мумкин.
4) Процессда учинчи шахснинг иштирок этишига йўл қўйили­ши тўғрисида судьянинг ёки суднинг чиқарган ажрими қатъий бўлиб, шикоят қилинмайди. Учинчи шахснинг ишда иштирок этиши тўғрисидаги илтимосини рад қилиш тўғрисидаги ажрими юзасидан ишда иштирок этишга йўл қўйилмаган учинчи шахс алоҳида мустақил даъво қўзғатиш йўли билан низоли предметга нисбатан бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳақли бўлади.
5) Мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахсни процессда қатнашувчи шерик даъвогарлардан фарқини аниқлаш зарур. Шерик даъвогарлар моддий-ҳуқуқий муносабатга нисбатан талаблари ало­ҳида бўлмасдан балки, уларнинг талаблари бир-бирларини тўлди­риб, бир-бири билан боғлиқдир.
Мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахслар ишни тайёрлов босқичида, ишни мазмунан кўриш жараёнида, хуллас суд ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар киришишлари мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish