Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Мустақил талаблар билан арз қилмайдиган



Download 12,6 Mb.
bet46/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

45-м о д д а. Мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар


Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар, агар иш бўйича чиқари­ладиган ҳал қилув қарори уларнинг тарафлардан бирига нисбатан бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир этадиган бўлса, суд ҳал қилув қарори чиқаргунига қадар даъвогар ёки жавобгар томонида ишга киришишлари мумкин. Шунингдек улар тарафларнинг, прокурорнинг, ишда иштирок этувчи бош­қа шахсларнинг илтимосномаси бўйича ёки суднинг ташаббуси билан ишда иштирок этишга жалб қилинишлари мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар тарафларнинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланадилар ва уларнинг процессуал мажбу­риятларини ўз зиммаларига оладилар, арз қилинган талаблар­нинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпай­тириш ёки камайтириш, улардан воз кечиш бундан мустасно.
Агар мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида арз қилинган талабларни тан олса, суд мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклаш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришга ҳақли. Айнан шундай ҳолларда, даъвогар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ўртасида келишув битими тузилишига йўл қўйилади.


1. Мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахсларни процессда иштирок этишдан асос шу судда кўрилаётган ишдан юридик томонидан манфаатдор бўлишлигидир. Уларнинг манфаат­дорлиги турлича бўлади. Иш юзасидан қайтарма даъво қўзғатиши эҳтимолида бўладиган ишларнинг кўпчилиги бўйича улар ишга жалб қилинадилар.
Мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар суд амалиётида уй-жой низоли ишларини ҳал этишда, мерос мулкини қабул қилиш ишларида, никоҳ, оила, алимент ундириш, келтирил­ган зарарни ундириш билан боғлиқ бўлган низоли ишларда учраб туради. Бундай талаблар иш бўйича тарафлар томонидан иш қўзғатилгандан кейин берилади ва ишга киришилади.
Учинчи шахслар тарафларнинг, прокурорнинг илтимоси бўйи­ча ёки суднинг ташаббуси билан ҳам ишда иштирок этишга жалб қилинишлари мумкин. Қонуннинг бу қоидасини мисол билан тушунтирайлик. Бир ташкилотнинг ходими фуқаро А. айби билан фуқаро Б.га зарар етказилади. Қонун (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 480-моддаси) бўйича фуқаро Б. ташкилотга нисбатан даъво қўзғатади. Фуқаро А. етказган зарар ҳақини ташкилотдан ундириш тўғрисида суд қарори чиқарилгани ҳолда, бу жавобгар ташкилот кейинчалик унга (фуқаро А.га) нисбатан регресс (қайтарма) даъво қилиши мумкинлигини билиб, зарар етказилишида ўз айбининг йўқлигини исботлаш мақсадида ишда жавобгар томонида туриб қатнашиши мумкин.
Демак, низонинг предметига нисбатан мустақил даъвоси бўл­маган учинчи шахс деб, муайян иш юзасидан чиқарилган суд қаро­ри, тарафлардан бирига нисбатан бўлган унинг ҳуқуқ ва мажбу­риятларига таъсир этиши мумкинлиги туфайли бошқа бировлар­нинг ишида иштирок этувчи шахсга айтилади.
2. Мустақил талаблари бўлмаган учинчи шахс, одатда даъвогар ёки жавобгар томонидан бўлади ва тарафлардан бирининг ёрдамчиси сифатида ишда иштирок этиб, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида унга ёрдам беради. Учинчи шахс билан процессдаги тарафлардан бирининг манфаатларини фақат иш юзасидан қарор чиқарилгунча бир-бирига тўғри келиб, кейинчалик буларнинг манфаатлари бир-бирига зид келади.
Процессда мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахсларнинг манфаатдорлиги шундан иборатки, у, кейинчалик даъво қўзғатишдан хавотирланган бўлади.
Мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар даъво­нинг асосини ва предметини ўзгартириш ва бошқа талабларнинг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, шунингдек, даъводан воз кечиш, даъвога иқрор бўлиш ёки келишув битими тузишдан таш­қари, тарафларга оид ҳамма процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади­лар ва уларнинг процессуал мажбуриятларини ўз зиммаларига оладилар. ФПКнинг 40-моддасида кўрсатилган талабларни бажара олмайдилар.
Учинчи шахс ҳам тарафларга (яъни даъвогар ва жавобгарга) гувоҳлар ва экспертларга саволлар бериб, зарур ҳужжатларни судга топшириб, ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлашда процессда фаол қатнашади.
3. Фуқаролик ишларини судда кўришда даъвогар, жавобгар­лардан ташқари учинчи шахсларни жалб этиш лозим бўлса, суд бу ишни қонуний асослантирилган ҳолда ҳал қилиш учун ҳар томон­лама кўмаклашадиган бўлса, уларнинг қатнашиши тўғрисидаги масалани ҳал этиши лозим. Масалан, меҳнат шартномаси ғайриқо­нуний равишда бекор қилинган ходимларни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимларни аввалги ишига тик­лаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ёки бошқа ишга ўтказишга фармо­йиш берган мансабдор шахсни учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жавобгар томонига жалб қилиши шарт.
Суд меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ёки бошқа ишга ўтказиш очиқдан-очиқ қонунга хилоф бўлганлигини аниқласа, шу процесснинг ўзидаёқ айбдор мансабдор шахс зиммасига мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш натижасида ташкилотга етказилган зарарнинг ўрнини қоп­лаш мажбуриятини юклайди. Бундай ҳолларда мансабдор шахсдан ундириладиган сумманинг миқдори меҳнат ҳақидаги қонун ҳужжатларига биноан белгиланади. Акс ҳолда учинчи шахсни жалб қилишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда ФПКнинг 260-моддасидаги қоидага эътибор бериш лозим.
Эр-хотиннинг мулкни бўлиш ҳақидаги талаби, агар бу низони тўғри ҳал қилиш учун ишга учинчи шахсни жалб қилиш зарур бўлса, никоҳни бекор қилиш ҳақидаги иш билан бирга кўрилиши мумкин эмас.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish