Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Вакилнинг ваколатлари



Download 12,6 Mb.
bet55/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

54-м о д д а. Вакилнинг ваколатлари


Судда иш юритиш ваколатлари вакилга ҳамма процессуал ҳаракатларни ваколат берувчи номидан амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Шартнома ва устав бўйича вакиллик қилувчининг арз қилинган талаблардан бутунлай ёки қисман воз кечиш, уларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъвогарнинг талабларини тан олиш, келишув битими тузиш, ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш), суднинг ҳал қилув қарори (ажрими) устидан шикоят бериш, ижро варақасини ундирувга қаратиш, даъво қўзғатувчига тегишли деб қарор чиқарилган мол-мулк ёки пулни олиш ваколати тўғрисида ҳар бир алоҳида ҳолда ваколат берувчи томонидан топширилган ваколатномада махсус изоҳ берилиши керак.
Қонун ФПКнинг 54-моддаси мазмунидан ишлар англашила­дики, судда иш юритиш вакилга ҳамма процессуал ҳаракатларни ваколат берувчи номидан амалга ошириш ҳуқуқини бериши кўрсатилган.
Шартнома, устав бўйича вакиллик қилувчиларнинг, арз қилин­ган талаблардан бутунлай ёки қисман воз кечиш, уларни асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпайтириш ёки камайти­риш, даъвогарнинг талабларини тан олиш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш), суднинг ҳал қилув қарори (ажрими) устидан шикоят бериш, ижро варақасини ундирувга қаратиш, даъво тақдим этувчига тегишли деб қарор чиқарилган мол-мулк ёки пулни олиш ваколати тўғрисида ҳар бири алоҳида ваколат берувчи томонидан топширилган ваколатномада махсус изоҳ берилиши керак.
Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишонч­нома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин (ФКнинг 134-моддаси).
Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади.
Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонун ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 135-моддаси).
Аммо ФПКнинг 54-моддасида кўзда тутилган ҳаракатларни ўзларига берилган ваколатномада махсус кўрсатилган бўлсагина амалга ошира оладилар.
Демак, фуқаролик процессуал қонунчилигида вакиллик қилув­чининг ваколатига, қонунда кўрсатилган ваколат билан бирга қонунда белгиланган, бироқ бу ҳуқуқларни махсус ишончномада кўрсатилиши талаб этилади. Масалан, ФПКнинг 34-моддасида ишда иштирок этувчи шахсларга берилган ҳуқуқ ва мажбурият­ларнинг аксариятидан фойдалана оладилар, бироқ шу моддада кўрсатилган айрим қоидалар ҳам ишочномада махсус кўрсатилган бўлишлиги талаб этилади. Бунинг боиси шундан иборатки, ушбу моддада ҳам бундай қоиданинг киритилишига асос бўлиб, масалан, даъвонинг асосини, предметини, миқдорини ўзгартириш, ваколат берувчи шахснинг моддий-ҳуқуқи билан боғлиқ бўлишидир.
Агар ваколат берувчи қонунда кўрсатилган махсус ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилган бўлса, бу ҳақда ишончномада кўрсатилиши лозим.
Суддаги вакилнинг ваколати судья томонидан текшириб аниқ­ланган бўлиши лозим. Борди-ю, фуқаролик ишини судда кўришда вакил ишончномага амал қилмаган ҳолда унга берилган ваколат доирасидан чиқадиган бўлса, вакиллик қилишни лозим топса, процессуал ҳаракатларини тан олиши мумкин, акс ҳолда иш бўйича апелляция тартибида прокурор протест келтиришга асос бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish