Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Исботлаш ва далилларни тақдим қилиш



Download 12,6 Mb.
bet58/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

57-м о д д а. Исботлаш ва далилларни тақдим қилиш
мажбурияти


Ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
Суд қандай ҳолатлар иш учун аҳамиятга эга эканлигини, уларни тарафлардан қайси бири исботлаши кераклигини аниқлайди, ҳатто тарафлар бу ҳолатларни далил қилиб келтирмаган бўлсалар ҳам, уларни муҳокамага қўяди.
Далиллар тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахс­лар томонидан тақдим этилади. Суд уларга қўшимча далиллар тақдим қилишни таклиф этиши мумкин. Агар қўшимча да­лиллар тақдим этиш тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар учун қийинчилик туғдирса, суд уларнинг илтимос­номасига кўра далиллар тўплашда уларга ёрдам кўрсатади.

1.Муайян ҳуқуқни вужудга келтирадиган, ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган ҳолатларнинг (юридик фактларнинг) мавжуд бўлган-бўлмаганлиги судда исботланиши лозим бўлади.


Суд иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлашга, уларни далиллар билан исботлашга, тасдиқланишига ёрдам берадиган маълумотларни тўплаш чораларини кўради.
Одил судлов ва ишда иштирок этувчи тарафларнинг манфаат­лари ишнинг фактик томонини, фуқаролик ишини, тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган барча юридик фактларни мумкин қадар тўла аниқлашни талаб қилади. Даъвогар даъвоси учун асос бўлган юридик фактларни, яъни талабларини асослайдиган ҳолатлар ва уларни тасдиқлайдиган далилларни судга кўрсатиши лозим. Жавобгар эса агар даъвога қарши бўлса, ўз навбатида эътирознинг асосига қўйилган юридик фактларни, яъни эътирознинг қандай далиллар билан исботланиши мумкинлигини кўрсатиши лозим.
Тарафларнинг кўрсатуви бўйича аниқланиши лозим бўлган иш ҳолатлари, исботлаш воситалари ва ҳажми судда белгиланади. Бундай материалларнинг ҳажми кейинчалик ишни ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган бошқа материаллар билан суд ташаббуси бўйича тўлгазилиши мумкин (ФПКнинг 15-моддаси). Ҳақиқатни аниқлаш­га мажбур бўлган суд тарафларнинг арзлари ва баёнотлари билан­гина чекланиб қолмайди.
Фуқаролик процессида тарафлар ўзаро ҳуқуқлари ва бурчлари тўғрисидаги масалалар бўйичагина низолашмасдан, ишнинг ҳақиқий томонлари тўғрисида ҳам, чунончи, қарши тарафларнинг кўрсатмаларини тўғрилиги тўғрисида ҳам низолашишлари мумкин.
Шу муносабат билан низоли юридик фактнинг мавжуд бўлиш-бўлмаслигини текшириш билан бир қаторда, исботлаш воситалари ҳам текшириш зарурияти туғилади.
Судда фактларни белгилаш учун келтириладиган далилларнинг аҳамияти катта, чунки ҳар бир ҳуқуқ, ҳар бир бурч, ҳар бир ҳуқуқий муносабат муайян фактлар натижасида вужудга келади ва муайян юридик фактлар туфайли ўзгаради ва бекор бўлади.
Ҳуқуқ нормалари юридик фактлар туфайли муайян ҳуқуқий оқибатларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ёки бекор бўлишини бел­гилайди. Бинобарин, фуқаролик ишини судда кўрилиши фактларни белгилашга, уларга юридик баҳо беришга ва ҳуқуқий оқибатнинг бўлиш-бўлмаслигига қаратилади.
Маълумки, қонун ҳуқуқ субъектлари ўртасида фуқаролик ҳуқу­қий муносабатларни бевосита вужудга келтирмайди. Аммо ўзининг мазмунида фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ўзаро талаблари ва бурчлари қандай ҳолатлардан келиб чиқиши мумкинлигини белги­лайди. Маълумки, хилма-хил фактик ҳолатлар, қонун билан йўл қўйилган ҳоллардагина юридик муносабатларга асос бўлади. Қонун ҳимоя қилмайдиган ҳаракатлар (фактик ҳолатлар) тўғрисида судда даъво қўзғатишга йўл қўйилмайди. Шу сабабли бу хусусдаги талаб ва эътирозлар ҳам исботлаш воситалари ҳам ҳисобга олинмайди. Масалан, қимор ўйнаб пулини ютқизган фуқаро пулини қайтиб олиши тўғрисида судда даъво қўзғата олмайди, чунки қонун бундай фактик ҳолатни юридик факт деб ҳисобламайди.
Юридик фактларнинг ҳамма турлари, агар улар даъвогар томонидан даъвонинг асосига қўйилса, исботлаш нарсаси бўлади. Масалан, мерос тўғрисида даъво қўзғатилганда мерос қолдирувчи­нинг ўлими факти белгиланади, чунки бу факт марҳумнинг ҳаётлигида унинг билан эр-хотинлик, туғишганлик муносабатида бўлган шахсларнинг, қарамоғида бўлганларнинг мерос олишга бўлган ҳуқуқини вужудга келтиради. Шу туфайли бундай муноса­батнинг мавжуд бўлган-бўлмаганлигини исботлаш зарур. Агар айтайлик, даъвогар хотин мерос олиш тўғрисида даъво қўзғатса, дарҳақиқат марҳумнинг расмий хотини бўлганлигини тегишли ҳужжатлар билан исботлаши лозим.
Юқорида келтирилган нарсадан исботлаш нарсаси: биринчи­дан, юридик факт (ўлим ҳолати) ва иккинчидан, мерос олишга бўлган ҳуқуқни исботлайдиган восита никоҳни расмийлаштирувчи органнинг ҳужжати бўлади.
Исботлаш бурчларининг тарафлар ўртасида тақсимланиши тўғрисида шуни айтиш керакки, ФПКнинг 56-моддасида кўрсатил­ган ҳар бир тараф ўзининг талабларига ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши керак. Бу қонунда белгилани­шича, исботлаш бурчи, яъни ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган маълумотлар бериш бурчи, аввало тарафларга (даъвогар ва жавоб­гарга) юклатилади. Алоҳида тартибда кўриладиган ишларда эса бундай бурч (муддаони) арз қилувчига юклатилади.
Далиллар тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан тақдим этилади. Агар тақдим этилган далиллар етарли бўлмаса, суд тарафларга ва ишда иштирок қилувчи бошқа шахс­ларга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилади ёки уларни тўплашга ёрдамлашади (ФПКнинг 57-моддасини учинчи қисми).
Исботлаш бурчи тўғрисида умумий қоидалар фуқаролик ҳуқу­қи нормаларида конкретлаштирилиб берилган. Чунончи, Ўзбе­кистон Республикаси ФКнинг 333-моддасида кўрсатилганидек, мажбуриятларни бажармаганлик ёки уни лозим даражада бажарма­ганлик учун жавобгарнинг масъулияти тўғрисида даъво низо чиқ­қан ҳолда айбнинг йўқлиги мажбуриятини бузган шахс томонидан исботланади. Шу кодекснинг 360-моддасида белгиланганидек, бировга зарар етказиш туфайли вужудга келадиган мажбуриятлар­да, зарар етказган шахсни ёинки зарар учун жавобгар бўлган шахсни жабрланувчи ҳузурида фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликдан озод қилинадиган ҳолатларни исботлаш бурчи зарар етказган шахсга ва фаолияти ошиқча хавф билан боғлиқ бўлган шахсга (ташкилот ва фуқарога) юклатилади.
Суд амалиётида шартномалар юзасидан келиб чиққан даъво­ларда шартнома мажбуриятларининг вужудга келганлигини, маса­лан, қарз берилганлигини исботлаш бурчи кредиторга, мажбурият­нинг ижро этилганлигини (қарзнинг тўланганлигини) исботлаш бурчи эса қарздорга юклатилиши кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди 1992 йил 19 июндаги “Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаън ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳақида қонунларни қўллаш тўғрисида”ги Пленум қарори масалан, бадном қилувчи маълумотларнинг жавоб­гар томонидан тарқатилганлиги фактини тасдиқловчи далилларни судга даъвогарни тақдим этишга мажбурлиги ёки шаън ва қадр-қимматни ерга урувчи маълумотларни ҳақиқатга тўғри келишини тасдиқлаш жавобгарнинг зиммасига юклатилганлиги асослан­тирилган.1
1) Жумладан, мерос мулкка бўлган ҳуқуқи ва уни тўлиқ ҳақидаги даъволар қўзғатилган бўлса, судья мерос қолдирувчининг вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки унинг нусхаси, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, тарафларнинг меросхўр, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, тарафларнинг мерос­хўр эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ, туғилиш, фарзанд­ликка олганлик гувоҳномалари, оталикни белгилангани ҳақидаги ҳужжатлар, вафот этганнинг қарамоғида бўлганлиги тўғрисида турар-жой органининг маълумоти ва бошқалар), мерос мулкининг рўйхатга олинганлиги ва қиймати кўрсатилган далолатнома, мерос мулкининг вафот этган шахсга тегишлилиги (инвентаризация бюроси маълумоти, олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари, омонат дафтарчалари, ҳисобварағидан кўчирмалар ва бошқа) ҳақи­даги ҳужжатларни тақдим этишни таклиф қилади. Зарур топил­ганда, бу ҳужжатлар, судьянинг ўзи томонидан ҳам талаб қилиб олиниши мумкин1.

Мисоллар келтирамиз:


А. билан Х. ўртасида нотариал тасдиқланган уй-жой олди-сотди шартномаси тузилган.
А. судга даъво билан мурожаат қилиб, 82 ёшида ёлғиз ўзи қолганлиги сабабли 1998 йилда қариндоши Х. билан ўз уйида бирга туришга розилик берганлигини, бироқ уйни сотиш мақсади бўлмаганлигини, 1999 йилнинг июль ойида Х. уни нотариусга олиб бориб, алдаб шартномага имзо қўйдирганлигини кўрсатиб, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд А.нинг даъвосини рад қилган.
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 12 июлда қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборди.
Суд ишни кўришда ФПКнинг 15, 57-моддалари талабларига риоя этмай, низонинг ҳақиқий ҳолатларини холисона ва ҳар томонлама аниқламаган.
Ишда, маҳалла фуқаролар йиғини аъзолари иштирокида ёзган ва муҳр билан тасдиқланган тилхат мавжуд бўлиб, унда Х. Даъво­гарни тириклигида боқиши эвазига уй унга қолиши кўрсатилган. Бу масала фуқаролар йиғинида ҳам муҳокама қилиниб, баённома тузилган. Бироқ, орадан бир ҳафта ўтгач, яъни 1999 йил 22 июлда низоли уйни А. жавобгар Х.га васият қилган, 1999 йил 25 июлда низоли уй бўйича тарафлар ўртасида олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган.
Суд бундай тезкорлик билан амалга оширилган ҳаракатларнинг сабабини текширмаган. Судда А. низоли уй учун пул олмаганли­гини кўрсатган, жавобгар Х. даъвогар қисман иқрорлик билдириб, уйнинг нархи ҳақида аниқ келишув бўлмаганлигини, аммо у даъвогарга 290.000 сўм берганлигини 627.000 сўм олганлиги кўрсатилган, суд ўз қарорида бу қарама-қаршиликларга тегишли баҳо бермаган. Бундан ташқари, суд даъвонинг асосини аниқ­ламаган2.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish