Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш



Download 12,6 Mb.
bet54/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

53-м о д д а. Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш


Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва рас­мийлаштирилган ишончномада ифода этилган бўлиши лозим.
Фуқаролар берадиган ишончномаларни нотариуслар ёки нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахслар тасдиқлайдилар.
Фуқаролар вакилларининг судда иш юритиш ваколатлари ишонч билдираётган шахснинг оғзаки аризаси билан ҳам тасдиқланиши мумкин, бу ҳол суд мажлисининг баённомасига киритилиши лозим.
Давлат бошқаруви органларининг, мансабдор шахсларнинг вакиллари тегишли орган раҳбарининг ёки мансабдор шахс­нинг имзоси билан бериладиган ишончнома бўйича иш юритадилар.
Ташкилот номидан бериладиган ишончнома ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, имзо ташкилот муҳри билан тасдиқланади.
Ташкилотларнинг раҳбарлари судга ўзларининг хизмат лавозимлари ёки ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этадилар.
Адвокатнинг ваколатлари қонун ҳужжатларида белги­ланган тартибда тасдиқланади.

Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат, бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларни бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.


Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа битим­ларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 129-моддаси).
Судда вакиллик қилувчи ўзига қонун, устав, низом ва шарт­нома билан белгиланган ҳуқуқларга эгадир. Вакил ваколатнома берувчининг манфаатларини кўзлаб процессуал ҳаракатлар қилиш, ишнинг судда кўрилишида муайян далилларни келтириш, уларнинг текширилишини илтимос қилиш далилларни баҳоланиши, факт­ларнинг белгиланиши, муайян ҳуқуқий меъёрларнинг татбиқ қилиниши тўғрисида ўз фикрини айтишга ҳақлидир.
Судда вакиллик қилувчи баъзи махсус ҳуқуқларни тарафлар (даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар) томонидан берилган вако­латномада ифода этилган бўлсагина амалга ошира олади.
Вакилга бериладиган ваколатнинг расмийлаштирилиши тўғри­сида қоидаларда кўрсатилишича, вакилнинг ваколати қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ваколатномаларда (ишончномада) ифоданган бўлиши лозим.
Фуқаролар томонидан бериладиган ваколатномалар нотариал тартибда тасдиқланади. Шунингдек фуқаролар томонидан берила­диган ваколатномалар шу фуқаро яшаб турган ҳудуддаги ўзини ўзи бошқарадиган идоралар, фуқаролар ишлаётган ёки ўқиётган муас­саса, корхона ёки ташкилот у яшаётган уй-жой бошқармаси, фуқа­ролар даволанаётган шифохона маъмурияти томонидан тасдиқла­ниши; ҳарбий хизматчи томонидан бериладиган ваколатнома эса тегишли ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан тасдиқланиши мумкин.
Қамоқдаги фуқаролар томонидан бериладиган ваколатнома тегишли қамоқ жойининг маъмурияти томонидан тасдиқланади (Вакиллик ва ишончнома ҳақида Ўзбекистон Республикаси Фуқа­ролик кодексининг 64-70-моддаларида батафсил берилган).
Юридик шахс номидан, шунингдек ФПКнинг 49-моддаси тартибида ишда қатнашувчи шахс номидан ваколатнома тегишли ташкилот бошлиғининг имзоси билан берилади.
Касаба уюшмасининг ва бошқа жамоат ташкилотларининг ва­киллари (ФПКнинг 53-моддаси) тегишли ташкилотларнинг мазкур иш бўйича вакилликни амалга ошириш тўғрисидаги топшириғини гувоҳлантирувчи ҳужжатни судга тақдим этишлари керак.
Судда иш юритиш учун тарафлар вакилининг ваколати қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим;
биринчидан, жамоат ташкилотлари вакилларининг ваколати уларнинг хизмат лавозимини гувоҳлантирадиган ҳужжат билан ва судда иш юритишга ваколат берган тегишли бошқарув органининг мажлис баёнидан кўчирма билан;
иккинчидан, корхона, муассаса ва ташкилот ходимларининг ваколати корхона, муассаса ва ташкилотлар номидан берилган ваколатнома билан;
учинчидан фуқароларнинг ваколати-ваколат берувчининг бер­ган ваколатномаси ёки суд баёнига киритилган оғзаки ариза билан;
тўртинчидан, адвокатнинг ваколати-юридик маслаҳатхона томонидан берилган ордер билан гувоҳлантирилади.
Тарафларнинг эрки ифода этилган ваколатнома судда оғзаки равишда берилиб, суд баёнида ифодаланган бўлиши лозим.
Касаба уюшмаларининг вакиллари касаба уюшмалари ташки­лотлари берган ваколатнома асосида ҳаракат қиладилар. Уларнинг вакиллари ходимларнинг ишлари бўйича, манфаатдор шахслардан махсус ваколатнома олмасдан ҳамма процессуал ҳаракатларни бажаришга ҳақлидирлар.
Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси­дан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган, ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди (ФКнинг
139-моддаси).
Ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракат­ларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
Ваколатларнинг бошқа шахсга берилишига асос бўлган ишонч­нома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136, 137, 138-моддаларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончноманинг муддати унинг берилишига асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Ваколатларини бошқага берган шахс ишончнома берган шахсга буни маълум қилиши ҳамда мазкур шахс ва унинг яшаш жойи тўғрисидаги зарур маълумотларни хабар қилиши керак. Мазкур бурчлар бажарилмаса, ўз ваколатларини бошқага берган шахс ундан ваколат олган шахснинг ҳаракатлари учун худди ўзининг ҳаракатлари каби жавобгар бўлади (ФКнинг 140-моддаси).
Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:

  1. ишочнома муддатининг тамом бўлиши;

  2. ишочнома берган шахснинг ўзи бекор қилиши;

  3. ишочнома берилган шахснинг бош тортиши;

  4. номидан ишочнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхталиши;

  5. номига ишочнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;

  6. ишочнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши;

  7. ишочнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши.

Ишочнома берган шахс истаган вақтда ишочномани бекор қилиши, ишочнома берилган шахс эса ундан воз кечиши мумкин. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас.
Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади (ФКнинг 141-моддаси).



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish