Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя



Download 12,6 Mb.
bet50/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

49-м о д д а. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилаётган давлат бошқаруви органлари,
ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг
процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Ушбу Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган процесс ишти­рокчилари Кодекснинг 34-моддасида назарда тутилган процес­суал ҳуқуқлардан фойдаланадилар, шунингдек бошқа шахслар­нинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаат­ларини ҳимоя қилиш учун арз қилинган талабларни тўлиқ ёки қисман қўллаб-қувватлаш, улардан воз кечиш, ўзлари арз қилган талаблар бўйича тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эгалар. Кўрсатилган органлар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга берган ўз ариза­ларидан воз кечишлари ана шу шахсни ушбу Кодекс 104-мод­дасининг талабларига риоя қилган ҳолда ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.


1. Суд фуқаролик иши бўйича давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг аризасига кўра иш қўзға­тишга ҳақли эканлиги ФПКнинг 5-моддаси 3-бандида кўрсатилган.
Давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар фуқаролик процес­сида иштирок этиш шаклларидан қатъи назар, суд, унинг субъект­лари, яъни муайян процессуал ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлган шахслар бўлиб кўриладилар. Қонун (ФПКнинг 33-моддаси) бу шахсларни ишда иштирок этувчи шахслар жумласига киритади.
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаролик процессида қатнашувчи давлат бошқаруви идора­лари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашма­лари ва айрим фуқаролар иш материаллари билан танишиш, улар­дан кўчирмалар ва нусхалар олиш, четлатиш ҳақида арз билдириш, далиллар келтириш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи шахсларга, гувоҳларга, экспертларга ва мутахас­сисларга саволлар бериш, илтимослар қилиш, шунингдек, ишда иштирок этувчи шахслар учун қонунда назарда тутилган бошқа процессуал ҳаракатлар қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Улар ҳам иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори, қарор ва ажримлар тўғрисида, процесснинг бошқа субъектлари учун қонунда назарда тутилган тартибда ва муддатларда шикоят бериш ҳуқуқига эгадир­лар. Аммо бу вазифа давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиб қарорлар чиқарилган ҳолларда, Давлат бошқаруви орган­ларининг фақат ҳуқуқигина бўлиб қолмасдан, шу билан уларнинг қатор бурчлари ҳам мавжуд эканлигига аҳамият бериш лозим.
Давлат бошқаруви органлари ишда иштирок этиш учун процесснинг ҳар қандай босқичида, то суд қарори ижро этилгунга қадар жалб этилишлари мумкин. Баъзи ҳолларда суд қарорининг ижро этилишида уларнинг иштирок этишлари, чунончи: Ўзбекис­тон Республикаси Оила кодексининг 89-моддасида назарда тутил­ган ҳолларда (болани ота-онасидан ёки бошқа шахслардан олиш ҳақидаги қарорнинг ижро этилишида) иштирок этишлари албатта зарур деб топилади.
Бошланган процессда иштирок этишда давлат бошқаув орган­ларининг асосий ҳуқуқи: низоли ишининг мазмуни бўйича хулоса беришдан иборатдир. Масалан, боланинг бир ота ёки онадан олиниб, иккинчи бирининг тарбиясига бериш тўғрисидаги ишларда васийлик ва ҳомийлик органи, ота-оналардан қайси бири болага яхши шароитлар яратиши ва тўғри тарбия беришликни таъминлаши мумкинлиги ва улардан қайси бирининг тарбиясида боланинг қолдирилиши кераклиги тўғрисида хулоса берадилар. Давлат бош­қарув органи процессда иштирок этишга суд томонидан жалб эти­лишига иш юзасидан хулоса бериш - бу аризачининг ҳуқуқигина бўлмасдан, балки бурчи бўлиб ҳам ҳисобланади.
Фуқаролик иши юзасидан хулосани муайян мутахассис экс­пертлар ҳам берадилар. Аммо давлат бошқаруви органлари ва касаба уюшмаларининг техник инспекторлари томонидан берила­диган хулоса ва фикрларни экспертлар томонидан бериладиган хулоса билан алмаштириш мумкин эмас. Эксперт ишнинг ҳал қилинишидан манфаатдор бўлмаган шахс ҳисобланади. У суд қарори билан тайинланади ва ишнинг фақат ҳақиқий ҳолатига оид саволларгагина жавоб беради. Давлат бошқаруви органларининг вакили ёки ходимларининг вакиллик органлари эса ишда процесс иштирокчиси сифатида қатнашиб, ўзининг хизмат бурчи туфайли ишнинг ҳал бўлишига, асосли ва қонуний қарор чиқарилишига манфаатдор шахс бўлиб кўрилади. Бундай органлар ўз хулосасини беришда фақат фактларга баҳо бериш билангина чекланмайдилар. Улар суд мажлисида текширилган барча маълумотларга асосланиб, суднинг қандай қарори уларнинг фикрича тўғри бўлишлиги тўғри­сида ўз мулоҳазаларини ҳам айтишлари лозим.
Суд ишни ҳал қилишда давлат бошқарув органининг ёки ташкилотнинг берган фикрига қўшилмаслиги ҳам мумкин. Бундай фикр ва мулоҳазалар суд томонидан муҳокама қилинади, баҳола­нади ва лозим бўлса эътиборга олинади.
Процессда иштирок этиш учун суд томонидан жалб этилган ёки ўз ташаббуси билан процессга киришган давлат бошқаруви органларининг вакиллари суд мажлисида тарафлар ва учинчи шахслардан сўнг сўзга чиқадилар.
Бошқа шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ариза билан мурожаат этган бошқарув органлари ва ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг процессуал ҳуқуқлари ва бурчлари ҳажми уларнинг процессдаги процессуал ҳолатларига мувофиқ келади. Улар ариза билан судга мурожаат этишлари муносабати билан иш юзасидан тараф бўлиб кўрилмасалар ҳам, ўзларининг талабларини асослашлари лозим ва шу муносабат билан ўз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича арз билан мурожаат этган даъвогар каби, муайян процессуал ҳаракатлар қилишга, чунончи: суд мажлисида иш юзасидан маъруза қилинганидан сўнг ФПКнинг 196 ва 198-мод­даларига мувофиқ биринчи бўлиб баёнотлар беришга ва музокарада сўзлашга ҳақли бўладилар. Улар даъвогарлар қандай ҳуқуқлардан фойдалансалар, шундай ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Фақат даъво предмети тўғрисида буйруқ бериш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлар­дангина ва иш юзасидан фақат тарафларга, яъни низоли моддий-ҳуқуқий муносабатнинг субъекти бўлган шахсларга тегишли ҳуқуқ­лардангина фойдалана олмайдилар. Бинобарин, даъво қўзғатган шахс даъводан воз кечиш ҳуқуқига эга бўлса ҳам, аммо унинг бундай воз кечиши ҳуқуқий оқибатларни туғдирмайди. Демак, бошқа шахсларнинг манфаатларини ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан қўзғатилган даъводан воз кечишлари ёки ўзларининг арз қилган даъво талабларини ўзгартиришлари қонунда (ФПКнинг
49-моддасида) тўғридан-тўғри кўрсатилганидек, манфаати ҳимоя қилиниб, даъво қўзғатилган шахсни суддан ишини мазмунан кўришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Бошқа шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда давлат бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар, фуқа­роларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва айрим фуқаролар ўзаро келишув битимлари туза олмайдилар, уларга нисбатан муқо­бил қарши даъволар ҳам қилиниши мумкин эмас.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish