Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet52/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

51-м о д д а. Қонуний вакиллик


Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган ман­фаатларини судда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар, васийлар ёки ҳомийлар) ҳимоя қиладилар.
Белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган фуқаро иштирок этиши лозим бўлган иш бўйича унинг вакили сифатида мазкур фуқаронинг мол-мулкини қўриқлаш ва бош­қариш ҳамда шахсий ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқлана­диган манфаатларини ҳимоя қилиш учун тайинланган шахс қатнашади.
Вафот этган ёки белгиланган тартибда ўлган деб эълон қилинган шахснинг меросхўри қатнашиши лозим бўлган иш бўйича, агар меросни ҳали ҳеч ким қабул қилиб олмаган бўлса, меросхўрнинг вакили сифатида васий ёхуд мерос мол-мулкни сақлаш ва бошқариш учун тайинланган сақловчи шахс қатнашади.
Қонуний вакил судда иш олиб боришни вакил сифатида ўзи танлаган бошқа шахсга топшириш ҳуқуқига эга.


1. Муомалага лаёқатсиз ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқати чекланган деб танилган шахсларнинг ишлари бўйича судда уларнинг қонуний вакиллари иштирок этадилар. Қонуний вакиллик болаларга, фарзанд қилиб олинганларга нисбатан ота-оналари ва фарзанд қилиб олганлар бўлади. Булар махсус тайинланмасдан фуқаролик ва Оила қонунчилигида белгиланганидек, ўз болаларига ва фарзанд қилиб олган болаларига нисбатан васий ва ҳомий бўлиб таниладилар. Агар болаларнинг ота-оналари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлсалар, бундай шахслар болаларга нисбатан вакил бўла олмайдилар. Улар учун васийлик ёки ҳомийлик орган­лари томонидан тайинланган шахслар судда вакиллик қиладилар. Бундай шахслар васийликда бўлган шахсларга яқин кишилар ёки бунинг учун жамоат ташкилоти, касаба уюшмаси ва бошқа жамоат ташкилотлари томонидан тайинланган шахслар, булар бўлмаган ҳолда эса, бошқа бегона кишилар ҳам бўлиши мумкин.
Қонуний вакилликни вужудга келиши учун турли юридик фактлар-қариндошлик, фарзандликка олиш, васий ва ҳомий тайинлаш асос бўлади.
Муомалага лаёқатсиз фуқаролар номидан битимларни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузадилар (ФКнинг 131-моддаси).
Белгиланган тартибда васийлар ва ҳомийлар барча муассаса­ларда, жумладан суд органларида ҳам, махсус ваколатнома олмас­дан, васийликда бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар.
Ота-оналар, болаларни, фарзандликка олганлар муомалага лаё­қатсиз шахснинг вакили сифатида судда иштирок этиш учун ўз­ларининг ота-оналик ҳуқуқларини гувоҳлантирадиган ҳужжатлар­ни, масалан, боласининг туғилиши тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари лозим.
Ҳомий васийлик органлари томонидан тайинланган васийлар ҳомийлар муомалага лаёқатсизларнинг ёки муомалага лаёқати чекланганларни манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзларининг ҳомий ёки васий сифатида тайинланганликлари тўғрисидаги ҳужжатни судга топширишлари лозим.
Васийлар (ҳомийлар) муомалага лаёқатли шахслар даъвогар, жавобгар, учинчи шахслар қандай процессуал ҳаракатлар қилиш­лари мумкин бўлса, худди шундай ҳаракатларни қила оладилар. Аммо даъвонинг асоси ёки предмети тўғрисида буйруқ бериш, даъво предметини бошқаларга ўтказиш билан боғлиқ бўлган про­цессуал ҳаракатларни қилиш учун васийлик органларининг рози­ликларини олишлари керак.
2. ФПКнинг 51-моддасида кўрсатилишича, белгиланган тартиб­да бедарак йўқолган деб топилган фуқаро иштирок этиши лозим бўлган иш бўйича, унинг вакили сифатида унинг мол-мулкларини қўриқлаш ва бошқариш ҳамда шахсий ҳуқуқларини ва манфаат­ларини ҳимоя қилиш учун тайинланган шахс қатнашади.
Вояга етмаганларнинг, шунингдек муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаровий даъво уларнинг қонуний вакиллари ва прокурор томо­нидан қўзғатилиши мумкин.
3. Вояга етмаганнинг зарарни қоплаш учун етарли мол-мулкни ёки бошқа даромад маблағлари бўлмаган ҳолларда етказилган зарар ёки унинг етишмаган қисми бу шахснинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан тўланиши лозим.
Жиноят ишида маънавий зарарни ундириш ҳақидаги фуқаро­вий даъвони кўришда суд маънавий зарар моддий жиҳатдан қопла­ниши фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилишини ёдда тутиши лозим.
Жабрланувчи вафот этган тақдирда маънавий зарарни ундириш ҳуқуқига унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакиллари эгадирлар.
Маҳкумлар томонидан маънавий зарарни ундириш масаласини ҳал этишда суд зарар етказган шахслардан ҳар бирини айб даражасини инобатга олиши лозим1.
Қонуний вакил ФПКнинг 51-моддасида кўрсатилган ишлар бўйича судда иш олиб боришни вакил сифатида ўзи сайланган бошқа шахсга (ўринбосарга) топширишга ҳақли.
1. Вояга етмаганларнинг, шунингдек муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаровий даъво уларнинг қонуний вакиллари ва прокурор томо­нидан қўзғатилиши мумкин2.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish