Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Далилларни таъминлаш тўғрисидаги ариза



Download 12,6 Mb.
bet63/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

62-м о д д а. Далилларни таъминлаш тўғрисидаги ариза


Далилларни таъминлаш тўғрисидаги ариза далилларни таъминлаш билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар амалга оши­рилиши керак бўлган ҳудудда фаолият олиб бораётган судга берилади.
Аризада таъминланиши зарур бўлган далиллар, бу далил­лар билан тасдиқланиши керак бўлган ҳолатлар, далилларни таъминлаш тўғрисида аризачини илтимос билан мурожаат қилишга ундаган сабаблар, шунингдек таъминланадиган далиллар зарур бўлган ёки улар кейинчалик асқотиши мумкин бўлган иш кўрсатилиши керак.


1. Фуқаролик ишларини судда кўриш учун манфаатдор шахс ариза беради. Аризалар судларда суд раиси, унинг ўринбосарлари ёки судья томонидан қабул қилинади. Далилларни таъминлашда ҳам ана шу қоидага амал қилинади. Судга бериладиган ҳар қандай ариза қонунда белгиланган шакл ва талабларига риоя этган ҳолда берилиши лозим. Масалан:
аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

  1. ариза берилаётган суднинг номи;

  2. даъвогарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи ва қаерда жойлашганлиги, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаёт­ган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили;

  3. жавобгарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), яшаш жой ёки агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи ва қаерда жойлашганлиги;

  4. даъвогарнинг талаби;

  5. агар даъвони баҳолаш лозим бўлса, унинг баҳоси;

  6. даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар;

  7. аризага илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати.

Ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки унинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим.
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, давлат бошқа­руви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризаларда, шу моддада санаб ўтилган маълумотлар­дан ташқари, ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса, ўша шахснинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили кўрсатилиши лозим.
Ушбу қоида талабларига риоя қилиш билан боғлиқ бўлган аризаларда айниқса шу қоиданинг 4-бандида даъвогарнинг далил­лар билан тасдиқланиши керак бўлган ҳолатлар, илтимос қилиш учун нималар асослар бўлиши батафсил кўрсатилиши лозим. Ана шулар ҳақида юқоридаги қонуннинг 6-бандида ҳам кўрсатиб ўтилган.
Далилларни таъминлаш ҳақидаги ариза судловлик ҳақидаги қоидаларга амал қилган ҳолда берилиши лозим, бунга кўра судларга тааллуқли ишлар туманлараро судларда, жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойда, ташкилотларга нисбатан ариза уларнинг органлари жойлашган ҳудуддаги судда кўрилишига эътибор берилади.
Далилларни таъминлаш тўғрисида бериладиган аризаларда юқоридагилардан ташқари манфаатдор тараф ФПКнинг 241-
243-моддаларида кўрсатилган қоидалардан ҳам фойдаланишга ҳақлидир.
2. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судловлик қоидасига кўра тегишли судья томонидан кўрилиши лозим, агар суд топ­шириғига асосан бошқа судларга юборилса, бироқ уларни бундай ҳолларда суд процессуал ҳаракатларни суд топшириқларини бажа­риш қоидаларига ўхшаш аналогия бўйича ФПКнинг 65-моддасида кўрсатилган ўн беш кунлик муддатда бажарилиши керак. Бу тўғри­да тузилган баённомалар эса тузилган замон дарҳол юборилишлари лозим. Далилларни таъминлаш тўғрисида чиқарилган ажрим устидан шикоят бериш мумкин эмас. Далилларни таъминлашни рад қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин (ФПКнинг 64-моддаси).
Қонунда ишни кўраётган суд далиллар тўплаш мақсадида бошқа судларга айрим топшириқлар бериши мумкинлиги ҳам назарда тутилган. Фуқаролик ишларини бевоситалик принципидан истисно тариқасида, айрим ҳолларда далилларни тўплаш ва таъминлаш юзасидан процессуал ҳаракатларни бошқа шаҳар ёки туман судларида ўтказиш зарур бўлган ҳолларда иш кўраётган суд тегишли судга бу тўғрида топшириқ бериши мумкин.
Суд топшириғи ажрим билан расмийлаштирилади ва унда кўрилаётган ишнинг мазмуни, аниқланиши зарур бўлган ҳолатлар, топшириқни бажарувчи суд тўплаши лозим бўлган далиллар кўрса­тилади. Бу ажрим қайси суд номига ёзилган бўлса, шу суд учун мажбурийдир ва ўн беш кунгача бўлган муддат ичида бажарилиши лозим (ФПКнинг 65-моддаси).
Суд топшириғини бажариш тартиби ФПКнинг 66-моддасида белгиланган. Бу қонунда кўрсатилишича, суд топшириғини бажа­риш суд мажлисида белгиланган тартибда ўтказилади. Ишда ишти­рок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади, лекин уларнинг келмаслиги топшириқни бажаришга тўсқинлик қилмайди. Топшириқни бажариш вақтида тузилган баён­номалар ва йиғилган ҳамма материаллар ишни кўраётган судга дарҳол юборилади.
Агар ишда иштирок этувчи шахслар ёки топшириқни бажараёт­ган судга кўрсатма берган гувоҳлар ишни кўраётган судга келиб қолсалар, улар умумий тартибда баёнот ёки кўрсатма берадилар.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish