Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Далилларни таъминлаш масалалари бўйича



Download 12,6 Mb.
bet65/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

64-м о д д а. Далилларни таъминлаш масалалари бўйича
чиқарилган ажрим устидан шикоят қилиш


Далилларни таъминлаш тўғрисидаги суд ажрими устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
Далилларни таъминлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ёки унга нисбатан хусусий протест келтириш мумкин.


1. Умумий қоидаларга кўра, биринчи инстанция судининг чиқарган ажримларига нисбатан апелляция бериш ва протест келтириш фақат қонунда кўрсатилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Юқоридаги қоидага кўра, суд томонидан далилларни таъмин­лаш бўйича чиқарган ажрими ишда иштирок этувчи шахсларнинг манфаатига мос келганлиги туфайли шикоят бериши, прокурор­нинг протест келтириши қонунда назарда тутилмаган.
Далилларни таъминлашни рад этиш ҳақидаги суднинг ажрими манфаатдор шахсларнинг қонуний ҳуқуқларини амалга оширишда ўзининг салбий таъсирини кўрсатишини англаган тарафлар ўзлари­нинг бу борадаги қонунда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида юқори судга апелляция шикоятини беришга мажбур бўлади. Прокурор эса, фуқаронинг ҳуқуқи бузилганлиги асоссиз эканлигини билиб, хусусий протест келтиришни лозим топиши мумкин.
2. Далилларни таъминлаш масалалари бўйича чиқарилган ажрим устидан шикоят бериш ва протест келтиришда манфаатдор шахслар судловлик ҳақидаги қоидаларга риоя этиши талаб этилади, масалан, иш қайси судда кўрилган бўлса, шу суд орқали апелляция шикоятини бериш лозим. Айрим ҳоллар­да эса, ишда иштирок этувчи шахслар шикоят беришни ФПКнинг 241-245-моддаларида берилган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳал этишлари мумкин.


65-м о д д а. Суд топшириқлари


Ишни кўраётган суд далилларни бошқа туман ёки шаҳарда тўплаш зарур бўлган тақдирда, тегишли судга муайян про­цессуал ҳаракатларни амалга оширишни топширади.
Суд топшириғи ажрим билан расмийлаштирилиб, унда кўрилаётган ишнинг моҳияти, аниқланиши зарур бўлган ҳолатлар, топшириқни бажарадиган суд тўплаши лозим бўлган далиллар кўрсатилади. Бу ажрим қайси суд номига ёзилган бўлса, ўша суд учун мажбурий бўлиб, ўн беш кунлик муддат ичида бажарилиши лозим.


1. Фуқаролик ишларини судда кўриш учун даъво талаблари, шикоят, ариза шаклида бўлишидан қатъи назар ишга тегишли ҳужжатларни ишда иштирок этувчи шахслар тўплаши ва тақдим этиши лозим. Шу билан бирга ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши лозим. Агар ишни кўраётган суд далилларни тақдим этиш тарафларга қийинчилик туғдиришини англаса, суд уларнинг илтимосига кўра далилларни тўплашда уларга ёрдам бериши мумкин.
Ушбу шарҳланаётган қоида ҳам далилларни тўплаш ва судга тақдим этиш кўринишларидан биридир.
Суд топшириқларига кўра ишни кўраётган суд далилларни ўзи фаолият кўрсатаётган суднинг ҳудудида эмас, балки бошқа туман­лараро, туман (шаҳар) судларига далилларни тўплашга топшириқ беради. Бундай ҳолат фақат иш кўраётган суд учун зарур далил­ларни тўплаш қийинчилик туғдирса ёки умуман бундай имконият мавжуд бўлмаган ҳолатлар назарда тутилади.
2. Суд топшириқларини бажаришлик учун судлар белгиланган процессуал қоидаларга риоя қилган бўлишлари керак. Суд топши­риғи ажрим билан расмийлаштирилган бўлиши ва унда топши­риқни бажарувчи суд қандай процессуал ҳаракатларни (тарафлар ва учинчи шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатув­лари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари) бажа­риш кераклиги аниқ кўрсатилиши лозим. Айрим судларда суд топ­шириғи бўйича ажрим чиқармасдан турли йўсиндаги ёзишмалар, илтимос хатлари ва ҳоказо юбориш ҳоллари ҳам учрайди.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, суд топшириғини бажариш мақсадида чиқариладиган ажримда топшириқни бажариши лозим бўлган суд қандай процессуал ҳаракатларни бажариши, ишга дахлдор далилларга аҳамият бериши лозимлиги кўрсатилиши лозим. Суд топшириғини бажарувчи суд процессуал қонунчиликда белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда процессуал ҳаракатларни амалга оширишга мажбур.
Суд топшириғини бажарувчи суд ҳар бир далилнинг ишга дахлдорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, да­лилнинг ҳаммаси етарли даражада тўпланган ёки тўпланмаган­лигига қараб баҳоланишига аҳамият бериши лозим.
Суд топшириғи тўғрисидаги қоидага кўра суд истисно тариқасида бевоситалик принципига (принципига) амал қилмайди.
Бу принципга биноан фуқаролик ишларини текширувчи ва иш юзасидан қарор чиқарувчи судьялар иш материаллари билан шах­сан танишишлари, гувоҳларнинг кўрсатмаларини, экспертизалар ва мутахассисларнинг хулосаларини эшитиш, ёзма далиллар билан танишиш, ашёвий далилларни кўздан кечириши (ФПКнинг си 1-қисми) далилларни суд мажлисида бевосита ўзлари, шунингдек, ишда қатнашувчиларнинг иштирокида текширишни тақозо этади.
Фуқаролик процесси бевоситалик принципига асосланган бўлса ҳам, айрим ҳолларда бу қоидадан четга чиқишга қонун йўл қўяди. Масалан, гувоҳ иш кўрилаётган судда бевосита сўроқ қилиниши лозим бўлса ҳам у иш кўрилаётган шаҳар ёки тумандан узоқда яшаганида, ишни кўрувчи суднинг махсус топшириғи бўйича, у ўзи турадиган жойдаги суд томонидан сўроқ қилиниши мумкин.
Суд топшириғини амалга ошириш тўғрисидаги масала ишни судда кўришга тайёрлашда ҳамда суд ишни мазмунан кўриш жараёнида кўтарилиши мумкин (ФПКнинг 161-моддаси 9-банди).
Ишни мазмунан кўриш жараёнида суд (судья) суд топшириғи тўғрисидаги масалани ишда иштирок этувчи шахсларнинг илти­мосига ва уларнинг фикрини эшитган ҳолда ҳал этилади.
Суд топшириғи тўғрисидаги ажрим бошқа суд учун мажбурий бўлиб ўн бешлик кунлик муддат ичида бажарилиши белгиланган. Бундай муддатнинг киритилиши умумий иш кўриш учун мўлжал­ланган муддатга таъсир этмаслигини назарда тутади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish