Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Процессуал ҳуқуқий ворислик



Download 12,6 Mb.
bet44/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

43-м о д д а. Процессуал ҳуқуқий ворислик


Низоли ёки суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талабдан воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши ва ҳоказолар.) суд бу шахслар уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштирилишига йўл қўяди. Ҳуқуқий во­рислик процесснинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Ҳуқуқий вориснинг процессга киришганлиги ҳақида суд ажрим чиқаради.
Ҳуқуқий ворис процессга киришгунига қадар амалга оширилган барча ҳаракатлар ҳуқуқий ворисга ўрнини бўшатиб берган шахсга қай даражада мажбурий бўлган бўлса, ҳуқуқий ворисга ҳам шу даражада мажбурийдир. Процессуал ҳуқуқий ворислик амалга оширилганида ўз ҳуқуқини топширган шахс суд процессининг қайси босқичидан чиқиб кетган бўлса, ишни кўриб чиқиш шу босқичдан давом эттирилади, лекин ҳуқуқий ворис ишга доир ҳамма материаллар билан танишишга ҳақли.


1. Процессуал маънода процессуал ҳуқуқий ворислик (ҳуқуқ­нинг қабул қилиниши) судда даъво предмети бўлган моддий ҳуқуқ­нинг қабул қилиниши муносабати билан рўй беради.
Процессуал ҳуқуқни қабул қилиш бўйича, агар даъвогар жавоб­гардан бири ишни биринчи инстанция судида апелляция, кассация ва назорат судларидан ёки суд қарорини ижро қилиш босқичидан қандайдир қонунда кўрсатилган асосларга кўра чиқиб кетган ҳолларда процессуал ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилади.
Баъзи ҳолларда муайян шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари бошқа шахсга ўтишида ҳуқуқ ва бурч субъектлари ҳам ўзгаради. Чунончи, мерос қолдирувчи вафот этганида унинг мулкий характердаги ҳу­қуқ ва бурчлари қонун ва васият бўйича белгиланган ворисларига ўтади. Худди шунингдек, юридик шахс ҳисобланган ташкилот қайтадан тузилишида ҳам унинг ҳуқуқ ва бурчлари бошқа ташкилотга ўтади.
Демак, моддий ҳуқуқни қабул қилиш билан бир вақтда уни талаб қилиш процессуал ҳуқуқи ҳам тегишли даъвогарга креди­торлардан ўтади.
Фуқаролик ҳуқуқида ўрганилган талаб қилиш ҳуқуқининг ўтказилиши ва қарзнинг бошқа шахсга кўчирилиши институти (ФКнинг 313-325-моддалари) моддий-ҳуқуқий маънодаги ҳуқуқ­нинг қабул қилинишига ва шунинг ўзи билан процессуал ҳуқуқ­нинг ҳам қабул қилинишига олиб келади. Масалан, бировга қарз берган шахс (кредитор) вафот этса, қарздордан тегишли ҳақни та­лаб қилиш ҳуқуқи (моддий ҳуқуқ) билан бирга жавобгарга нисба­тан даъво ишини қўзғатиш, судда иш юритилишида иштирок этиш ҳуқуқи (процессуал ҳуқуқ) ҳам талаб қилиш ҳуқуқини олувчиларга (ворисларга) ўтади.
2. Процессуал ҳуқуқни қабул қилиш ҳолларида ишда иштирок этиш учун янги даъвогар ёки жавобгар жалб этилгунга қадар фуқаролик ишининг кўрилиши вақтинча тўхтатилади.
ФПКнинг 43-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилганидек, ҳу­қуқни қабул қилувчи процессга киришганига қадар қилинган ҳамма ҳаракатлар унинг билан алмашилган шахсга қанчалик мажбурий бўлса, унга ҳам шунчалик мажбурийдир.
Процессуал ҳуқуқни қабул қилиш фуқаролар ўртасида фақат тегишли шахснинг иштироки билан ҳам боғлиқ бўлади, масалан, алимент ундириш ишларида талаб алимент тўловчига боғлиқ бўлиб, иш кўришда процессуал ворисликка йўл қўйилмайди.
Агар процессда тарафлардан бири масалан, дахлдор бўлмаган (тегишли бўлмаган) тараф тегишли тараф билан алмаштирилишида фуқаролик ишининг кўрилиши, процессуал ҳуқуқнинг бошқа шахс томонидан қабул қилинишида унга иш материаллари билан танишиш учун вақт ва имконият берилиб, ишни кўриш давом эттирилаверади, янгидан бошланмайди.
3. Юридик шахсларнинг процессуал ҳуқуқий ворис бўлишлиги учун уларни қайта ташкил этилиши, қўшилиши асос бўлади. Фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ва ўз вакиллари орқали юритишлари мумкин. Фуқаронинг ишда шахсан қатнашуви уни шу иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ташкилотлар ишларни ўз раҳбарлари ёки ўз вакиллари орқали юритадилар.
Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келинади (ФКнинг 53-моддаси).
Жиноят содир этилиши ёки ақли норасо шахснинг ижтмоий хавфли қилмиш натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳуқуқига марҳумнинг меросхўрлари эгадирлар1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish