6-мавзу. Ворислик ҳуқуқи.
Режа:
1.Ворислик ҳуқуқи тушунчаси ва турлари
2.ХII жадвал қонуни бўйича ворислик
3.Юстининан қонунлаари бўйича ворислик мунособатлари
1.Ворислик ҳуқуқи тушунчаси ва турлари.
Рим қулдорчилик тизимида ворислик ҳуқуқий муносабатлари энг мураккаб бўлган институтлардан биридир. Бу муносабатлар мерос қолдирувчининг ўлимидан кейин вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлардир.
Ворислик муносабатлари Рим қулдорчилик давлатининг дастлабки яъни биринчи ривожланиш пайтларида ҳам маoлум бўлган. Ворислик ҳам худди мулк каби (иқтисодий категория) синфларнинг, давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келишидан аввал вужудга келган бўлса ҳам, лекин том маoнодаги ворислик ҳуқуқи жамиятнинг синфларга бўлиниши, давлатнинг вужудга келиши билан, иқтисодда ҳукмрон бўлган синфнинг эрки, иродаси ва манфаатини кўзлаган ҳолда пайдо бўлди. Қадимги Рим қудорчилик давлатида ворислик деб вафот этган шахснинг (марҳум шахс), мерос қолдирувчининг ўзига тегишли бўлган мулкнинг фуқаролик қонунларига ёки одат нормаларига асосланган ҳолда бир ёки бир нечта шахсларга меросхўрларга ўтказилишига тушунилган.
Рим давлатида ҳар бир фуқаро вафот этганидан сўнг ўзига тегишли бўлган хусусий мулкнинг тақдирини ҳал қилувчи фармойишни ўзи тириклигида (дастлабки пайтда оғзаки, кейинчалик эса ёзма асосда) одат нормаларига ва қонунларда белгиланган тартибда расмийлаштирганлар.
2.ХII жадвал қонуни бўйича ворислик.
Ворислик муносабатлари дастлаб ХII Жадвал қонунларида кўрсатилиб, бу қонунга асосан ворислик муносабатлари икки қисмга бўлинган:
1. Қонун бўйича ворислик;
2. Васият бўйича ворислик.
Рим қулдорчилик давлатидан олдин вужудга келган ворислик ҳуқуқини қабул қилиш муносабатлари васиятномасиз пайдо бўлган бўлса, бу муносабатлар қонун бўйича ворислик деб аталиб, унинг ҳуқуқий режими қонун бўйича ворислик асосида ҳамда кўпроқ ХII Жадвал қонунлари билан тартибга солинган. ХII Жадвал қонунларига асосан, мерос қолдирувчи шахс вафот этишидан олдин васиятнома қолдирмаган бўлса, унинг биринчи мерос олувчиси агнатлар бўлиб, асосан унинг катта ўғли ҳисобланган. Барча мулк мерос массаси ака-укаларга, опа-сингилларга, ўлимидан кейин туғилган фарзандига, умуман агнатлар оиласига ўтказилган.
Қадимги Рим ҳуқуқий муносабатларида ворислик ҳуқуқи ўзининг қуйидаги характерли хусусиятларига эга бўлган:
1. Меросни қабул қилган ака-укалар ва агнат қавм-қариндошлари ўзларининг қулларига (қуллар эса мулк бўлиб ҳисобланган) озодлик ҳуқуқларини бериш ваколатларига ҳам эга бўлганлар;
2. Меросни қабул қилувчилар вафот этган шахснинг барча қарзларини ҳам қабул қилганлар ҳамда ўзаро бу мажбуриятларни бажаришни бўлиб олганлар.
Ворислик ҳуқуқий муносабатлари ўз характерли хусусиятларига қараб сивилни (фуқаролик) ворисликка ва преторлик (ёки преторлар) ҳуқуқлари бўйича қисмларга бўлинган. Энг кўп қўлланиладиган ворислик сивилни (фуқаролик) ворислигидир. Фуқаролик ворислик деб, вафот этаётган шахс томонидан халқ кўп йиғиладиган форумларда, куриат комисияларида (яъни маҳаллий ҳокимият олдида), уруш вақтларида эса қуролланган саф тортиб турган қўшинлар олдида, кимга мерос қолдиришни оғзаки равишда васият қилинишига айтилган.
Бу муносабатни ҳатто, V-VI асрларга келиб император Юстиниан ҳам қўллаб-қувватлаган. Булардан ташқари, преторлар ҳамда император олдида қолдирган васиятномалар ҳам бўлган, лекин бу васиятномаларни еттита гувоҳ тасдиқлаши, имзоси қўйилган бўлиши ҳамда претор ёки император ҳам тасдиқлаши лозим, айниқса кимга мерос қолдираётганлигини мерос қолдирувчи ўз қўли билан ёзиши лозим эди. Бу эса қолдирилган, яъни тузилган васиятноманинг ҳақиқийлигини исботлаб бера олиш лаёқатини келтириб чиқарарди. Васиятномани тузишда гувоҳлар сифатида хотин-қизлар, вояга етмаган шахслар, давлат жиноятчиларининг болалари, карлар, кўрлар, жисмоний ва руҳий томондан камчилиги бор шахслар ҳамда васийликда бўлган фуқаролар ҳисобга олинмаган.
Қадимги Рим қулдорчилик давлатида мерос деганда, оламдан ўтмоқчи бўлган шахс ўз мол-мулкини бир ёки бир нечта шахсларга бўлиб бериш учун фармойиш беришига тушунилган. Бунинг маoноси меросхўр (меросхўрлар) бирор бир ҳаракат, рухсат ёки ҳужжат (васиятнома) асосида мерос қолдирувчининг бутун мол-мулкига бир неча меросхўр бўлган тақдирда ҳам, аввало мол-мулкнинг ҳаммасига эгалик қилишга киришишликка тушунилган.
Демак, меросхўрга барча мулк ўтиши билан марҳум қарзлари, мажбуриятлари ҳам ўтган.
Васиятнома бир томонлама битим бўлиб ҳисобланган, чунки унда мерос қолдирувчининг эрки ифодаланган холос, яъни васият қилувчининг эркига биноан ҳуқуқ ва бурчлар вужудга келган. Васиятнома мерос қолдирувчининг охирги ўз эркини изҳор қилувчи ҳужжатидир. Васиятноманинг бир томонламалигининг характери яна шунда кўринганки, уни васият қолдирувчи истаган вақтда ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳуқуқларига эга бўлган. Ҳатто олдинги тузган васиятнома ўрнига янгисини тузиб, олдингисининг кучини йўқотарди.
Меросхўрни тайинлашга бир қанча шартларни белгилаш асосида ҳам йўл қўйилган. Бу шартлар суспензив шартлар вужудга келгунча тўхтатиб туриладиган ҳолатлар деб аталган. Шартноманинг шартларига асосан, тарафлар маoлум юридик оқибатларни вужудга келтиришни маoлум шартларга, яъни «ўлганимдан кейин менга ёдгорлик қўйишлик, мана шу қолдираётган мулким асосида неварам Абдуллага уй-жой қуриб бериш ёки доимо менинг туғилган кунимни хотирлаш» каби шунга ўхшаш шартлар билан боғлаган. Агар мерос қолдирувчи васиятни суспензив шарт билан тузган бўлса, бундай ҳолатда мерос қолдирувчининг ўлими билан эмас, балки шу шартнинг вужудга келиши билан очилган. Лекин қўйилган шартлар қонуний бўлиши керак бўлган. Яъни масалан: «агарда қизим ўғил туғса, унга катта тўй қилиб берасиз» деган шартни қўйиш мумкин бўлмаган, чунки у ўғил туғмасдан қиз бола ҳам туғиши мумкин эди.
ХII Жадвал қонунига биноан, марҳумнинг фуқаролик ворислари жумласи уч навбат асосида ташкил топган. Биринчи навбатдаги ворисларга марҳумнинг болалари, эри ёки хотини, вафот этган болаларидан қолган неваралари, ўғил ёки қиз фарзанд қилиб олинганлар, отаси ёки онаси тирик бўлса, улар киритилган. Қолдирилган мерос улар ўртасида бўлиб олинган. Бу муносабатда «тақдим этилиш ҳуқуқи» қўлланилган. Тақдим этилиш ҳуқуқи деганда мерос очилган кунга қадар вафот этган ворис ҳуқуқларининг бошқа шахсларга ўтиши тушунилган.
Иккинчи навбатдаги ворисларга агар ўзининг болалари, ота-онаси ёки болаларининг болалари, яъни неваралари ва фарзандликка олинган болалари бўлмаган тақдирда, агнатлар киритилган, яъни вафот этган шахснинг ака-укалари, опасингиллари, онаси ва яқинлари, агар улар ҳам бўлмаса бундай вақтда узоқроқ бўлган агнат қариндошлари чақирилган.
Учинчи навбатдаги ворисларга тўлиқ асосда тушунча берилмаган ва тез орада бу навбатдаги ворислик муносабатлари қўлланилмай қолган. Қонун асосидаги ворислик асосан агнатлар оиласига мўлжалланилганлиги учун преторлар ўз эдиктлари орқали қон-қариндошлик муносабатларини яқинлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди ва унга эришишга муваффақ бўлиб, тез орада агнатлар қавм-қариндошлари ўрнига қон-қариндошлик билан боғлиқ бўлган когнатлар кириб келдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |